Пневматик асбоблар билан ишлашда қуйидаги хавфсизлик қоидалари бажарилиши шарт
асбобга шлангни улашдан олдин ўнга қисилган ҳаво оқимини йўналтириш ва текшириш;
пневматик асбобнинг шланги ва ишчи қисмидан ушламаслик;
иш вақтида шлангни агрегатдан ажратмаслик;
асбобни иш холатига келтирилмагунча унга ҳаво юбормаслик.
Таянч иборалар:
Чилангарлик - бу дастгоҳларда механик ишлов беришни тўлдирадиган ёки металл буюмлар тайёрлашда якуний босқич бўлган машина ва механизмларни йиғиш ҳамда созлаш ишларидир.
Меҳнат маданияти - ишни мақбул режалаштириш, ташкил этиш ва уни назорат қилиш.
Маҳсулотнинг сифати – маҳсулотга қўйилган техник талаблар, ундан фойдаланиш, эҳтиёжларни қаноатлантира оладиган хусусиятларнинг мажмуидир.
2-МАВЗУ: Ўлчаш асослари, ўлчаш асбоблари, ўлчаш асбобларидан фойдаланиш
Штанген асбоблар ички ва ташқи ўлчамларни ўлчаш учун мўлжалланган. Улар жумласига штангенциркуллар, штанген чуқурлик ўлчагичлар (штангенглубиномерлар) ва штангенрейсмослар киради. Бўлинмасининг қиймати 1 мм га тенг линейка. Штенгенциркуллар ички ва ташқи ўлчамларни ўлчаш учун ишлатилади. Улар 3 типда тайёрланади. Бўлинмасининг қиймати 0,05 мм ва 0,1 мм га тенг ШЦ II; бўлинмасининг қиймати 0,1 мм га тенг ШЦ III.
0,1 мм ли бўлинма ҳосил қилиш учун полиуснинг 9 мм узунликдаги шкаласига ўнта бўлинма жойлаштирилади. Бу ҳолда 2 та қўшни штрихлар орасидаги масофа 9-10 – 09 ммни ташкил этади.
Бўлинмасининг қиймати 0,1 мм га тенг штанген асбобларнинг аксариятида саноқ олиш осон бўлиши учун узайтирилган полиус деб аталадиган полиус бўлади.
Штангенрейсмос, гуния, циркул, шаблонлар, пробка, калибрлар, микрометрлар, микрометр, резобомерлар, шуп, радиусомерлар шулар жумласига киради.
Микрометрлар ўлчаш чегараси 0-25; 25-50; 50-75 ва ҳ.к.
Микрометрлар ташқи ўлчамларни ўлчаш учун ишлатилади.
Кўп ўлчамли ўлчагичлар билан бурчак катталиги ўлчанади. Уларда шкала ва полиус бўлади. Кўп ўлчамли воситалардан 0º - дан 180º гача бўлган бурчакларни ўлчашга имкон беради. ЎТ типидаги бурчак ўлчагичлар 0º дан 180º гача бўлган ташқи бурчакларни ҳамда 40º дан 180º гача бўлган ички бурчакларни ўлчашга имкон берувчи УН тилидаги бурчак ўлчагичлар қўлланилади.
Пўлат чизгич билан ўлчаш.
Чизғич ўлчанадиган детал юзасига жипс қўйилиб, унинг ён чеккаси деталдаги бирор дўнглик ёки детални қисиб турувчи нарсага тиралади. Чизғичнинг 0- бўлинмаси деталнинг ўлчанадиган қисми учига аниқ тўғри келиши керак. Ўлчамни аниқлашда кўз аниқ шкала қаршисида бўлиши керак.
Штангенциркул билан ўлчаш.
Ташқи ўлчамни ўлчаш учун штангенциркулни олиб, рамкани қисувчи муруввати бўшатилади. Штангенциркул лаблари циркул ўлчамида каттароқ ўлчамга келтирилади. Ҳаракатланувчи рамка лаблари ўлчанадиган детал юзасига теккинуча сурилади. Қисувчи мурувват билан махкамланиб, штангенциркул деталдан олинади.
Ички ўлчамни ўлчаш учун лаблар тешик ўлчамидан кичикроқ ўлчамга керилади. Кичик лаблар тешикка киритилиб, ҳаракатланувчи рамка лаблари тешик деворчаларига теккинча сурилади. Ҳаракатланувчи рамка мурувват билан махкамланиб штангенциркул деталдан олинади.
Чуқурликни ўлчаш учун штангеннинг ён чеккаси ўлчанадиган тешик ёки чизиқнинг юқори четига тиралади. Ҳаракатланувчи лабнинг чуқур ўлчагич чизиғи тешик ёки чизиқ тагига тиралгунча пастга туширилади. Ҳаракатланувчи рамка қисувчи мурувват билан махкамланиб, штангенциркул деталдан олинади.
Штангенциркул кўрсаткични ўқиш учун штанга шкаласи бўйича конуснинг нолинчи бўлинмасигача мм лар бутун сони саналади.
Ўлчаш воситаларини тоқлашда буюмнинг тайёрланиш аниқлиги, ўлчаш усулининг самарадорлиги ва тежамлилиги ҳисобга олиниши керак. Буюмни тайёрлаш, йиғиш, таъмирлаш учун қўйим қанча кам ва талаб этиладиган аниқлик қанча юқори бўлса, ўлчаш асбоби шунча аниқ бўлиши лозим.
Ўлчамнинг юқори аниқлигини таъминлайдиган ўлчов асбобларини танлашда буюмнинг зарур сифатига эришиш учун талаб этилганидан аниқроғини танламаслик керак. Қуйишдан, қиздириб қолиплаш ва болғалашдан кейин ўлчамларни текшириш учун кронциркул, нутромер, чизғич сторлидир, чунки уларни тайёрлаш учун белгиланган ўлчамлар ва жоизликлар бутун мм лар ҳисобида берилади. Хомаки ишлов беришда эговлаш, қирқиб туширишда бўлинмасининг қийматини 0,1 мм га тенг бўлган штангенциркулнинг аниқлиги етарлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |