Конфуций издошлари.
Мэн-цзи-Конфуций неварасининг шогирди. 372-289 йилларда яшаган. Унинг янгича қараши шундаки, осмон иродасининг халқ иродасида акс этишини таъкидлайди. Ирода (ихтиёр эркинлиги)- бу энг асосийси: “Иродани мустахкамланг ва цига хаосни олиб кирманг”. Инсон туғилишига кўра-бағрикенг. “Инсон табиатан эзгуликка интилади”. Бир хил одамлар ақлини, бошқалари-мускулини ўйнатади. Ақлини ишга солган одам бошқаларни бошқаради”20.
Сюнь-цзи ”Мен айтаман, ҳар бир инсон фойда орттириш инстикти билан туғилади. Фойда кўриш ва риёкорликка интилиш – инсоннинг туғма сифатлари”21.
Моизм таълимоти: асосчиси Мо-цзи, Конфуций вафот этган йили туғилган ва эр.қад.400 йилда ўлган.
Осмон ва унинг иродаси. Осмон-давлат бошқарувчиси учун намуна. “Осмон катта ҳоқонликнинг кичик хоқонликга хужум қилишини, кучлининг кучсизни, айёр кишининг содда дилни, таниқли одамнинг таниқли эмасни талон-тарож қилинишини хохламайди”22. Конфуциячилардан фарқли ўлароқ, моистлар тақдирнинг аввалдан белгилаб қўйилишини инкор этадилар ва осмон ҳеч нарсани аввалдан белгилаб қўймайди, деб таъкидлайдилар.
Меҳр-муҳаббат деганда, Мо-цзи, Конфуцийдан фарқли ўлароқ, яқинларга меҳрибонлик кўрсатишни эмас, балки узоқ қариндошларга ҳурмат кўрсатишни ёқлайди. Унингча, халқ- буюк қадрият.
“Даодецзин” (“Дао ва де ҳақидаги китоб”) даосизм оламининг объектив манзарасини аниқлашга хизмат килади. Асосий категориялари : борлик, ноборлик, шакл, якка, тўплам ва бошқалар. Даосизмнинг асосчиси Лао-Цзидир. У Конфуцийнинг катта замондоши.
“Дао”-ялпи умумий дунёқараш мазмунига эга тушунча. “Дао-бошланғич асос, оламнинг энг умумий қонуни”. “Дао-барча нарсаларнинг онаси”,”унга кўра, унинг туфайли барча мавжуд нарсалар туғилади”. Дао-мангу , уни ҳеч нарса яратган эмас, у барча нарсаларда мавжуд . У, ҳатто, худога нисбатан ҳам бирламчи .
Даосизм системасида оламнинг тузилиши қуйдагича тасвирланади: ноборлиқ-бирламчи. Айнан ана шу номсиз “дао” номга шунинг учун ҳам эга эмаски, агар номи бўлса, борлиққа айланади. Ноборлиқ борлиқни яратади. Борлиқ-номга эга. “Дао”, унинг физикавий аналоги осмон ва ер.
Даосларнинг ахлоқий идеали. Шенженъ (етук донишманд)-даосларнинг ахлоқий идеали бўлиб, у конфуцийчиларнинг идеали-“яхши эркак” (Цзюнъ- цзи)га қарама-қарши қўйилади. Даослар конфуцийчилар ахлоқий қадриятларини: инсонни севиш, адолат, донишмандлик, фарзанднинг отага ҳурмати, ота меҳри кабиларни рад этадилар. Олий даоли одам, яъни (Шин-жин) хайрли ишларни қилишга интилмайди, шунинг учун у фозилдир. У номсиз “дао”га ўхшайди. Унинг асосий сифати-фаолиятсизлик, ахир олий даоли одам фаолиятсиз-ку; у дао сингари курашмайди, лекин ғолиб кела олади.
Даосларнинг ижтимоий идеали. Даослар “дао”нинг моҳиятини маданиятдан йироқда туришда деб биладилар. Қадимда “дао”га эргашган одамлар халққа маърифат нурини сочмаганлар. Халқ билимдон бўлса, уни бошқариш қийин. Ана шунинг учун ҳам халқни билим ёрдамида бошқариш мамлакатни бахтсизликка олиб келади. Ибтидоий даврга қайтиш зарурлиги уқтирилади.
Қонунчилар (легистлар) Қадимги Хитой фалсафаси ривожига, айниқса унинг жамият ҳақидаги таълимотига жиддий таъсир кўрсатган мутаффакирлардир. Қонунчилар кофуцийчиларнинг “ли” маросимига “фа” қонунини қарама-қарши қўйдилар ва ишонтириш методидан бутунлай воз кечдилар, яъни улар ахлоқий мажбурлашдан воз кечиб, қонун асосида зўрлаш ва жазолашга ундадилар. Улар виждонни қурол билан алмаштирдилар. Давлатни катта бир оила деб билиш давлат қалбсиз механизмдир деган тасаввур билан алмашди. Фозил донишмандлар ўрнини мансабдорлар эгаллашди. Ҳукмдор-халқ йўлбошчиси ўрнини ўзини аждодлардан, халқдан, осмондан юқори қўядиган деспот эгаллади. Бош мақсад ҳокимият учун курашда ғалаба қозониш, осмон таги ҳукмдорлигини ҳамда Хитойни бирлаштириш бўлди. Мана шунинг учун барча ортиқча нарсалар ҳаётдан қувиб чиқарилди, санъат йўқ қилинди, турлича фикрлаш таъқиб қилинди, фалсафа йўқотилди. Қонунчилар давлат қудратининг иқтисодий асосини деҳқончиликда деб билдилар, ҳунармандчилик ва савдо камситилди. Деҳқончилик ва уруш-давлат таянадиган ва шуни деб яшайдиган нарсалардир, деб уқтиришди.
Қонунчиларнинг қарашларидаги ижобий томон шундаки, улар тенг имкониятлар концепциясини илгари сурдилар. Унга мувофиқ, давлат лавозимлари қобилятга қараб эгалланиши зарур, улар наслдан наслга ўтмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |