Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми


Механик дислалия ва унинг сабаблари



Download 403,3 Kb.
bet12/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Механик дислалия ва унинг сабаблари.
Механик (органик) дислалия периферик нутқ аппаратнинг (тил, жар, танглай, тиш) органик бузилиши натижасидир.
Тил тагидаги этнинг (юганча) калталиги механик дислалияга сабаб бўлади. Бу камчилик тил ҳаракатини қийинлаштиради, тил тагидаги этнинг хаддан ташқари калта бўлиши тилнинг юқори томон кўтарилишига имкон бермайди. Бундан ташқари, тилнинг ҳаддан ташқари катта бўлиши ёки ҳаддан ташқари кичик ва тор бўлиши ҳам дислалияга олиб келади. Бундай ҳолларда тўғри артикуляция қийинлашади.
Жағ тузилишидаги камчиликлар прикус нонормалликларга олиб келади. Нонормал прикуслар бир неча хил кўринишда бўлиши мумкин.
Прогнатия — юқори жар олдинга томон чиққан бўлади. Бунинг натижасида пастки олдинги тишлар юқоридаги тишлар билан бирлашмайди.
Прогения — пастки жағ олдинга чиққан бўлади (5-расм).
Очиқ прикус — юқори ва пастки жағлар бирлашганда улар орасида оралиқ масофа қолади. Айрим ҳолларда бу оралиқ фақат олдинги тишлар орасида бўлади (олдинги очиқ прикус) (6-расм).
Ёни очиқ прикус ўнгтомонли, чап томонли ва икки томонли бўлиши мумкин.
Тишларнинг (тиш қаторининг) нотўғри тузилиши ҳам дислалияга сабаб бўлиши мумкин. Тишлар ва жағдаги камчиликларни бартараф этиш шифокор-стоматолог томонидан олиб борилади.
Танглайнинг нотўғри тузилиши ҳам товушларнинг тўғри талаффузига халакит беради. Тор, баланд ёки паст, ясси танглай кўпчилик товушларнинг тўғри артикуляциясига имкон бермайди.
Лабларнинг қалинлиги ингичка ва кам ҳаракатчанлиги ҳам лаб ва лаб-тиш товушларини аниқ талаффузига халақит беради.
Функционал дислалия ва унинг сабаблари.
Функционал дислалияда периферик нутқ аппаратининг артикуляцион қисмида ҳеч қандай органик бузилишлар, камчиликлар кузатилмайди.
Функционал дислалиянинг кенг тарқалган сабабларидан бири оиладан нутқини нотўғри шакллантиришдир. Айрим оилаларда катталар бола нутқига тақлид қиладилар. Болани суйиб у билан "бола тилида” сўзлашадилар. Бунинг натижасида болада товушларнинг тўғри талаффузи кеч ривожланади. Дислалия болаларда тақлид асосида ҳам юзага келиши мумкин. Товушлар талаффузи ҳали етарли, тўғри шаклланмаган кичик ёшдаги болалар билан, тили чучук ёки ноаниқ, тез шошиб гапирадиган кишилар билан доимо мулоқотда бўлиши бола нутқига салбий таъсир кўрсатади. Кўпинча бола оилада товушларни нотўғри талаффуз этувчи киши нутқига тақлид этади. Бу эса функционал дислалияга сабаб бўлади.
Оиладаги икки тиллилик, педагогик қаровсизлик ҳам функционал дислалияга сабаб бўлади. Бунда товушларга эътибор бермаслик, боладаги камчиликларни тўғирламаслик, тўғри ва аниқ талаффуз намуналарини бермаслик ҳоллари кўзда тутилади.
Фонематик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги болаларда товушлар талаффузидаги камчиликларни келтириб чиқарувчи сабаблардан биридир. Бу ҳолда товушлар дифференцияси (товушларни фарқлаш) қийинлашади. Болалар асосан бир-бирига ўхшаш: жарангли- жарангсиз, сирғалувчи ва шовқинли товушларни ажрата олмайдилар. Бу қийинчиликлар натижасида товушларнинг тўғри талаффузи узоқ вақтга чўзилиб кетади.
Шу билан бирга, товушлар талаффузидаги камчиликлар, айниқса, товушларни алмаштириш ҳоллари, ўз навбатида, фонематик эшитувнинг шаклланишини қийинлаштиради ва келгусида нутқнинг умумий ривожланмаганлигига ва ўқиш-ёзищда бузилишлар бўлишига сабаб бўлади.
Дислалия артикуляцион аппарат аъзоларининг (тил, лаб, пастки жағ) ҳаракатчанлигидаги камчиликлар натижасида ҳам содир бўлади. Бу ҳол боланинг тилни керакли ҳолатда ушлаб тура олмаслиги ёки бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга тез ўта олмаслигида намоён бўлади.
Дислалия функционал эшитувнинг пасайиши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Боланинг ақлий ривожланишидаги камчиликлар ҳам оғир ва узоқ давом этадиган дислалияга сабаб бўлади. Олигофрен болаларнинг 50% да товушлар талаффузидаги камчиликлар бўлиши мумкин.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish