Органик кимё тарихи



Download 1,84 Mb.
bet1/10
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#188673
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-дарс (Органик кимё тарихи)


1 – Дарс





Органик кимё


1. ОРГАНИК КИМЁ ТАРИХИ
2. ОРГАНИК МОДДАЛАРНИНГ ХОМАШЁ МАНБААЛАРИ
3. ОРГАНИК КИМЁДА БОҒЛАНИШ
4. ОРГАНИК КИМЁДА РЕАКЦИЯЛАР
5. ОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ СИНФЛАНИШИ
6. ОРГАНИК МОДДАЛАРНИ АНАЛИЗИ
7. УГЛЕВОДОРОДЛАР
8. АЛКАНЛАР
9. НОМЛАНИШИ ВА ИЗОМЕРИЯСИ
10. ОЛИНИШИ
11. ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ
12. ИШЛАТИЛИШИ



Органик кимёОрганик моддаларнинг тарихи, манбаалари, олиниши, хоссалари ва улар орасида борадиган кимёвий жараёнларни ўрганадиган фан.
УНИ МУСТАҚИЛ ФАН СИФАТИДА АЖРАЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ:

  • органик моддаларнинг сонининг кўплиги, ҳозирги вақтда уларнинг сони йигирма миллиондан ортиб кетган;

  • органик моддалаpнинг инсон ҳаёти фаолиятидаги аҳамиятининг катта эканлиги;

  • органик моддаларнинг ўзига хос ҳусусиятларга эга эканлиги, уларниг барчаси ёнувчан, аксарияти диссоциацияга учрамайди ва ташқи таъсирга чидамсиз;

  • органик кимё юксак тараққий этган материяни ўрганади.

Органик кимё тарихидан қисқача лавҳалар:

  1. Биринчи бўлиб Швед кимёгари Якоб Берцелиус ўзининг 1808 йилда ёзилган “Умумий кимё” китобининг охирги бобини “Органик кимё” деб номлаган эди.

  2. Органик кимё бўйича биринчилардан бўлиб ёзган китобида 1853 йил Шарль Жерар бу фанни қуйидагича таърифлади: «Органик кимё ўсимлик ва ҳайвонлар организмини ташкил этувчи моддалар ўзгаришлари қонуниятларини ўрганиш билан шуғулланади. Унинг мақсади органик моддаларни тирик организмдан ташқарида олиш усулларини яратишдир».

  3. Германиялик кимёгар Карл Шорлеммер (1834-1892) органик кимёни «углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари» деб атаган.

  4. Германиялик кимёгар Леопольд Гмелин (1788-1853) “Органик кимё – углерод бирикмалари кимёси” деб атаган.

  5. 1769-1785 йилларда Шееле олма, вино, лимон, сут ва шавел кислоталарни ўсимликлардан ажратиб олган эди.

  6. 1773 йилда Руэль инсон сийдигидан мочевинани ажратиб олган.

  7. Кимёвий моддаларнинг биринчи синфланиши Лемернинг дарслигида 1675 йилда берилган эди. У, келиб чиқиши инсон, ҳайвон ва ўсимликлар билан боғлиқ моддаларни органик бирикмаларга, қолганларини эса ноорганик бирикмалар жумласига киритган. Камчилиги: Янтар кислота – минерал, Поташ – ўсимлик, Кальций фосфат – ҳайвон моддалар қаторига киритилган.

  8. Аммо қадимдан кўпгина органик моддалар ўсимлик ва ҳайвон организмларидан ажратиб олинган, ҳамда бу моддалар кўпчиликка маълум бўлган, шу билан бирга улар ўсимликлардан ёғларни ажратиб олишни, бўёқлар, қанд, эфир мойлари, пиво, вино, сирка, совун тайёрлашни билганлар.

  9. Я.Берцелиуснинг “Витализм” таълимоти Vitalis – ҳаётий (лотин тилидан олинган) ХIХ асрнинг бошларида швед кимёгари Якоб Берцелиус органик бирикмаларни сифат ва миқдор жиҳатидан таҳлил қилиш борасида иш олиб боради ва бунинг натижасида у шундай хулосага келади: органик моддалар инсон, ўсимлик ва ҳайвон организмларида илоҳий куч таъсирида ҳосил бўлади.

  10. 1824 йил немис врачи Вёллер дициандан оксалат (шавел) кислотасини лаборатория шароитида синтез қилди.



  1. 1828 йил немис врачи Вёллер мочевинани аммоний цианатдан лаборатория шароитида синтез қилди.



  1. Рус олими Н.Н. Зинин 1842 йилда авваллари ўсимликлардан олинадиган анилинни синтез йўли билан олди.



  1. 1845 йилда немис олими Кольбе сирка кислотани синтез йўли билан олди.

  2. М. Бертло H2S ва CS2 дан метан синтез қилди.

  3. 1854 йилда француз олими Бертло ёғларни синтез йўли билан олди.

  4. 1861 йилда рус олими А.М. Бутлеров биринчи маротаба қанд моддаларни формалдегидни синтез усули билан олди.

  5. 1861 йилда рус олими А.М. Бутлеров “Органик моддаларнинг тузулиш назараияси”ни яратди.

  6. 1857 йилда Кекуле ва Купер валентлик назариясини яратди.

  7. 1866 йилда АҚШ химиги Вудворд В – витаминларни синтез қилди.

  8. ХIX асрнинг 60-йилларида Кекуле ва Кольбе органик моддаларда углерод атомининг IV валентли эканлигини исботлашди.

  9. 1858 йил Ф.Кекуле органик моддаларда углерод – углерод боғи ва қўшбоғ борлигини исботлади.

  10. 1858 йил Шотландиялик кимёгар Купер моддаларнинг кимёвий структурасини чизиқчалар билан тасвирлаш системасини фанга киритди.

  11. 1865 йил Кекуле бензол халқасининг тузилишини исботлади.

  12. Пропион кислотанинг олимлар томонидан турли хил тасвирланиши

  13. 1875 йилда Вант-Гофф ва Ле Бель углерод атомининг тетраэдрик моделини таклиф қилишди.

  14. 1917 йил Льюис кимёвий боғланишни электрон жуфтлар орқали тасвирлашни таклиф қилди.


Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish