Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet3/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

"Логопедия" термини грекча logos (сўз, нутқ), peydeo (тарбиялайман, ўқитаман) сўзларидан ташкил топган бўлиб, таржимада тўғри "нутқни тарбиялаш" маъносини англатади.
Фан сифатида логопедия нутқ нуқсонини тузатиш, нутқий фаолияти заифлашган шахсларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёни ҳисобланади. Логопедияни ўрганиш объект — нутқ нуқсонига эга бўлган шахс. Адабий тилда қабул қилинган нутқ нормасидан бир оз бўлса ҳам четга чиқиш — бу нутқ нуқсони ҳисобланади.
Замонавий логопедия структураси макгабгача ёшли, мактаб болалар логопедияси, ўсмирлар ва катта ёшдагилар логопедиясига бўлинади.
Логопедия фанининг мақсади, вазифалари.
Логопедиянинг асосий мақсади нутқида нуқсони бор шахсларни ўқитиш, тарбиялаш ва қайта тарбиялашнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, нутқ нуқсонининг олдини олишдан иборатдир. Унутқда нуқсони бор болаларнинг шахс сифатида ҳар томонламаривожланиши учун қулай имкониятлар яратиб беради.
И. П. Павловнинг биринчи ва иккинчи сигнал системалари орасидаги ўзаро таъсир ҳақидаги, шартли рефлекторлик алоқаларининг шаклланиш қоидалари хақидаги назариялари, П.К. Анохиннинг функционал тизимлар ҳақидаги таълимоти, руҳий функцияларни динамик тарзда чеклаш ҳақидаги таълимот (И.М. Сеченов, И.П. Павлов, А.Р. Лурия) ва нутқ фаолиятининг замонавий нейропсихолингвистик назариялари ҳақидаги таълимот логопедиянинг табиий-илмий, психофизиологик асосидир.
И.П. Павлов таълимотига мувофиқ нутқ бош миянинг мураккабпсихологик функциясини, унинг иккинчи сигнал тизимини ўзида намоён этади. Бу эса сигналларнинг сигнали саналади. Биринчи ва ик­кинчи сигнал тизимлари бир-бири билан узвий боғлангандир. Ик­кинчи сигнал тизими биринчи тизим асосида шаклланади. Аммо кейинчалик иккинчи сигнал тизимининг биринчи сигнал тизимига тартибгасолувчи таъсири намоён бўлади. Сўз алоқа хусусиятнинг сигнали, умумлаштириш, мавҳумлаштириш қуролидир. Биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари орасидаги ўзаро мураккаб алоқаларни ҳисобга олиш нутқ бузилишини тузатиш, бузилган нутқ ва нутқсиз функцияларнинг ўрнини босиш устида самарали логопедик иш олиб бориш учун имконият яратади.
Логопедия фанининг қуйидаги вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Нутқбузилишининг турли шаклларида нутқ фаолиятининг онтогенезимини ўрганиш.
2. Нутқ бузилишларининг кенг тарқалганлиги, аломатлари ва даражаларини аниқлаш.
3. Нутқий фаолияти бузилган болаларнинг ўз-ўзидан ва бирор мақсадга қаратилган ривожланиш динамикасини, шунингдек, нут­қий заифликни уларнинг шахс сифатида етишувига, руҳий риножланишига, турли кўринишдаги фаолиятларини намоён қилишга, ўзларини тутишларигатаъсирини аниқлаш.
4. Ривожланишида турли хил фарқлар бўлган болаларда (эшитиш, кўриш, фикрлаш қобилиятининг ҳамда таянч ҳаракат аппаратининг бузилиши ҳолларида) нутқнинг шаклланиши ва нутқ бузилишлари хусусиятини ўрганиш.
5. Нутқ бузилишининг келиб чиқиш сабаблари, механизмлари, тузилиши вааломатларини аниқлаш.
6. Нутқбузилишларинингпедагогикташхиси, методларини ишлаб чиқиш.
7. Нутқ бузилишларини тартибга солиш.
8.Нутқ бузилишини бартараф этиш тамойиллари, дифференциялашган методлари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
9.Нутқ бузилишининг олдини олиш методларини такомиллаштириш.
10.Логопедик ёрдамни ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш.
Логопедиянинг юқорида кўрсатилган вазифаларида унинг ҳамназарий, ҳам амалий йўналишлари белгилаб берилгандир. Унинг назарий томони — нутқ бузилишларини ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олиш, аниқлаш ватузатишнинг илмий асосланган методларини ишлаб чиқишдан иборат. Амалийтомони — нутқ бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишни ўз ичига олади. Логопедиянинг назарий ва амалий вазифалари бир-бирига чамбарчас боғлангандир.
Қуйилган вазифаларни ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
а) фанлараро алоқалардан фойдаланиш ва нутқҳамда ундаги нуқсонларни ўрганувчи кўплаб мутахассислар (психологлар, нейропсихологлар, нейрофизиологлар, тилшунослар, педагоглар, турли ихтисосдаги шифокорлар ва бошқа кишилар)ни ҳамкорликда иш олиб боришга жалб этиш;
б) назария соҳасидаги янгиликларни амалиётгатезроктатбиқ этиш учун фан ва амалиёт ўртасидаги алоқаларни, назарий ва амалий муассасалар орасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
в) нутқнинг бузилишини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш тамойилларини амалга ошириш;
г) нутқ бузилишининголдини олиш учун аҳоли ўртасида логопедик билимлар тарғиботини олиб бориш.
Юқоридаги вазифаларнинг бажарилиши логопедиянинг таъсир кучини белгилайди.
Логопедик таъсир этишнинг асосий йўналиши нутқнинг ривожланиши, нуқсонли нутқни тузатиш ва нуқсонларнинг олдини олишдан иборат. Логопедик иш жараёнида сезувчанлик қобилиятини ривожлантириш; уни ҳаракатга келтирувчи куч, айниқса, қўлда таъсир этувчи ҳаракатларни билиш, айниқса, тафаккур фаолиятини, хотира, диққат жараёнларини ривожлантириш; шунингдек, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, яхшилаш билан бир вақтда бола шахсини таркиб топтириш; ижтимоий муҳитга таъсир этиш назарда тутилади.
Логопедик жараённи ташкил этиш нутқ бузилишини тўғрилаш билан бир қаторда психофизик нуқсонларни ҳам тугатиш ёки енгиллатиш учун шароит яратади. У педагогик таъсир қилишнинг муҳим мақсади бўлган шахсни ҳар томонлама камол топтириш имконини беради.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish