Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми.
Нутқнинг анатомик-физиологик механизмларини, яъни нутқ фаолиятининг тузилиши ва ишлаши жиҳатидан ташкил этилишини билиш, биринчидан, нутқнинг мураккаб механизмини нормада тасаввур қилиш, иккинчидан, нутқ патологияси (бузилиши) таҳлилига дифференциал ёндашиш; учинчидан, тузатувчи таъсир йўлларини тўғри белгилашга имкон беради.
Нутқ инсоннинг мураккаб олий психик функцияларидан биридир.
Нутқ ҳаракатлари мураккаб аъзолар тизими орқали амалга ошириладики, бунда бош мия фаолияти асосий роль ўйнайди.
XXасрнинг бошларидаёк нутқ функциясининг миядаги махсус "алоҳида нутқ марказлари"нинг мавжудлиги билан боғлаган нуқтаи назар кенгёйилган эди. И.П. Павлов бу қарашга янги йўналиш берди. Убош мия қобиғининг нутқ функциялари локализацияси мураккаб бўлибгина қолмай, балки ўзгарувчан хусусиятга эга эканлигини ҳам исботлаб берди ва уни "динамик локализация" деб атади.
Ҳозирги вақтда П.К. Анохин, А. Н. Леонтева, А.Р. Лурия ва бошқа олимларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, ҳар қандай психик функцияларнинг асоси алоҳида "марказлар" бўлмай, балки марказий асаб тизимининг турли жойларида жойлашган мураккаб функциялар тизими ҳисобланади.
Нутқ факат инсон учун хос бўлган алоҳида ва юқори даражадаги алоқа шаклидир. Нутқий алоқа жараёнида кишилар фикр алмашадилар ва бир- бирларига таъсир этадилар. Нутқий алоқатил орқали амалга оширилади. Тил — бу фонетик, лексик ва грамматик воситалар тизимидир. Гапирувчи ўз фикрини баён этиш учун зарур сўзларни танлайди, уларни тил грамматикаси қоидаларига асосланиб боғлайди ва нутқ аъзолари артикуляцияси орқали талаффуз этади.
Одам нутқи тушунарли ва маъноли бўлиши учун нутқ аъзоларининг ҳаракатлари аниқва тўғри бўлиши керак. Шу билан бирга бу ҳаракатларни махсус ихтиёрий куч ишлатмасдан рўёбга чиқариш мумкин бўлган автоматик бўлиши лозим. Аслида ҳам худди шундай бўлади. Одатда, гапирувчи факат ўз фикрини назорат қилади, нафас олганда унинг тили оғзида қандай ҳолатда бўлиши ва ҳоказоларҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бу нутқни талаффуз этиш механизми фаолияти оқибатида содир бўлади. Нутқ талаффузи механизми ҳаракатини тушуниш учун нутқ аппаратининг тузилишини яхши билиш зарур.
Нутқаппаратининг тузилиши.
Нутқ аппаратиўзаро чамбарчасбоғланган икки қисмдан: марказий (ёки бошқарувчи) нутқ аппарати ва периферик (ёки бажарувчи) қисмдан ташкил топган .
Марказий нутқ аппарати бош мияда жойлашган. Убош мия қобиғидан, қобиқ ости тугунларидан, ўтказувчи йўллар, ўзакдан (аввало, узунчоқ мияда), ядролар ва овоз, нафас, артикуляция мускулларига борувчи нервлардан ташкил топади.
Марказий нутқ аппарати ва унинг бўлимлари вазифаси нималардан иборат?
Нутқ, бошқа олий нерв фаолиятининг кўринишлари сингари, рефлекслар асосида шаклланади. Нутқ рефлекслари миянинг турли қисмларифаолияти билан боғлиқдир. Бироқ бош мия кобиғининг айрим бўлимлари нутқнинг ҳосил бўлишида асосий роль ўйнайди. Булар чап (чапақайларда ўнг) яримшарнинг пешона, чакка ва энса қисмларидир. Бош мия қобиғининг бу қисмларида нутқ фаолиятида фаол иштирок этувчи:
Нутқ, ҳаракат анализатори.
Нутқ, кўрув анализатори.
Нутқ, эшитув анализатори жойлашган.
Нутқ, ҳаракат анализатори бош мия кобиғинингчап пешона қисмида жойлашган бўлиб, Брока маркази деб аталади. Бу қисм оғзаки нутқнинг пайдо бўлишида қатнашади.
Нутқ эшитув анализатори бош мия қобиғининг чап чакка қисмида жойлашган бўлиб, Вернике маркази деб аталади. Бу қисмда бегона нутқни қабул қилиш жараёни рўй беради. Нутқни тушунишда бош мия қобиғининг орқа бўлаги катта роль ўйнайди. Бу бош миянинг кўрув маркази ҳисобланиб, ёзма нутқни ўзлаштириш учун хизмат қилади.
Қобик ости ядролари нутқнинг суръати ва ифодалилигини бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |