Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида


Астикага мансуб фалсафий таълимотлар



Download 1,49 Mb.
bet5/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Астикага мансуб фалсафий таълимотлар
Йога ва йогинлар. “Йога” санскрит сўзи бўлиб, мувофиқлаштириш, бирлаштириш, бошқариш деган маъноларга эга. Техник термин сифатида ишлатилганда азоб-уқубатдан қутулиш системасини англатади.
Йогада билим “кўникиш, ҳалоллик, бировга зарар етказмаслик, чидам, самимийлик, устозни улуғлаш, ўзини тута билиш, мустаҳкам иродалик, ҳиссиёт манбаларидан юз ўгириш, такаббурликдан ҳолилик демакдир, айни пайтда, туғилиш касаллик, қарилик, ўлимнинг кулфат эканини тушуниш, дунё неъматларидан воз кечиш, хотинга, ўғилга, уйга боғланиб қолмаслик, фикрда доимо мувозанатда бўлиш демакдир”16.
Йога машқларини бажаришдан мақсад ақлдан воз кечиш, маъно-мазмунсиз эхтиросга шўнғиш.
Веданта ведалар ва упанишадлар авторитетига таянгани ҳолда, уларни ривожлантиради, тизимлаштиради ва якунлайди (Веданта сўзининг маъноси -“ведалар якуни” эканлиги бунга ишора қилади). Веданта кенг маънода Брахман ва Атман ҳақидаги таълимотлар, диний-фалсафий мактаблар мажмуасидир. Мазкур фалсафий система брахманизм ўрнига келган ва ҳозирга қадар мавжуд.
Мимансада, Ведантадан фарқли ўлароқ, худонинг олам яратувчиси эканлиги инкор қилинади, лекин дхарма, карма, қайта туғилиш, бошқа оламлар ва ғайри – табиий нарсаларнинг мавжудлиги эътироф этилади ҳамда уларнинг сабаби муқаддас ва абадий ведаларда деб тушунтирилади. Ведалар муқаддас китоблардир, уларнинг инсон томонидан яратилганлигини исботлаб бўлмайди, шунинг учун уларни мангу деб қабул қилиш зарур17.
Мимансада билишнинг олти воситаси фарқ қилинади: идрок, хулосалаш, далиллаш, аналогия, фараз ва фактнинг (ҳодисанинг) йўқлиги.
Ньяя фалсафий системасида ҳам билиш масаласи устувордир. Унда инсон ҳаётининг маъно – мазмунини билиш муҳимлиги таъкидланади ва ана шундан келиб чиқиб, мақсад белгиланади. У билишнинг манба ва шаклларини, айниқса, билиш объектини мантиқий исботлаш қоидалари асосида тадқиқ этишдан иборат. Вайшешикада (вишеша-ўзига хослик) оламдаги хилма-хиллик, индивидуалликнинг асосини кўриб, ҳис қилиб бўлмайдиган атомлардан қидириб топиш зарурлиги уқтирилади. Бу таълимотга мувофиқ, ҳақиқий ўзига хослик, индивидуаллик ҳис этиб бўлмайдиган атомларда кўринади. Вайшешикада теология масалалари кўрилмайди. Илк бор бу таълимот Канаданинг “Вайшешика сутра”сида системали тарзда баён қилинган
Вайшешикада билишнинг икки тури: ҳиссий билиш ва хулосалаш фарқланади.
Санкхья Қадимги Ҳиндистонда илк бор шаклланган фалсафий системалар (даршанлар)дан бири бўлиб ҳисобланади. “Санкхья” сўзи санскрит тилидан олинган бўлиб, ўзбек тилига ўгирилганда “ҳисобловчи”, “санаб чиқувчи” деган маънони беради. Бундай ном берилишига сабаб шундаки, мазкур таълимот ўз олдига борлиқни унинг асосий объектлари ва уларни билиш воситаларини тўғри англаш, тушунишни мақсад қилиб қўйган. Санкхьянинг асосчиси машҳур ҳинд донишманди Копиладир.
Санкхья дуалистик таълимот деб баҳоланиб, унга бир қанча ёндашишлар мавжуд. Хусусан, классик санкхья, теистик санкхья ва материалистик санкхьялар фарқ қилинади18.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish