Квант механика предмети, ўрни, мақсади



Download 269 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi269 Kb.
#227692
  1   2   3   4   5

Квант механиканинг физикавий асослари

Режа:



  1. Квант механика предмети, ўрни, мақсади.

  2. Абсолют қора жисмнинг нурланиш қонунлари.

  3. Абсолют қора жисм нурланишининг элементар квант назарияси. Планк формуласи

Квант механика предмети, ўрни, мақсади.
"Квант механика 5140200 ”Физика” бакалавриат таълим йўналиши "Назарий физика курси" нинг асосий бўлими бўлиб, ҳозирги замон назарий физикасида муҳим ўрин эгаллайди ва микрозарралар (электрон, протон ва бошқа элементар зарралар, молекулалар, атом ядролари) ва микрозаррачалар системасининг ҳаракат қонунларини, бу ҳаракатларни тавсифлаш усулларини ўрганади.
Квант механикада заррачалар ва зарралар системасини ҳарактерловчи физик катталиклар билан физик катталикларнинг тажрибада бевосита ўлчанадиган қийматлари ўртасидаги муносабатлар ҳисоблаб топилади. Квант механика одатда кичик тезликларда ўринли бўлган норелявистик ва тезликларда ўринли бўлган релятивистик квант механикалари бўлинади. Норелявистик квант механика бутунлай тугалланган ва мантиқий қарама-қаршиликсиз назария ҳисобланади, релятивистик квант механика эса ҳозирча тугалланмаган назария ҳисобланади. Ҳозирги кунда 19- асргача маълум бўлган физикани классик физика деб аташ қабул қилинган.
Квант механиканинг физика фанидаги тутган ўрни ва қўлланиш чегарасини олам масштаби (ўлчами) тушунчасида тасаввур қилиш фикр доирамизни кенгайтиришга ёрдам беради.
Бир бутун олам учун умумий (универсал) қонуниятлар йўқлигини, оламнинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда олам ўлчовини шартли тўртта соҳага ажратамиз.
1-соҳа: субмикроолам;
2-соҳа: микроолам;
3-соҳа: макроолам;
4-соҳа : мегаолам.
Ҳар бир олам ўз фундаментал доимийсига эга, бу катталик мазкур оламдаги физик катталикларининг ўлчов бирлиги ва бу фундаментал доимийлик бир оламдан иккинчи оламга ўтиш чегарасини билдиради.
Субмикроолам ўлчами электрон ўлчамидан (10-18 м) кичик бўлган соҳалар бўлиб, техник қийинчиликларга кўра амалий жиҳатдан ўрганилмаган. Макроолам бошқа соҳаларга қараганда классик физика томонидан нисбатан мукаммал ўрганилган.
Мегаолам физиканинг космология бўлими томонидан ўрганилмокда.
Микроолам электрон ўлчамидан (10-18 м) бошлаб молекула ўлчамигача (10-7м ) бўлган соҳани ўз ичига олади.
Ўлчами шу оралиққа мос келган барча заррачалар (элементар заррачалар, ядро, атом, молекула ва хакозо) микрозаррачалар дейилади. Биз уларни қисқача заррачалар (зарралар) деб ҳам юритамиз.

Download 269 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish