Педагогик конфликтлар: узлуксизлик омиллари



Download 39 Kb.
Sana25.10.2022
Hajmi39 Kb.
#855981
Bog'liq
Нарзикулова Д.Хdoc.


ПЕДАГОГИК КОНФЛИКТЛАР: УЗЛУКСИЗЛИК ОМИЛЛАРИ
НавДПИ “Умумий педагогика ва психология” кафедраси
Доценти Нарзикулова Д.Х
Мамлакатимизда амалга оширилаётган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида1 “давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги” алоҳида таъкидланади. Яъни шахс ва унинг таълим эҳтиёжлари ўзаро боғлиқлик, узвийликда талқин қилинади. Шахс манфаатлари бир томондан ижтимоий ўсиш ва жамият тараққиёти билан боғланса, иккинчи томондан шахснинг нечоғли замонавий касбий билим, малака ва кўникмаларни эгаллаганлигига алоқадордир. Мана шундай, бир томондан ижтимоий равнақ ва ўсиш, иккинчи томондан шахс ва унинг ижтимоий фаолияти, учинчидан эса, шахснинг касбий фаолиятига тегишли бўлиб, таъкидланган ўринларнинг барчасига ўз таъсирини ўтказувчи омиллардан бири бу – замонавий кадрларни конфликтлар ечимига ўргатиш саналади.
Бизнинг мамлакатимизда конфликтлар ечими масаласи янги мавзулардан саналади. Шунга кўра, ҳозирча барча педагогик таълим даргоҳларида конфликтлар бўйича махсус фанлар бўлажак педагогларга ўргатилса ҳам, аслида конфликтларни олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг яхлит педагогик тизими таълим тизимининг барча босқичлари учун ишлаб чиқилмаган, унинг узвийлиги ва узлуксизлиги масаласи ҳал этилмаган.
Агар конфликтлар ечимига узлуксиз таълим тамойиллари асосида назар ташлайдиган бўлсак, куйидаги масалалар ойдинлашади. Яъни, конфликтлар ечимига ўргатиш таълимнинг устуворлиги тамойилига мос келади ва унга тўлиқ жавоб беради. Конфликтлар ечимига ёшларни, хусусан педагогик жараённи бошқарувчилари ва ташкилотчилари бўлган ўқитувчиларни ўргатиш биринчи даражали аҳамиятга эга, бу таълим иштирокчиларининг билим, таълим ва юксак интеллектининг нуфузи саналади. Миллий дастурда таълимнинг узлуксизлиги тамойиллари ичида “таълимнинг инсонпарварлашуви инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви” алоҳида таъкидланади. Конфликтлар ечимига ўргатиш худди мана шу инсонпарварлашув, таълим эҳтиёжларининг қондирилиши, муносабатларнинг уйғунлашувига тўла мос келади ва жавоб беради. Ўқитувчиларни конфликтлар ечимига ўргатиш ва ҳозирлаш “тарбиячи, ўқитувчи, муаллим ва илмий ходимнинг касбий нуфузини ошириш” тамоийлига тўла монанд келади.
Педагогик конфликтларни ечимга олиб келиш жараёнига ўқитувчиларни тайёрлаш масаласи бевосита таълимнинг узлуксизлигини таъминловчи таълим турлари билан алоқадордир. Бугунги кундаги талаб мавжуд таълим турлари билан узвий алоқадорликда конфликтларни олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг педагогик мазмунини ишлаб чиқиш, унинг яхлит педагогик моделини таклиф этишдан иборатдир.
Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта-махсус каcб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ва мактабдан ташқари таълим доирасида конфликтлар ечимига ўргатувчи шахс, яъни ўқитувчи, тренер, тарбиячи шахсига қўйиладиган педагогик ва психологик талабларни, конфликт ечимига ўргатилаётган шахс, яъни тарбияланувчи, ўқувчи, талаба, олий малакали мутахассис кадр ҳамда таълим буюртмачиларининг ёш хусусиятларини, ўзларини конфликт ичида тутиш кўрсаткичларини, ҳар бир таълим тури таркибидаги конфликт ечими фаннига оид таълим мазмунини ўз ичига қамраб олади..
Агар мана шу жараёнда умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус каcб-ҳунар таълимини назарга оладиган бўлсак, бу босқичлар педагогик конфликтларнинг вужудга келиши, амал қилиши ва ўз ечимини тақозо этишида энг фаол босқичлардан саналади. Мазкур фаоллик бир томондан, мазкур босқичларда таълим билан боғлиқ равишда турли ижтимоий, иқтисодий ва антропологик тўқнашувларнинг зиддиятлашувида намоён бўлса, иккинчи тарафдан таълим жараёнида иштирок этаётган турли томонларнинг шахсий ва педагогик манфаатларининг кескин ва яққол намоён бўлишида кўринади. Умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус каcб-ҳунар таълимида конфликтда иштирок этаётган томонлар – ўқувчи, унинг манфаатларини акс эттирувчилар сифатида унинг ота-онаси ва қаришдошлари, ўқувчи манфаатларини ифода қилувчи ҳуқуқий кафолатли шахслар, масалан адвокатлар, ҳамда иккинчи томондан умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус каcб-ҳунар таълим даргоҳи ўқитувчиси, мазкур даргоҳ раҳбар ҳодимлари, уларнинг ҳуқуқий кафолатли шахслари, яъни адвокатлари, туман таълим бошқармалари раҳбарлари, ўқитувчиларни қариндошлик алоқалари мавжуд бўлган манфаатдор шахслардан иборат бўлади.

  1. Гришина Н.В. Психология конфликта. –Санкт-Петербург. - 2009 . –Б. 112

  2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. / (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда)




1 Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. / (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда)

Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish