Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet11/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Маъруза
режаси

  1. Механик дислалия ва унинг сабаблари.

  2. Функционал дислалия ва унинг сабаблари.

  3. Дислалия турлари.


2-мавзу: Дислалия ва уни бартараф этиш методикаси
Режа:

  1. Механик дислалия ва унинг сабаблари.

  2. Функционал дислалия ва унинг сабаблари.

  3. Дислалия турлари.

Нотўғри талаффуз нутқ камчилиги ҳақидаги биринчи маълумотлар қадимги грек олимлари Плутарх, Гиппократ, Кладия, Гален ва бошқаларнинг ишларида баён қилинди. Юқоридаги муаллифлар нотўғри талаффузни даволашни талаб қилувчи касаллик деб қарайдилар. Уларнинг фикрича, товушларни нотўғри талаффуз қилиш тил, лаб, қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг зарарланиши билан боғлиқ деб кўрсатадилар.
Ўрта асрга келиб, дислалия ҳақида янги фикрлар пайдо бўлмай, қадимги давр илмий ғоялари такрорланади.
Тарихнинг кейинги даврларида (яъни, 16—18- асрларда) италян профессори Меркуриалис (1588), немис физиологи Алберхт Фон Галлернинг ишлари пайдо бўлди. Улар ҳам тили чучукликни (дислалияни) периферик нутқ аппарати тузилишидаги камчиликлар натижаси деб қарайдилар. Меркуриалис бу камчиликни даволаш усулининг энг моси деб хирургик терапия деб хисоблайди. Галлер эса талаффуздаги камчиликларни машқлар орқали даволаш фикрини илгари суради. Кейинчалик бу фикр француз актёри Ж. Талма (1764— 1836) ишларида ҳамўз аксини топади.
Шундай қилиб, XIX асргача тили чучукликнинг мохиятини артикуляцион органлар ишидаги механик бузилишларга бўлиб ўрганганлар. Чунончи, бу даврларда тили чучуклик "дудуқланиш" деб номланувчи нутқ бузилишинингумумий гуруҳидан ажратилмаган эди.
Нутқдаги талаффуз камчиликларини илмий тасниф биринчи уринишлар XIX асрнинг бошларида бошланди.
Тили чучуклик мустақил нутқ камчилиги қилиб ажратилгандан сўнг, унинг табиатини ўрганиш ривожланиб борди.
1878 йилда Коен механик дислалия билан бир қоторда функционал дислалияни ажратиб кўрсатди. Унинг фикрича, функционал дислалиянинг келиб чиқишининг асосий сабаби, бу — тақлид ва нотўғри нутқий тарбиядир. Шундай қилиб, органик ва функционал тили чу­чукликни бир-биридан чегаралашга уринишлар юзага келди.
Шу йилларда булбар ва пседобулбар фалажланиш натижасида келиб чиқадиган нутқ бузилишлари ҳақидаги ишлар пайдо бўлди. Улар марказий нерв тизимининг маълум даражада зарарланиши оқибатида ҳам товушлар талаффузида камчиликлар бўлишини кўрсатдилар. Бу ишлар нутқ нуқсонларини тушуниш доирасини кенгайтирди ва шу билан нутқнинг товуш томони камчиликлари ҳақидаги билимларни ривожлантиришга ёрдам берди.
1878 йилда А. Куссмаулнинг "Расстройства речи" китоби босилиб чиқди. Унда биринчи марта нутқнинг фонетик бузилишлари хақидаги фикрлар баён этилди. А. Куссмаул тили чучукликни органик ва функционал формаларга ажратди. Органик бузилишларга А. Куссмаул периферик нутқ аппаратининг ривожланишдаги камчиликларни киритади (механик дислалия).
Функционал дислалияга нотўғри нутқий тарбия ва нутқ аппаратида машқларни, яъни ҳаракатнинг етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган нутқ камчиликларини киритади.
А.Куссмаул томонидан биринчи марта айрим товушлар талаффузидаги камчиликларни ифодаловчи терминлар киритилди: ротацизм-параротацизм, ламбдацизм-параламбдацизм, сигматизм— парасигматизм ва ҳоказо.
Шундай қилиб, А. Куссмаулнинг хизматлари шундаки, у дислалияни дизартриядан ажратди ва дислалиянинг функционал ва механик шаклларини кўрсатиб берди.
А. Куссмаул томонидан берилган юқоридаги фикрлар ҳозирги кунга қадар ўз кучини йўқотгани йўқ. Бу камчиликларни даволашда А.Куссмаул хирургия ва дидактик усулларни тавсия этади.
Кейинчалик нутқнинг товуш томонидаги камчиликлар устида Россияда А. Андрес, Францияда Легуве Шервен, Германияда Г. Гуцманлар ишладилар.
Товуш бузилишиларининг характери ҳақидаги фикрларнинг ривожланишида рус ва чет эл лингвистларининг, психолог ва физиологларнинг ҳиссаси ката бўлди: В. А. Богородитсский (1909), JT.

  1. Хербн (1912), Д. П. Енко (1913), Бодуен (1971), А. А. Шахматов (1915), Л. В. Варшавский, И. М. Литвак(1935), Н. И. Жинкин (1958) ва ҳоказо.

Тили чучукликнинг табиатини ўрганиш, унинг характери ва механизми жиҳатдан алоҳида турларини ажратиш, бу камчиликни бартараф этишнинг дифференциал усулларини ишлаб чиқилишига олиб келди.
XIX аср бошларида товушлар талаффузидаги камчиликларни артикуляцион машқлар ёрдамида бартараф этиш ривожланди (Ж. Телма 1817 й., Пуалсон 1892 й.).
"Дислалия" терминини Европада биринчи бўлиб Вилнюс университетининг шифокори проффесор И. Франк илмий муомалага киритган. 1827 йилда чиққан монографияда, у бу терминни умумлаштирилган маънода талаффуз бузилишларининг ҳамма турларини турли этиологияларини номлашда қўллади. И. Франклинфарқли равишда бирмунча тор маънода, бир қанча кечроқ XIX асрнинг 30-йилларида Швейцарияшифокори Р. Шултесс )ҳам ўз ишларига "дислалия” терминини киритган. У дислалияга фақат талаффуз бузилишларини (артикуляцион органларининг анатомик нуқсонлари сабабли) киритди. А. Куссмаул таснифида ҳам Шултессни шундай қарашлари таъкидланган, шундай дислалия тушунчаси билан биз Гуцман ишларида ҳам танишамиз.
Поляк тадқиқотчиси В. Олтушевский дислалияга талаффуз бузилишини нутқ аппаратини анатомик нуқсонлари билан боғланмаган ҳолларини киритади. У дислалиянинг иккита формасини кўрсатган: функционал ва эшитиш қобилиятини пасайиши билан боғлиқликни. Артикуляцион аппаратида патологик ўзгаришлар сабабли талаффуз нуқсонлари бўлишини у "дислоссия" термини билан белгилади ва бу нуқсонни қайси артикуляция бўлими бузилган бўлганлигига қараб тўртта турини ажратди: лабнинг, тилнинг, тишнинг, танглайнинг.
Собиқ Шўролар даври логопедиясида XX асрнинг бошларида дислалия тушунчаси А. Куссмаул ва Гуцманнинг ишларидан фарқ қилмасди. Лекин 30-50-йилларда бу тушунча амалий ўзгаришларига дуч келди. М.Е. Хвацев дислалияни тутилиб гапиришнинг бир формаси деб кўрди (шу умумлаштирилган терминга талаффузнинг ҳамма тур бузилишлари киритилган). У бунга периферик нутқ органининг бузилиши киритган: суяк-кемирчак-мускуллар қисмлар ёки "уларнинг периферик иннервацияси”, ҳамда периферик қулоғи оғирлиги сабабли товуш талаффузининг бузилиши. У 10% дан кам бўлмаган дислалия ҳоллари шу нуқсон билан боғлиқ деб ҳисобланган. М.Е. Хвацев дислалияни учта формасини кўрсатади: нутқ органларини қўпол анатомик нуқсонлари бўлган механик (танглай ёриқлари, тил ости юганчасининг калталиги); периферик қулоқ оғирлиги, жағ ва тишлар анатомияси, шунингдек, тил ва танглай, лаб аномалияси билан боғлиқ бўлган органик, юмшоқ танглай мускулларининг бўшлиги, тил учи эгилувчанлигининг етишмаслиги, нафас чиқараётган ҳаво оқимининг сустлиги сабабли келиб чиқадиган функционал формаси ва бошқалар.
50-йилларнинг бошларида А. М. Смирнова катта клиник материал асосида М.Е. Хвацев таклиф қилган таснифдан сезиларли даражада фарққиладиган талаффуз нуқсонлари таснифини нашр қилади.
Шу вақтнинг ўзида О.В. Правдинадислалиягабошқачаталқин беради: айрим ҳолларда фақат эшитиш нуқсонлари билан боғлиқ бўлган бузилишлар бўлади дейди. Бунда М.Е. Хвацевдан фарқли равишда у дислалияни фақат иккита формага ажратди: функционал ва механик, кейингисига (механика) ринолалия ҳам киритилган эди.
Кейинчалик, 60-йилларда С.С. Ляпидевский ва Б.М. Гриншпун ишларида талаффуз нуқсонларини дизартрия вадислалияга бўлишни, умумлаштирилган "тутилиб гапириш" терминидан умуман воз кечишни таклиф қилганлар. Шу йилнинг ўзида С.С. Ляпидевский ва Б.М. Грин­шпун ишларида ринолалия механик дислалиядан ажратилиб, алоҳида нутқ камчилиги деб қаралган. Бу аниқлик дислалия тушунчасини торайтирди ва уни янада аниқроққилди. Кейинчалик дислалияни функционал ва механик дислалияга бўлиниши кўпчилик муаллифлар ишларида ҳам ажратилди. Фақат айрим ишларда органик дислалия эслатиб турилди, лекин ҳамма муаллифлар ишларида бу термин мазмуни бир хил эмас эди: Е.Ф. Рау ва В.А. Синяк ўз ишларида "органик дислалия" терминини механик дислалия терминигаалмаштирилган. Л.В. Мелехова ишларида эса "органик дислалия" тушунчаси билан дизартрия ва дислалия орасидаги ўтиш ҳолларида талаффуз бузилиши деб белгиланган. Кейинги вақтларда бундай бузилишлар сийқаланган дизартрия деб аниқланди.
Ҳозирги даврда "дислалия" термини халқаро характерга эга бўлди (унинг мазмуни ҳамда у аниқлаган бузилиш турлари доимо мос келмаса ҳам). Бу келишмовчилик бузилишларни аниқлашда тадқиқотчиларнинг қандай таърифлашни асос қилиб олишига безлик; анатомо-физиологик, психологик ёки лингвистик. Клиник мезонларни одат бўйича таърифлашда дислалия турларини турли талаффуз бузилишлари кўпинча қатор қуйилган деб кўрилади. Психологик ва лингвистик мезонлар асосига қўйилган дислалия тушунчасига, гоҳ унинг турли форма ва турлари, гоҳ фонетик ва фонетико-фонематик талаффуз бузилишлари киритилади (масалан, Р.Е. Левина ишларида).
Хозирги давр илмий қарашларнинг танқидий анализи дислалия ҳақида логопедияга киритилган тасаввурларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Кишилар ўртасидаги муомаланинг асосий воситаси нутқҳисобланади. Инсон нутқ ёрдамида ўз фикрини, ҳис-туйғуларини изҳор қилади, ҳамда бошқаларнинг ҳиссиётларини билиб олади. Демак, нутқ фаолияти алоқа ўрнатиш воситасидир.
Инсон нутқи товушлари муайян аҳамиятга эгадир. 4—5 ёшли болаларнинг кўпчилигида товушлар талаффузи тил нормадагига яқинлашган бўлади. Айрим болалар товушларни бузиб талаффуз этадилар. Улар бир товушни иккинчи товушдан фарққила олмайдилар, айрим товушларни талаффузда қўллай олмайдилар, ёки нутқда бошқатовушларга алмаштирадилар. Бу ҳолатлар дислалия термини билан аталувчи нутқ бузилишининг юзага келишига сабаб бўлади.
Дислалия термини грекча сўздан олинган бўлиб, дис — бузилиш, лалия — нутқ деган маънони англатади.
Дислалия нутқ бузилишлари орасида энг кўп тарқалган камчиликдир. Е.Ф. Рау маълумотига кўра, товушлар талаффузидаги камчиликлар мактабгача ёшдаги болаларда 15 — 20% ни, кичик мактаб ёшдаги болаларда 5 — 7% ни ташкил этар экан.
М.Н. Александрова маълумотига кўра Россияда 5—6 ёшли болаларда сирғалувчи товушлар (с, з, с) 23%, шовқинли товушлар (ш, ж) 24%, африкат товуш (ч) 13%, "р" товуши 26%, "л" товуши 10%, жаранглилар 4,5%, "й” товуши 1,5%, тил орқатовушлар 1% кўрсаткичларда нотўғри талаффуз этилиши кўрсатилади.
М. М. Алексаева маълумоти бўйича 5 ёшли болаларда сирғалувчи товушлар (с, з, с) 17,3%, шовқинли товушлар (ш, ж) 60,4%, "р" товуши 46,7%, "л"товуши эса 7,2% ташкил этар экан.
Р. Беккер маълумотига кўра, Германияда дислалия ҳодисаси 5—6 ёшли болаларнинг 34% учрар экан. К. Онезора дислалия умумтаълим мактаби ўқувчиларининг 18,5% ида кузатилар экан. Милослав Зимееннинг Прагацаги болалар боғчасида олиб борган текширишларига кўра, дислалия қуйидаги рақамларни ташкил этган: 3—4 ёшли болаларда 69%, 4—5 ёшлиларда 58%, 5—6 ёшли болаларда 46%, 6—7 ёшлиларда эса 37%.
Ўзбекистонда М. Аюпова маълумотига кўра 5 ёшли болаларда товушлар талаффузидаги камчиликлар 41,5%, 6 ёшли болаларда эса 22,9% ни ташкил этади.
М. Аюпова маълумоти бўйича 5 ёшли болаларда сирғалувчи (с, з) 32,1%, шовқинлилар (ш, ж) 38,4%, "р" товуши талаффузида 60,7%, тил орқа товушлари 25%, чуқур тил орқа товушлари 7,1%, "л" товуши 5,4% ташкил этган.
Хозирги вақтда дислалия нутқ аппарат инервацияси сақланган ва эшитиш нормада бўлганда товушлар талаффузидаги камчилик деб талқин этилади.
Этиологик белгиларга кўра дислалия икки шаклга бўлинади: механик (органик) ва функционал дислалия.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish