4-мавзу. Биноларнинг ўровчи конструксияларига қўйиладиган физик-техник талаблар



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana25.05.2023
Hajmi0,5 Mb.
#943989
  1   2
Bog'liq
4-маруза (1)



4-мавзу. Биноларнинг ўровчи конструксияларига қўйиладиган 
физик-техник талаблар
.
 
Режа: 
1.Асосий элементлар. 
а)Биноларни ер остки қисми элементлари. 
в)Биноларни ер устки қисми элементлари. 
2.Ўровчи конструкцияларни теплотехник хисоби. 
а)Бир қатламли ўровчи конструкциялар хисоби. 
В)Кўп қатламли ўровчи конструкциялар хисоби. 
1.Турар жой биноларининг ер усти ва ер остки қисмлари бўлиб, улар 
бинонинг асосий конструктив элементларидан: деворлар, қавтлараро 
ёпмалар, алохида таянчлар, том, дераза, эшиклар, зиналар хамда ички тўсиқ 
деворлардан иборат бўлади. Биринчи қаватнинг поли сатхидан пастда 
жойлашган конструктив элементлар- пойдевор, ертўла, техник мақсадларга 
мўлжалланган ертўла деворлари бинонинг ер остки қисми хисобланади. 
Биринчи қават поли сатхидан баландда жойлашган конструктив элементлар 
бинoнинг ер устки қисмини ташкил этади. 
Пойдеворлар бинонинг ер остки қисми бўлиб, улар бино оғирлигини 
ўзига қабул қилиб, асосга узатади. 
Деворлар ўз вазифаси ва жойлашишига кўра ички ва ташқи тўсиқ, яъни 
хонани ташқи мухит таъсиридан химояловчи ёки хоналарни бир-биридан 
ажратиб турувчи бўлиб, бир вақтнинг ўзида юк кўтариш вазифасини хам 
бажаради. 
Деворлар юк кўтариб турувчи ва юк кўтармайдиган турларга бўлинади. 
Юк кўтарувчи деворлар юқорида жойлашган конструкциялар, жихозлар , 
мебеллар ва шу кабилардан тушадиган оғирликни кўтариб туради. Хам ички 
ва ташқи деворлар юк кўтарувчи бўлиши мумкин. Биноларни кичик 
хоналарга ажратувчи парда деворлар юк кўтармайдиган бўлади. Бундай 
деворлар осма деворлар тарзида хам бўлиши мумкин.
Алохида таянчлар (кўтарувчи вертикал элементлар-устун,тиргович, 
синч) вазифаси қаватлараро ёпмалардан тушадиган юкламаларни пойдеворга 
узатишдан иборат. 


Қаватлар аро ёпмалар бинони ички бўшлиғини қаватларга бўлади ва 
деворларга, устунларга махсус махкамланган тўсинлар устига , айрим 
холларда тўғридан- тўғри устунларга махкамланади. Қаватлар аро ёпмалар 
доимий ва вақтинчалик юкламаларни кўтариш билан бирга деворлани ўзаро 
боғлайди ва уларни устиворлигини таъминлайди хамда бутун бинони 
фазовий бикрлигини оширади. Ора ёпмалар бинода жойлашган ўрнига қараб 
қаватлараро ёпмалар (биноларни қаватларга ажратади), ертўла усти ора 
ёпмаси, чордоқ ости ораёпмасига бўлинади. 
Томлар бино ва унинг конструкцияларини атмосфера ёғинлари 
таъсиридан сақловчи конструктив элементдир. Улар том ёпиш учун 
ишлатиладиган материаллар ва уни кўтариб турувчи конструкциялардан 
иборат бўлади. Томлар конструктив тузилиши жихатидан чордоқли ва 
чордоқсиз томларга бўлинади. Чордоқ бинонинг тепа қавати билан том 
ёпмаси орасида жойлашган бўшлиқ қисмдан иборат.Чордоқсиз томда 
бинонинг тепа қавати ёпмаси билан томи бирлашган бўлади. 
Зиналар бино қаватларини ўзаро боғлайди ва одамларни бинодан 
эвакувация қилиш вазифасини хам ўтайди. Зиналар жойлашган майдонга 
зина катаги деб аталади. 
Деразалар табиий ёруғлик, қуёш нури тушиши хамда хоналарни 
шамоллатиш учун хизмат қилади. Улар дераза ўрни, дераза кесакиси ва 
табақалардан иборат бўлади. 
Эшиклар хоналарни бир-бири билан боғлайди, шунингдек, бинога 
кириш ва ундан чиқиш йўли хисобланади. Улар девордаги ва парда 
девордаги эшик ўрни, эшик қутиси (кесакиси) ва табақалардан иборат 
бўлади.Турар жой биноларида булардан ташқари эшик ва дераза усти тўсини, 
сейсмик белбоғ ва бошқалар хам бўлади. 
Эксплитация ва санитар-гигиена шартларини таъминлаш учун бинолар, 
санитар-техника ва инженерлик қурилмалари билан жихозланади. Буларга 
иситиш қурилмалари, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, шамоллатиш, 
канализация, ахлатни чиқариш, газлаштириш, энергия билан таъминлаш
телфонлаштириш ва бошқалар киради. 
Биноларни лойихалашда уларнинг конструктив элементларини тўғри 
танлаш бинонинг хажмий-тархий ечимлари сифатига таъсир этиб қолмай, 
балки умумий техник-иқтисодий кўрсаткичларга хам таъсир этади





Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish