Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet8/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Ўтказувчи йўллар. Бош мия кобиғи периферик нутқ аъзолари билан ўзаро боғлиқдир. Бунда нерв йулларининг икки: марказдан қочувчи ва марказга интилувчи турлари иштирок этади.
Марказдан қочувчи (ҳаракатланувчи) нервйуллари бош мия қобиғинингпериферик нутқ аппарати фаолиятининг бошкарувчи мускуллари билан боғлайди. Марказдан қочувчи йўл бош мия қобиғининг Брока марказидан бошланади.
Перифериядан марказга, яъни нутқ аъзолари қисмидан бош мия қобиғига, марказга интилувчи йуллар ўтади.
М
\

арказга интилувчи йўл проприорецепторларда ва барорецепторларда бошланади. Проприорецепторлар мускуллар ҳаракат аьзоларининг бўғинли қатламларида жойлашган бўлади. Проприорецепторлар мускулларнинг қискариши таъсирида ҳаракатга келади. Проприорецепторларнинг вазифаси мускулларимиз фаолиятини назорат килишдир. Барорецепторлар ўзларига нисбатан бўлган босимнинг ўзгариши натижасидаҳаракатга келади ва улар халқумда жойлашган бўлади. Биз гапирган вақтимизда марказга интилувчи йул оркали бош мия қобиғига келаётган проприова барорецепторлар ҳаракати рўй беради. Марказга интилувчи йўлбутун нутқ органлари фаолиятида умумий регулятор (бошқарувчи)ликролини бажаради.
Ствол ядросидан бош мия нервлари бошланади. Периферик нутқ аппаратининг ҳамма аъзолари бош мия нервлари билан таъминланади. Улардан асосийлари: уч тармоқли, юз, тил-ҳалкум ва сайёр нервлар хиқилдоқ ва овоз бойламларини, халқум ва юмшоқ танглай мускулларини иннервациялайди. Бундан ташқари тил-халқум нерви тилнинг сезувчи нерви бўлиб ҳисобланади. Сайёр нерв эса нафас ва юрак аъзоларининг мускулларини иннервациялайди. Қўшимча нерв бўйин мускулларини иннервациялайди, тил ости нерви тил мускулларини ҳаракат нервлари билан таъминлайди.
Бу тизим бўйича бош мия нервлари оркали нерв импульслари марказий нутқ; аппаратидан периферик нутқ; аппаратига юборилади.
Нерв импульслари нутқ; аъзоларини ҳаракатга келтиради.Марказий нутқ аппаратининг нутқ аппаратига борувчи бу йўл нутқ механизмининг фақат бир қисмини ташкил қилади.
Унинг бошқа қисми орқага, яъни перифериядан марказга қайтувчи алоқадан иборат.
Энди периферик нутқ, аппаратининг тузилишини кўриб чиқамиз.
Периферик нутқаппарати уч бўлимдан иборат: 1) нафас бўлими; 2) овоз бўлими; 3) артикуляцион бўлим. Нафас бўлимига кўкракқафаси, бронхлар ва трахея киради. Нутқ талаффуз этиш нафас олиш билан узвий болиқдир. Нутқ, нафас чиқариш фазасида ҳосил бўлади. Нафас чиқариш жараёнида ҳаво оқими бир вақтнинг ўзида товуш ҳосил килувчи ва артикуляцион функцияни бажаради (шу билан бирга, асосий функцияси ҳаво алмашинувини ҳам бажаради). Нафас олиш нутқ жараёнида, одам жим турган одатдаги вақтдан жиддий фарқ қилади. Нафас чиқариш нафас олишдан бир оз узоқроқ бўлади (нутқдан ташқари вақтда нафас олиш ва нафас чиқаришнинг давомийлиги деярли бир хил бўлади). Бунда ҳам ташқари нутқ талаффуз қилинаётган вақтда нафас олиш ҳаракатлари сони одатдаги нафас олиш ва нафас чиқариш вақтидагидан икки маротаба камдир.
Узоқ, нафас чиқариш учун кўп ҳаво запаси керак бўлиши тушунарлидир. Шунинг учун нутқ жараёнида ҳаво олиш ва чиқаришнинг ҳажми кўпаяди (тахминан 3 марта). Нутқ вақтида нафас олиш нисбатан қисқа ва чуқур бўлади. Нутқ вақтидаги нафас олишнинг яна бир хусусияти шундаки, нутқ жараёнидаги ҳаво чикариш ҳаво чиқариш мускулларининг фаол ҳаракати остида содир бўлади. Бу эса узоқ ва чуқур нафас чиқаришга имкон яратади ва бундан ташқари, ҳаво оқими босимини кўпайтиради (бусиз жарангдор нутқнинг бўлиши мумкин эмас).


Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish