Логопедиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.
Логопедия бошқа фанлар билан чамбарчас боғлангандир. Шахсга ҳар томонлама таъсир кўрсатиш, нутқ бузилишини бартараф этиш ва олдини олиш билан омилкорона шуғулланиш учун нутқдаги нуқсонларнинг белгиларини, уларнинг этиологияси, механизмлари, нутқ фаолияти бузилиши таркибидаги нутқий ва нутқсиз белгилар муносабатларини билиш керак. Булогопедиянингбошқа фанлар билан бўладиган алоқасини белгилайди.
Тизимлар ичидаги ва тизимлараро алоқалар бор. Тизим ичидаги алоқаларга педагогика ҳамда махсус педагогиканинг турли соҳалари: сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренпедагогика, умумий ва махсус психология билан бўладиган алоқалари киради. Тизимлараро алоқаларга эса тиббий-биологик ва тилшунослик фанлари ўртасидаги алоқалар киради.
Логопедия умумий анатомия ва физиология, нутқ механизмлари, нутқ жараёнининг бош мияда ташкил этилишиҳақидаги, нутқ фаолиятида иштирок этадиган анализаторларнинг қурилиши ва ҳаракатга келиши хақидаги билимлардан фойдаланади.
Нутқбузилиши механизмларини тушуниш тузатиш жараёни қонуниятларини аниқлаш учун олий руҳий функцияларнинг динамик локализацияланиши тўғрисидаги, нутқнинг онгда шаклланиши борасидаги билимларни эгаллаш керак бўлади.
Нутқ мураккаб функционал жараёндир. Унинг асосида мулоқот жараёнидаги тил белгиси тартибларидан қўлланиш ётади. Тилнинг мураккаб тизими узоқ муддатли ижтимоий-тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, у бола томонидан нисбатан қисқа муддатларда ўзлаштириб олинади.
Нутқий тизим бош мия аъзоларининг фаолиятига асосланади. Улардан ҳар бири нутқ фаолиятининг ўзига хос вазифасини бажаради.
А. Р. Лурия мия фаолиятини учта функционал блокка ажратади.
Биринчи блок — бош мия пўстоғи ости (юқори ствол ва лимбик облает) ҳақидаги билимларни ўз ичига олади. У бош мия қатлами тонусининг нормаллиги ва унинг тетиклик ҳолатини таъминлайди.
Иккинчи блок — орқа мияқатлами катга яримшарлари бўлакларини ўз ичига олади, ташқи дунёдан олинган сезги ахборотларини қабул қилади, қайта ишлайди ва сақлайди. У билиш (гностик) жараёнини амалга оширадиган асосий мия аппарати ҳисобланади.
Унингтузилиши бирламчи, иккиламчи ва учламчи доираларга ажралади. Бирламчи доира — мия қатламининг проекцион доираларидир, унинг нейронлари жуда ҳам юқори даражада ўзига хослиги билан ажралиб туради. Уларда алоҳида сезги аъзоларидан сезги ахборотларини қабул қилиш ҳодисаси юз беради.
Мия қатлами аппаратларининг бирламчи доиралари устидан иккиламчи доиралар қурилгандир. Улар бирламчи доира орқали олинган қўзғалишларни ташкил қилади. Иккиламчи доиралар бирламчи доиралар каби, ўзинингихтисосий моддаллиги (кўриш, эшитиш ва бошқа доиралар)ни сақлайди. Бирламчи ва иккиламчи доиралар у ёки бу анализатор (кўриш, эшитиш ва бошқалар)нинг бош мия қатлами бирикмасини ўзида намоён этади.
Учламчи доиралар анализаторларнинг мия қатлами бўлинмаларини ўзгартириш доиралари хисобланади. Улар турли модалликда олинган сезги ахборотларини таҳлил, синтез, интефация қилиш вазифасини ўтайди. Уларнинг фаолияти асосида синтезларнинг беқарор ва ташқи даражасидан символик даражага эътиборини қаратиш муносабатлари, мураккаб логик- грамматик сўзлар қурилиши ҳақидаги билимлар билан иш кўришга ўтиш содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |