Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet4/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Логопедиянинг аҳамияти.
Логопедия фан сифатида муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. У тилнинг, нутқнинг ижтимоий моҳияти, боланинг нутқи, тафаккури ва бутун руҳий фаолиятнинг чамбарчас боғлиқлиги билан белгиланади.
Нутқ вазифаси инсоннинг муҳим руҳий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Нутқ ривожланиши жараёнида билиш фаолиятининг олий шакллари, тафаккур қобилиятлари шаклланади. Сўзнинг аҳамияти ўз-ўзидан умумлаштирувчи хисобланади ва шу муносабат билан ўзида нафақат нутқ бирлигини, балки тафаккур бирлигини ҳам намоён қилади. Улар айнан ўхшаш эмас ва маълум даражада бир-бирига боғлик; бўлмаган ҳолда пайдо бўлади. Лекин боланинг руҳий ривожланиши жараёнида мураккаб, сифат жихатдан янги бирлик нутқий тафаккур, нутқий фикрлаш фаолияти пайдо бўлади.
Нутқий муомала қобилиятини ўзлаштириш ўзига хос инсоний, ижтимоий алоқаларучун замин ҳозирлайди. У туфайли боланинг атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурлари шаклланади ва ойдинлашади, уни акс этириш шакллари такомиллашади. Боланинг нутқни ўзлаштириши унинг хатти-ҳаракатларини англаш, режалаштириш ва тартибга солишга имкон беради. Нутқий муомала фаолиятнинг турли шаклларини ривожлантириш ва жамоа меҳнатида иштирок этиш учун муҳим шарт-шароитлар яратади.
У ёки бу даражадаги нутқ бузилишлари (нутқ бузилишларининг хусусиятига боғлиқҳолда) боланинг барча руҳий ривожланишларига салбий таъсир этади, унинг фаолиятида, юриш-туришида акс этади. Оғир нутқий бузилишлар ақлий ривожланишга, айниқса, билиш фаолияти олий даражаларининг шаклланишига таъсир этиши мумкин. Бу нутқ ва тафаккурнинг чамбарчас боғлиқлиги, ижтимоий, жумладан нутқий алоқаларнинг чекланганлиги билан боғлангандир. Бу жараёнда боланинг атроф-муҳитни идрок этиши амалга ошади.
Нутқ бузилиши, нутқий муомаланинг чекланганлиги бола шахсининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши, аслида бўлмаган руҳий бузилишларни, ҳиссий-иродавий соҳанинг ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқариши, унинг характеридаги салбий фазилатлар (тортинчоқлик, қатийятсизлик, одамовилик, салбийлик, номукаммаллик туйғуси)нинг ривожланиши учун йўл очиб бериши мумкин.
Буларнинг барчаси саводхонликни эгаллашга, умуман ўзлаштиришга, касб танлашга салбий таъсир кўрсатади. Демак, логопедия фанининг аҳамияти боланинг нутқий бузилишини бартараф этиш, шу билан бирга унинг мукаммал, ҳар томонлама ривожланишини таъминлашдан иборатдир.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish