470
босқичларга бўлинишига қўшиламиз ва бу ўринда бизни шахснинг кичик ѐшдаги ўқувчилик
даври
қизиқтиришини таъкидлаймиз.
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар бошланғич таълимнинг объекти ва субъектидир. Шу маънода мазкур
тоифадагиларни шакллантириш ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан диққатни тортади.
Бизнинг ѐндошувимизга кўра, бошланғич синф ўқувчиларини дастлабки босқичда ижтимоийлаштириш
жамиятимизда шахс ижтимоийлашувининг фундаменти, ядроси ва негизидир. Бунинг бир неча сабаблари бор:
1) 6-11 ѐшли ўқувчилар табиий, физиологик ва ижтимоий жиҳатдан ўсиш босқичида бўлади;
2) мазкур тоифа ўқувчиларнинг ижтимоий онги, дунѐқараши ва ахлоқи шаклланиш босқичига киради;
3) бу тоифадаги ўқувчилар турли даражадаги оилалар вакиллари ҳисобланади ва улар шу сабабли
мақсадли равишда ижтимоийлаштирилиши керак;
4) бошланғич синф ўқувчиларини мақсадли равишда дастлабки босқичда ижтимоийлаштириш билан
шахс ижтимоийлашуви ишига киришилади;
5)
демократик жамият шароити, технологик тараққиѐт ва глобаллашув жараѐни бошланғич синф
ўқувчиларини миллий маданиятимиз қадриятлари билан чуқур таништириш ва уларни жамият эҳтиѐжларига
мослаштиришни тақозо этмоқда ва ҳ.к.
Мутахассислар шахсни ижтимоийлаштиришда тўрт гуруҳ омилларнинг аҳамиятини таъкидлаб
кўрсатишади:
1) мегаомиллар – боланинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи макон, космос, иқлим, атмосфера ва
иқлим;
2) макроомиллар – боланинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи мамлакат, халқ, жамият ва давлат;
3) мезоомиллар – боланинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи минтақа, қишлоқ, шаҳар ва оммавий
коммуникация воситалари (матбуот, ТВ, радио, Интернет ва ҳ.к.);
4) микроомиллар – боланинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи оила, тенгдошлар гуруҳи, қўни-
қўшнилар, маҳалла ва турли хил жамоат ташкилотлари.
Диққат қилинса, бошланғич синф ўқувчиларининг кутилган даражада ижтимоийлашувига бугунги
кунда микроомиллардаги ҳаракатлар салбий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси бошланғич таълим
жараѐнида ўқувчиларни ижтимоий-мажбурий ва ижтимоий-назорат шаклларида ижтимоийлаштиришни тақозо
этади.
Ҳозирги замон педагогик тадқиқотчилигида бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоийлаштириш
функциялари масаласида якдил фикрга келинганича йўқ. Шу маънода бошланғич синф ўқувчиларини
ижтимоийлаштириш функцияларини белгилашда қуйидаги уч манбага таяниш мақсадга мувофиқ:
1) давлат таълим сиѐсати ва таълимга оид меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
2) педагогик маънавий меърос;
3) илмий педагогик тадқиқотлар.
Бу манбаларда бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоийлаштириш
функцияларининг ижтимоий,
сиѐсий, ғоявий, илмий, назарий, амалий ва педагогик асослари ўз ифодасини топган. Мисол учун давлат таълим
стандартини олайлик. Ўзбекистон Республикаси‖Таълим тўғрисида‖ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, бу
сиѐсатнинг асосий принципларида қуйидагилар устувор ҳисобланади:
- таълим ва тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократлиги;
- таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
- таълим тизимининг дунѐвийлиги;
- билимли бўлиш ва истеъдодни рағбатлантириш ва ҳ.к.
Шу маънода бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоийлаштириш функцияларини белгилашда
қуйидаги тамойиллар таянч сифатида қабул қилиниши керак:
инсонпарварлик; демократиклик; узлуксизлик;
изчиллик; дунѐвийлик; билимлилик; истеъдодлик.
Шундай қилиб таъкидланганлар асосида бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоийлаштиришнинг
асосий функциялари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:
1) бошланғич синф ўқувчилари ижтимоий онгини эзгу ва умидбахш ғоялар, идеаллар ва қонуниятлар
асосида дастлабки босқичда шакллантириш;
2) бошланғич синф ўқувчиларида мустақил фикрлаш, тасаввур қилиш ва мантиқий сўзлашни таркиб
топтириш билан ижтимоий дунѐқарашнинг шаклланишини ташкил қилиш;
3) бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий ахлоқини миллий, умуминсоний ва демократик
қадриятлар, меъѐрлар ва қоидаларга асосан ривожланишини йўлга қўйиш;
4) бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий муносабат, ҳаѐт ва жамиятга мослашишини ижтимоий,
педагогик ва ғоявий жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш.
Бу функциялар ўз навбатида бир қатор ички ва таркибий вазифаларни қамраб олади, албатта. Диққат
қилинса унда бир неча тушунчалар устуворки, уларни қисқача изоҳлаб ўтиш жоиз.
1) Ижтимоий онг. Фақат инсонга хос бўлиб, машҳур педагог В.А.Сухомлинский таърифлаганидек,
―объектив олам ва ижтимоий борлиқнинг кишилар онгида акс эттирилишидир‖. Онг –
одамнинг фикрлаш
маркази (мияси), унда ғоя, фикр ва маълумотлар жойланади.
Бошланғич
синфларда
ўқувчиларнинг
ижтимоий онгини шакллантириш пойдевори қўйилади.
2) Ижтимоий дунѐқараш. Бу тушунча ҳам фақат инсонга хос бўлиб, у табиат, олам ва одам ҳақидаги
―яхлит умумлаштирилган билимлар‖, маълумотлар ва фикрлар тўпламидир. Ижтимоий дунѐқарашнинг
471
шаклланиши, ривожланиши ва такомиллашиши учун ғоя муҳим ўрин тутади. Ўз навбатида ғоя ҳам бир неча
турларга эга бўлиб, бугунги жамиятимизда унинг Бунѐдкор ва Вайронкор шакллари идрок этилган. Бошланғич
синфларда ўқувчиларнинг ижтимоий дунѐқарашини идеал ва реал мақсад-муддаоларни ўзида мужассам этган
миллий ғояга асосан шакллантириш йўлга қўйилади.
3) Ижтимоий ахлоқ. Мазкур тушунча ҳам фақат инсонга хос бўлиб, у ―шахснинг табиат, олам ва одамга
бўлган муносабатлари, ҳатти-ҳаракатлари ва одоблари мажмуидир‖. Ижтимоий ахлоқ инсоннинг ўз ҳаѐти,
жамият ва келажак авлоди олдидаги меъѐрий қонуниятлар йиғиндиси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: