2
“Капитал бозори асослари бўйича молиявий саводхонликни
ошириш” махсус курсининг ўқув дастури. – Тошкент, 2021.
Тузувчилар:
С.Элмирзаев
Тошкент молия институти, “Корпоратив
молия ва
қимматли қоғозлар” кафедраси мудири, иқтисодиёт
фанлари доктори, профессор
Д.Абдикаримова “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси
доценти, PHD
Тақризчилар:
А.У.Бурханов Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Молия”
кафедраси мудири, PhD, доцент
Э.И.Носиров
Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар”
кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Ушбу махсус курс ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал
бозорини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207 сонли Фармонида
белгиланган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг капитал бозори
соҳасига оид масалалар бўйича молиявий саводхонлигини ошириш
дастурларини изчил амалга оширишга мўлжалланган.
3
КИРИШ
Мамлакатимизда капитал бозорини янада ривожлантириш, қимматли
қоғозлар чиқарилиш ҳажмини ошириш ва очиқ жойлаштириш, жисмоний ва
юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш яқин
истиқболда устувор мақсад сифатида амал қилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13
апрелдаги
“Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6207 сонли Фармонида қўйилган устувор мақсадга эришиш учун
қуйидагилар асосий йўналишлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
- капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг
капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 триллион сўмга етказиш, банк
томонидан кредитлашга муқобил бўлган самарали молиялаштириш
механизмини яратиш;
- халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув,
замонавий
ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда
муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувларни қўллаш орқали барча
тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
- капитал бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари
ривожланишини таъминлаш орқали 2023 йил якунига қадар республика ва
ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли
қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;
- соҳага илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар ва
чекловларни бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш
мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни
фаол молиялаштириш учун
зарур шарт-шароитларни яратиш;
- халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал
бозорини
тартибга
солишнинг
яхлитлигини
ва
тизимли
таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи қонунчилик базасини
яратиш;
- капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар
билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу
жумладан,
хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни
яратиш;
- капитал бозори учун соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
- миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари
ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва
молиявий
саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023
йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.
4
Юқорида келтирилган капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий
йўналишларида соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда аҳоли кенг
қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини
оширишнинг алоҳида келтирилганлиги бу борада таълим жараёнини ҳам
самарали ташкил этишни шарт қилиб қўймоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда
мазкур дастурда капитал бозори, унда қўлланиладиган оддий ва имтиёзли
акциялар, давлат қисқа
муддатли хазина мажбуриятлари, давлат
облигациялари ва корпоратив облигациялар, халқаро қимматли қоғозлар,
фонд биржаси фаолияти ва унда воситачилик амалиёти кабилар ўз аксини
топган.