Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида


Ҳинд фалсафий системалари – даршанлар



Download 1,49 Mb.
bet4/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Ҳинд фалсафий системалари – даршанлар

“Даршан” термини кўрмоқ деган маънога эга. Даршан сўзини ишлатиш қулай, чунки монизмни диалектик асослашни ҳам, у таянадиган интуитив ҳақиқатни ҳам тўғри деб топади. Фалсафий нуқтаи назардан ёндашганда, “даршан” интуицияни текшириб кўриш ва уни изчил ёйишдан иборат. Ҳатто бошқа системаларда ҳам бу сўз ҳақиқатни тушунчаларда жонлантирадиган интуиция ёрдамида ёки унинг ёрдамисиз мантиқан баён қилишда қўлланилади. Шундай қилиб, “даршан” термини реаллик тўғрисида инсон ақли эгаллаган барча қарашларни билдиради, агар реаллик битта бўлса, бир нарсани ифодаламоқчи бўлган турли қарашлар бир-бирига зид келмаслиги керак. Улар қандайдир тасодифий ёки ихтиёрий равишда пайдо бўлган фикрлар бўлмай, битта реалликдан олинган турли қарашларни акс эттириши керак. Боррлиқни турли томонидан қамраб оладиган ақлимиздаги бундай қарашларнинг ҳар бирини ҳафсала билан кўриб чиқар эканмиз, биз реалликни мантиқий тушунчаларда тасвирлашнинг иккинчи даражасига кўтариламиз. Реалликни мантиқан инъикос этишнинг етарли эмаслигини англаб етганимизда, биз унга интуиция ёрдамида эришишга уринамиз. Унда бизнинг ниҳоятда монистик соф “борлиқ”қа эга бўлиб, ундан яна турли системаларда ҳарфма-ҳарф ўқиладиган фирнинг мантиқий реаллигига қайтганимизни айтишади. Охирги айтилган ҳолатга нисбатан олинганда, “даршан” реалликни ҳар қандай часига илмий тасвирлашни англатади. Ўзининг чиройли ноаниқлиги билан бу сўз фалсафий илҳомланишнинг бутун мурккаблигини кўрсатади.


“Даршан” – қалб ҳиссиётига очиладиган маънавий идрок, фикрлаш кўлами. Фалсафа қаерда бўлса, шу ерда бўладиган қалбнинг бу қараши ҳақиқий файласуфнинг муҳим белгисидир. Демак, фалсафанинг энг юксак зафарларига фақат ўзида қалб мусаффолигига эришган кишиларгина муяссар бўла олади.Бундай мусаффолик инсонда қандайдир яширин куч пайдо бўлиб, унинг ёрдамида ҳаётни нафақат идрок этиш, балки унга мушарраф бўлгандагина тушуниладиган тажрибани доноларча қабул қилишга асосланади. Мана шу ички манбадан зарур маълумотларни олиб, файласуф ҳаёт ҳақиқатини, соф интеллект очиб бера олмайдиган ҳақиқатни кўрсатади. Бутун тажриба жамланган сирли маказдан яратиладиган зийраклик, фаросат гулдан мЕва яралгандек табиийдир. Ҳақиқат изловчи уни қидиришга тушишдан аввал муайян муҳим шартларни бажариши лозим. Веданта сутр Шанкара ўзининг биринчи сутрага берган тушунтиришларида фалсафани ўрганувчи ҳар бир киши учун тўртта шартни бажариш муҳимлигини асослайди. Биринчи шарт мангу ва ўткинчи нарсалар фарқини тушуниб етишдан иборат. Ҳақиқат изловчиси бир-биридан ажралиб турган фактлардан массивидан ҳақиқатни топиб чиқаришга имкон берадиган жонли хаёлга, тадқиқотчилик руҳига эга бўлиши лозим. Иккинчи шарт содир қилинган амаллар натижаларидан ҳозирги ҳаётда ҳам, келажакдаги ҳаётда ҳам баҳра олишдан воз кечишдан иборат. Бу шарт барча майда-чуйда ҳоҳишларни, шахсий манфаатдорликни ва амалий манфаатларни тарк этишни талаб қилади. Файласуф ҳаётдан ташқарида туриб, уни мушоҳада этиши керак. 12
Ҳинд фалсафий системаларини одатда веда ғоялари, анъаналарига бўлган муносабатига кўра икки гуруҳга: астика ва настикага ажратишади. Аввал настикага мансуб фалсафий системаларни кўриб чиқамиз.
Жайнизм (жина - ғолиб) моҳиятига кўра мифологияга бориб тақалади. У 24 йўл бошловчи – тиртханкар (борлиқни океан орқали бошлаб борувчи) фаолиятини кўрсатади, шулардан иккитаси: паршва ва махаваралар реал мавжуддир. Биринчиси Бихар (шарқий Ҳиндистонда) жамоа ташкил этиб, унга қабул қилинган эркаклар ва аёллар дунёчилар (мирян) ва таркидунёчилар (аскетлар) га бўлинган; улар тўртта амални сақлаганлар: ахимса-бировга ёмонлик қилмаслик, сатья-ҳақгўйлик, астейя-ўғирлик қилмаслик, апариграха – бировга боғланиб қолмаслик, дунё неъматларидан воз кечишлик. Махавира кшатрийлар зотидан бўлиб, эрамиздан аввалги VI асрда яшаган. У дунёвийлар (мирян)га секс билан шуғулланмасликни, таркидунёчиларга эр-хотинларнинг бир-бирига хиёнат қилмаслигини ва дунё лаззатларидан ўзини тийишни буюрган. Таркидунёчилар-монахлар ўрмонларда яшашган. Махавиранинг ўзи жайнлар жамоасига бош бўлгандан кейин (30 ёшида) оиласини тарк этиб, кийимсиз ва деярли овқат емасдан 12 йил умр кечирган (кўзи очилгунча, яъни борлиқ моҳиятини тушуниб етгунча).
Жайнизмнинг билиш назарияси. Жайнлар “шрути” – авторитар билим ва “матн”ни фарқлашади. Билишда хотира, таниб-билиш ва хулосалаш иштирок этади. “Матн” га ташқи ва ички дунё предметларини ҳиссий қабул этиш ва ақл билан билиш киради.
Буддизмқадимги ҳинд дунёқарашида кшатрийлар аксибрахманчилик ҳаракатининг (бхагаватизм ва жайнизмдан кейин) учинчи шакли.
Буддизмнинг брахманизмдан фарқи шундаки, брахманизмда азоб-уқубат гуноҳкорликнинг натижаси деб ҳисобланса, буддизмда ҳар қандай ҳаёт азоб-уқубатдан иборат деб саналади.
Ҳаётнинг бош қонуни-эзгулик ва ёвузлик мутлоқ қарқма-қарши нарсалар. Ёвузлик фақат ёвузликни туғдиради: “...ҳеч қачон бу дунёда нафратни нафрат билан тўхтатиб бўлмайди. Нафратнинг йўқотилиши- нафратнинг тугаши”13. Будда тўртта “эзгу ҳақиқат”ни таъкидлайди:
Ҳаёт азоб-уқубатдан иборат: “туғилиш – азоб-уқубат, қарилик – азоб-уқубат, касаллик-азоб-уқубат, ўлим-азоб-уқубат, яхши нарсадан жудо бўлиш-азоб чекиш, нимагадир етишолмаслик-азобланиш”14. Бундан маълум бўладики, буддизм фақат ҳаётнинг қоронғи томонини кўради.
Азоб-уқубатнинг келиб чиқиш сабаби бор. Асосий сабаб-яшашга бўлган иштиёқ , лаззатланишга бўлган иштиёқ: “Иштиёқ натижасида одамлар қўрққан қуён каби чопиб юришади. Турли йўллар билан боғланган одамлар такрор ва такрор азоб-уқубатларга қайтаверадилар”.
Азобланишга чек қўйиш мумкин, агарки унинг сабаби маълум бўлса: “иштиёқни изсиз йўқотиш, ундан қутулиш мумкин”. (юқоридаги ва иқтибослар “самьютта-никоя”да ёзилган)
Азоб-уқубатдан қутулиш йўли бор: Бу йўл саккизталик тўғри йўлни танлаш:

    1. тўрт ҳақиқатни тушуниш;

    2. қатъиятлилик, ирода кучини ишга солиш (тўрт ҳақиқатни англаб, шунга риоя қилган ҳолда яшаш);

    3. тўғрисўзлик (ёлғон гапирмаслик, тухмат қилмаслик, қўпол муомала қилмаслик);

    4. тўғри амалларни бажариш-тирик зотга зарар келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик;

    5. тўғри турмуш тарзи – ҳалол меҳнат билан кун кўриш;

    6. куч-қувватни тўғри йўналтириш – жозибадор нарсадан ва ёмон ўй-фикрдан ҳоли бўлиш;

    7. фикрни тўғри йўналтириш – барча нарсаларнинг ўткинчилигини англаш;

    8. эътиборни тўғри жамлаш15


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish