Таянч тушунчалар
Каста, веда, веданга, упанишад, брахман, атман, пранлар, самсара, карма, пуруша, дхарма, бхагавадита, даршанлар, астика, настика, локаята, жайнизм, буддизм, нирвана, йога, йогинлар, веданта, миманса, ньяя, вайшишика, санкхья.
4- мавзу. ҚАДИМГИ ХИТОЙДА ФАЛСАФАНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ.
Фалсафадан олдинги қарашлар. Дастлабки мифларда олам бошланғич ҳолатида хаосдан иборатлиги, уларни тартибга келтирувчи қарама-қарши космик кучлар – осмон (Ян) ва Ер (Инь) кучларининг мавжудлиги, уларнинг енгил заррачаларидан Осмонни, оғирларидан Ерни яратиши тўғрисидаги фикрлар ўз ифодасини топган. Бошқа бир мифга кўра, хаосни тартибга келтирган ва олам структурасини шакллантирган куч ғайритабиий инсондир (Пань-Гу). Хусусан, у осмонни ер устига кўтаради. Дунёнинг тузилмаси ўлган Пань-Гу танаси қисмларидан, шамол ва булут унинг ухлашидан, мамақалдироқ унинг овозидан, Қуёш чап кўзидан, Ой ўнг кўзидан, оламдаги тўрт мамлакат унинг оёқ-қўлларидан, дарёлар қонидан, йўллар тоғайидан, тупроқ тана этидан, юлдузлар системаси бошидаги сочлари ва мўйловларидан, ўтлар, гуллар, дарахтлар тери ва танадаги туклардан, металлар ва тошлар тиш ва суякларидан, ёмғир ва шудринг тердан, чақмоқлар кўз ялтироғидан ташкил топган. Пань-Гу танасидаги паразитлардан одамлар пайдо бўлган ва шамол уларни турли жойларга тарқатиб юборган. Қадимги Хитой фалсафасигача бўлган фикрлар “Қўшиқлар китоби” (Ши-цзин), “Тарих китоби” (Шу-цзин), “Ўзгаришлар китоби” (И-цзин), “Урф-одатлар китоби” (Чунь-цю) биргаликда “Беш китоб” (У-цзин) ни ташкил этиб, у илмли Хитойликлар дунёқарашининг асосини ҳосил қилади.
Хитой фалсафасининг ўзига хослиги. Хитойда фалсафа Хитой тарихидаги учинчи даврда-Чжо-Лего (алоҳида давлатлар) да пайдо бўлган. Кейинги даврда-Чжаньгода гуллаб яшнаган. Бу даврни Хитой фалсафасининг олтин даври деб аташади. Ҳақиқатдан ҳам бу пайтда олтита фалсафий мактаб шаклланган: конфуциячилик, моизм, қонун мактаби “фа-цзи” (легизм),
инь-ян мактаби (натурфайласуфлар), номлар мактаби “мин цзя”.
Буларнинг кўписида ҳаёт донишмандлиги билан боғлиқ амалий фалсафа, хусусан, одобнома, бошқарув масалалари устувор бўлган. Қадимги Хитой фалсафаси кам ҳолларда системага солинган. Бу қадимги Хитой фанининг ва мантиғининг кучсизлиги билан белгиланади.
Конфуциячилик. Конфуций ахлоқнинг олтин қоидасини яратган: “Ўзинг хохламаган нарсани бошқага раво кўрма”19. Конфуций ахлоқий нормаларга оғишмай амал қиладиган инсон образини яратади. У Цюнь-цзи (яхши эркак) дир. Конфуций уни қуйи инсонга қарама-қарши қўяди. Биринчиси, яъни Цюнь-цзи бурч ва қонунга амал қилади. Иккинчиси, Сяю-жень-яхши жойлашиш, манфаатни ўйлайди. Биринчиси-ўзига талабчан. Иккинчиси-бошқалардан талаб қилади. Биринчига катта ишларни ишониб топшириш мумкин. Иккинчига-йўқ. Биринчиси бошқалар учун ўзини қурбон қилади. Иккинчиси ўз-ўзини ўлдиради. Яхши эркак уч нарсадан қўрқади: осмон, улуғ одамлар, донишмандлар иродасидан қўрқади.
Бошқарув масаласига тўхталиб, агар раҳбар яхшиликка интилса, халқ ҳам яхшиликка интилади, дейди.
Ном (исм)ни тузатиш–Конфуцийнинг ўтмишни муқаддаслаш-тиришининг чўққиси, бу предметни унинг асл маъноси билан мослаштиришдир. (ўтмишдаги маъноси билан), хусусан, давлат арбоби-давлат арбоби, ота-ота, ўғил-ўғил бўлиб қолиши керак. Номни тузатишдан мақсад-ахлоқни тузатиш, яхши хулқ-атворни тиклаш.
Билиш-бу одамларнинг билим олиши йўлидаги ҳаракати демакдир. Билимга эга киши барчадан юқори туради. Ўқиш ақлий мушоҳада юритиш, фикрлаш билан тўлдирилиши керак: ўқиш ва фикрлай олмаслик - вақтни беҳуда кетказиш демакдир.
Конфуцийчиликдаги ижобийлик шундаки, у халқни бошқаришнинг асоси воситаси деб шахсий намуна кўрсатишни, ишонтиришни билади (зўрлашни эмас).
Do'stlaringiz bilan baham: |