Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet1/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168


Таянч конспект
1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида
Миллий ва умумжаҳон фалсафа тарихини ўрганиш, уни бугунги кунда жамиятимиз олдида турган долзарб масалалар билан боғлиқ ҳолда қайта англаш ва шу асосда “Ўзбек фалсафаси ”ни яратиш маьнавиятимизни юксалтиришнинг муҳим омилидир. И.А.Каримов ўзининг жуда кўп чиқишларида, оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида, асарларида, айниқса “Тарихий хотирасиз – келажак йўқ”, “Миллий истиқлол мафкураси – халқ эьтиқоди ва буюк келажакка ишончдир ”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”да буни кўрсатиб ўтган. Президентимиз Шарқнинг кўҳна цивилизация ўчоғи эканлигини, унинг Ғарб олами билан яхлит ижтимоий ва маданий ҳудудни ҳосил қилгани ҳолда ривожланганини, бунда Буюк Ипак йўлининг катта аҳамиятга эга бўлганини алоҳида таъкидлайди. Хусусан, 2014 йил 15 майда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида у Шарқ дунёсида, хусусан, Марказий Осиё халқлари ҳаётида ривожланган маданиятнинг мавжуд бўлгани, унинг Ғарб маданиятининг ривожига таъсирини, маданиятлараро мулоқотларда милодгача бўлган иккинчи асрдан милодий XV асрга қадар мамлакатларни боғлаб келган Буюк Ипак йўлининг тутган ўрнини кўрсатиб ўтиши эътиборга лойиқдир. Унинг қайд этишича, “Бу даврларда турли мамлакатлар халқларининг илмий билим ва ютуқлар билан бир – бирини бойитиб бориши алоҳида роль ўйнади. Буюк ипак йўли орқали Европага, Европадан эса Осиёга Шарқ ва Ғарб оламидаги улуғ аллома ва мутафаккирлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Сократ, Платон, Аристотель, Птолемей ва антик даврга мансуб бошқа буюк алломаларнинг илмий асарлари, ғоя ва кашфиётларини ўрганиш учун амалий имконият вужудга келди”1. Ҳозирги пайтда миллий ва умумбашарий маданий меросни ўрганиш вазифасини Президентимиз қуйидагича ифодалайди: “... кўҳна қадрятларимиз, дину диёнатимизни тиклаш, ҳаётимизда тарихий адолатни қарор топтириш , янги жамият қуриш йўлида ҳалқимизнинг маънавий юксалишини ўз олдимизга қуйган олийжаноб мақсадларга етишда ҳал қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш олиб бориш биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам эьтиборимиз марказида турганини таъкидлаш лозим ”2.
Президентимиз маънавиятни англаш, уни юксалтириш билан фалсафа, унинг тарихини ўрганишнинг ўзаро алоқадорлигини маьнавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги масаласи, унинг негизида фалсафанинг асосий тушунчалари, оқимлари – материализм ва идеализмнинг шакллангани, уларнинг турли даврларда мавжуд ижтимоий – сиёсий вазият ва турли гуруҳлар, табақалар дунёқарашини ифода этгани, соф назарий масала доирасидан чиқиб, муайяан сиёсий режим ва давлатнинг расмий мафкурасига айлангани билан боғлиқ ҳолда тушунтиради. Хусусан, моддий ва маьнавий ҳаёт муносабати масаласига қадимий ҳинд, хитой, юнон файласуфлари, масалан Сократ, Платон, Эпикур, Демокрит, Конфуций ва бошқа алломалар ижодида кенг ўрин берилганини алоҳида таькидлайди 3.
Шунингдек И.А.Каримов борлиқни моддий ва маьнавий жиҳатлари бирлигида, яхлит ҳолда олиб қарашнинг кўҳна меросимиз “Авесто ”да акс этиши4, буюк мутафаккирларимиз олимларимиз, хусусан Мусо Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий, имом Бухорий, ат–Термизий, имом Мотуридий, Марғиноний, Нақшбанд кабилар дунёқарашлари, илмий меросининг оламни ва инсонни, уларнинг ўзаро муносабатини фалсафий мушоҳада қилишда муҳим ўрин тутганини зикр этади 5.
Юқоридагилардан фалсафа тарихини ўрганиш миллий ғоямиз, мафкурамизнинг фалсафий-тарихий илдизлари ва моҳиятини тушуниб етиш, уларни халқ, айниқса ёшлар онгига сингдиришда ,мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятитни ривожлантиришда муҳим ахамият касб этишини кўрсатади.
Фалсафа тарихи ўзида фалсафий фикр тараққиётини акс эттиради. У фалсафанинг дунёқараши шакли сифатида қандай пайдо бўлгани, унинг муаммолари, асосий тушунчалари ва принципларининг қандай шаклланганлиги ва мазмунан бойиб боргани, қандай йўналишларда тараққий этгани, бу тараққиёт тенденциялари нималарда ифодаланишини тушунтиради. Ана шунинг учун ҳам фалсафага оид ўқув адабиётларида фалсафа тарихи фалсафий пропедевтика, яъни фалсафага кириш сифатида ўрин олган.
Фалсафа ва фалсафа тарихининг ўзаро муносабати тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги принципи асосида олиб қараладиган бўлса, битта фаннинг икки қиррасига ўхшайди: келиб чиқиш ва ривожланиш тарихи нуқтаи назаридан олиб ўрганилса – у фалсафа тарихи, тараққиёти давомида шаклланган фундаментал муаммолар, тушунчалар, ғоялар, принципларнинг синтезланган, умумлаштирилган, замонавий руҳда талқин этилган, мантиқий тизимга солиб баён қилингани эса назарий система ёки фалсафа назариясидир.
Фалсафа тарихи ўтмишга мурожаат қилар экан, яхлит фалсафий жараён доирасидан четга чиқмайди. Фалсафа тарихини ўрганишга киришар эканмиз, олдимизда фалсафий фикр эволюциясини баён этиш, “унинг қандай вужудга келгани ва қандай қилиб ўзини яратганини”6 кўрсатиш вазифаси туради. Мана шу маънода фалсафа тарихи “фалсафанинг ўз ўзини яратиш тарихи”дан иборат ва фақат ўз илдизларини топа билсагина, мавжуд бўла олади ва борлиғини намоён қила олади. Гегель фикрича, турли фалсафий системалар фалсафа биносини қурувчи қисмлардир
Мифологиянинг моҳияти ва билишда тутган ўрнига нисбатан турли қарашлар мавжуд. Хусусан, баъзи тадқиқотчилар мифологиянинг моҳияти ва билишда тутган ўрнига нисбатан турли қарашлар мавжуд. Хусусан, баъзи тадқиқодчилар мифологияни борлиқни тушунтириш усули деб ҳисобласа, бошқалари уни ибтидоий аждодларимизнинг оламни ва ўз – ўзини билишга бўлган интилиши деб биладилар. Бизнингча, кейинги қараш ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Акс ҳолда мифологияни дунёқараш типи сифатида тавсифлаб бўлмайди. Мавжуд адабиётларда, айниқса, ўқув адабиётларида уни дунёқараш шакли деб ҳисоблашади.
Лекин, шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, билиш фақат соф субъектив тажриба эмас, балки объективликка таянадиган, ҳақиқатга интилиш, уни эгаллашни назарда тутадиган жараёндир. Шундай экан, борлиқ қонуниятларини билиш, улардан амалиётда, кундалик ҳаётда фойдаланишга бўлган эҳтиёж эртами – кечми билиш фаолиятини мифлар, афсоналар тўқиш жараёни доирасидан чиқишга, унинг сферасини кенгайтиришга олиб келади. Мифдан фанга, фалсафага, яъни, дунёқарашнинг бошқа шаклларига ўтиш содир бўлади. Бу жараёнда муҳим оралиқ бўғин вазифасини олд фалсафа ва парафалсафа бажаришади.
Олд фалсафа – ривожланган мифология ва илмий билимлар куртаклари йиғиндиси бўлиб, фалсафанинг пайдо бўлишига шарт – шароит яратган. У“шаклланаётган фалсафа ўзагини, парафалсафа эса– қобиғини ташкил этади. Агар мазкур ўзак,ядро йўқ бўлса, парафалсафа олд фалсафа шаклида, ичида ядро пайдо бўладиган қабиқ кўринишида бўлади”7.
Мазкур ҳолат фалсафанинг дунёқараш шакли сифатида мифология таъсирида ҳамда илмий билимлар, масалан, математика, астрономия, физика, тиббиёт ва шу кабиларга оид билимлар билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланганидан далолат беради.
Бу китобда Қадимги Греция ва Рим фалсафаси кўриб чиқилади. Бу ерда грек маданиятининг бизнинг цивилизациямиз учун аҳамияти тўғрисида гапиришга эҳтиёж йўқ. Гегель тўғри айтган: “ “Греция” сўзида ҳар бир европалик ўзига қандайдир бир яқин бўлган нарсани эшитади.”8 Европа оламига греклар бебаҳо мерос – ўзининг адабиёти ва санъатини қолдирганини ҳеч ким инкор этмайди; бу фалсафий фикрга нисбатан ҳам тегишлидир. Киик Осиёда пайдо бўлиб, грек фалсафаси икки буюк мутафаккир – Платон ва Аристотель даврида гуллаб-яшнади ва кейин неоплатонизм орқали христиан тафаккурининг шаклланишига улкан таъсир ўтказди. Европа тафаккури тараққиётининг биринчи босқичи бўлган ва ўз –ўзича катта мазмунга эга бу фалсафа ҳа қандай файласуф талаба учун айниқса қизиқарлидир. Грек фалсафаси ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган муаммоларни ўрганди; Гарчи унга муайян даражада соддалик, ўзига ортиқча бино қўйиш ва шошма-шошарлик билан хулоса чиқариш хос бўлсада, унда биз мазкур муаммоларнинг қизиқ ечимларини топамиз ва шунинг учун ҳам бу фалсафа европа цивилизациясининг буюк ютуғи бўлиб қолаверади. Яна шуниси борки, фалсафа оламига кириб келаётган барча кишилар, айниқса схоластикани ўрганувчи талабалар учун қизиқарли бу фалсафа кўп жиҳатдан Платон ва Аристотель хизматлари эвазига обрў топди.
Греклар фалсафаси , уларнинг адабиёти ва санъати сингари, уланинг ўз ютуғи, уларнинг энергии ва оламни янгича идрок этиш натижасидир.Грек маданиятига ташқаридан кўрсатилган таъсирни мақташга интилиб, грек тафакурининг ўзига хос куга, моҳиятга эгалигини етарлича баҳоламасликка йўл қўймаслик даркор. Бернет таъкидлаганидек, “ Биз грек тафаккуринингўзига хос улуғворлигини ортиқча баҳолашдан кўра, уни етарлича баҳоламасликка мойилмиз.” Тарихчиларнинг грек маданияти, шу жумладан фалсафаси, манбасигача етиб боришга уринишлари танқидий руҳдаги қимматли ишларнинг пайдо бўлишига олиб келди, уларнинг аҳамиятини камайтириш ахмоқона иш бўлур, лекин танқидга берилиб кетиш шундай бир ҳолатга олиб келиши мумкинки, унда танқид илмийлигини йўқотиб қўди. Масалан, apriori тарзда барча грек мутафаккирлари ўз ғояларини ўтмишдошларидан олган деган мулоҳазага келмаслик керак. Агар аксини эътироф этадиган бўлсак, унда мантиқан қандайдир бир ғайритабиий мутафаккир бўлгани ва унинг барча фалсафий системалар бошланишида турганини тан олишимизга тўғри келади. Худди шунингдек, иккита замондош файласуф ёки икки фалсафий мактабда ўхшаш концепциялар бўлиши уни бир мактабнинг иккинчисидан ўзлаштирганини билдиради, деган мулоҳазани тўғри деб ҳисоблай олмаймиз. Ахир христиан урф-одатлари ёки маросилари айрим элементларининг Осиё мамлакатлари динларида учраши уларни христианлик ана шу динлардан ўзлаштирган деб айтиш беманилик-ку. Шу каби, грек фалсафасида Шарқ фалсафасидагига ўхшаш ғоялар бўлса, улар ана шу фалсафадан ўзлаштирилган деган фикр ҳам беманиликдан бошқа нарса эмас. Охир-оқибатда инсон ақли, у грекникими ёки индусникими бўлишдан қатъий назар, ўхшаш ҳодисаларни бир хил талқин қилишга мойил ва шунинг учун ҳам талқинлар ўхшашлиги бирининг иккинчисидан ўзлаштирилган тўғрисида хулосага келиш учун инкор этилмайдиган асос бўла олмайди. Бу мулоҳазаларни биз фалсафа тарихидаги танқидий йўналиш аҳамитини пасайтириш учун эмас, балки тарихий танқиднинг ўз хулосаларини ғайритарихий “априори тахминлар”га эмас, ишонли фактларга асосланиши лозимлигини таъкидлаш учун билдирмоқдамиз. Легитим тарихий танқид ҳозиргача грек фалсафасининг ўзига хослиги ва улуғворлигини шубҳа остига қўйгани йўқ.
Рим фалсафаси грек фалсафаси билан қиёсланганда мазмунан қашшоқроқ, чунки римликлар ўз изланишларида асосан грек ғояларига таянишган; худди шунингдек, уларнинг санъати ва муайян даражада адабиёти грек ижодкорларининг таъсири остида яратилган. Римликларнинг ўз ютуқлари бўлган (мияга дарров рим ҳуқуқи келади), аммо улар фалсафага тегишли эмас. Бироқ, гарчи рим мактаби грек мактаби асосида вужудга келган бўлсада, ва буни ҳеч ким инкор этмайди, биз уни рад эта олмаймиз, бу мактабда яратилган ғоялар кейинчалик Европа ҳукмдорлари бўлган маданиятлироқ синф вакиллари орасида кенг тарқалди. Масалан, кейинги стоиклар ижоди ёки Сенека , Марк Аврелий ёки Эпиктет таълимотлари кўз олдимизда кўп муносабатларда таассурот қолдирадиганажойиб манзарани яратадики, у айрим етишмайдиган томонларига қарамай мафтункордир. Биз яна талаба-теологларда варварликнинг яхши томонлари, шунингдек, грек-роман дунёси тафаккурининг турли оқимларида Худони кашф этиш вужудга келган ва ривожланган даври тўғрисида тасаввур ҳосил қилишни ҳоҳлардик.Юлий Цезарь ёки Троян бошқаруви тарихини, Калигула ва Нерон содир қилган бедодликларни яхши биладиган талабалар император-файласуф Марк Аврелий ва христиан бўлмаса ҳам мустаҳкам диний эътиқодга эга , христиан файласуфи авлиё Августин унинг номини ҳурмат билан тилга олган миллати грек Плотин тўғрисида билмасликлари афсусланишга арзирли ҳолат бўларди.9



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish