Механик ишлов беришда ноаниқликлар. Рдб станокларида ишлов бериш аниқлиги. Режа



Download 29,42 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi29,42 Kb.
#48969
  1   2
Bog'liq



Aim.uz


Механик ишлов беришда ноаниқликлар. Рдб станокларида ишлов бериш аниқлиги.
РЕЖА:



  1. Ишлов бериш аниқлигига таъсир этувчи омиллар.

  2. Механик ишлов беришдаги хатоликлар.

  3. РДБ станокларида хатоликларни қоплаш.



МАВЗУНИНГ БАЁНИ.

РДБ – станокларда ишлов беришнинг аниқлиги станокни ва унинг бошқариш системасини тавсифловчи, шунингдек станокни созлаш хамда ишлатишга доир омилларга боглиқ. Булар қуйидагилардан иборат:



  • станокнинг геометрик аниқлиги;




  • бошқариш системасининг аниқлиги;

  • загатовкани ўрнатишдаги хатолик;




  • асбобларни мўлжалдаги ўлчамга мослаб ўрнатишдаги хатолик;

  • станокни мўлжалдаги ўлчамга мослашдаги хатолик;

  • асбобни тайёрлашдаги хатолик

  • кесиш асбоби ўлчамларининг ейилиб ўзгариши;

  • «Станок – мослама – абоб - деталь» системасининг бикрлиги;

  • иссиқликдан деформацияланиш;

  • созловчи уста ва операторнинг ишидаги хатоликлар.

РДБ станокларининг геометрик аниқлиги. РДБ станоклар геометрик аниқлиги жихатидан тўрт хил: нормал аниқликдаги – Н; оширилган аниқликдаги – П; юқори аниқликдаги – В ва жуда юкори аниқликдаги – А классларга бўлинади.П, В ва А класс станокларида ишлов берилганда норма аниқликдаги станокларда хосил қилинадиган четлашишлар (белгиланган ўлчамдан четлашишлар) нинг мос холда 0,6 , 0,4 ва 0,25 қисмига тенг четлашишларни таъминлайди.


Одатда станокларнинг аниқлик нормаларини (меъёрларини) текширишда қуйидагилар аниқланади:


- загатовкалар ва асбоблар ўрнатиладиган база юзалар геометрик шаклларининг ва нисбий холатларининг аниқлиги;

12


  • станокнинг загатовка асбоб ўрнатилган иш органларининг бир-бирига ва заминловчи юзаларга нисбатан йуналтиргичлар буйлаб аниқ харакатланиши, траекторияси ва силжиш миқдори;

  • шпендилнинг айланиш аниқлиги ва унинг айланиш ўқининг аниқ жойлашиши;

  • наъмунанинг ишлов бериб қурилган юзаларининг аниқлиги ва ғадир – будурлиги.

РДБ – станокларида қўшимча равишда қуйидагилар текширилади:



  • иш органларини позицияларига чизиқли силжитиб ўрнатиш аниқлиги;

  • сезмаслик зонасининг қиймати, яъни харакат йуналишини алмаштиришда иш органларининг кечикиб силжиши;




  • иш органларининг дастлабки холатига қайтиш аниқлиги;

- иш органларининг белгиланган нуқтага ўрнашиш аниқлиги
барқарорлиги;



  • алохида импулсларини бажариш аниқлиги;

  • доиравий интерполяция режимида дастурни бажариш аниқлиги;

  • асбоблар автоматик алмаштирилгач, уларнинг барқарор холатда бўлиши .

П ва В аниқлик класидаги РДБ станоклар иш органларини позицияларига чизиқли силжитиб ўрнатиш аниқлиги меъёрлари 21.1 – жадвалда ифодаланган.



    1. жадвал










П







В







Иш

органининг энг

Аниқлик классларидаги

станоклар

учун




куп силжиши, мм

белгиланган -

ўлчамлардан жоиз четлашиш




қийматлари, мкм











































бди

бсн

бзи

бди

бсн




бзи




100

гача

8

3

3

6

2




2,5




100

дан 160 гача

10

4

3

8

3




2,5




160

дан 250 гача

12

5

4

10

4




3




250

дан 400 гача

16

6

5

12

5




4




400

дан -630 гача

20

8

6

16

6




5




630

дан 1000 гача

25

10

8

20

8




6




1000 дан 1600 гача

30

12

10

25

10




8




Жадвалда бди, бсн ва бзи – чизиқли силжитиб позицияга ўрнатиш аниқлиги (жоиз четлашиши), позицияга ўрнашишнинг барқарорликдан жоиз четлашиши ва сезмаслик зонасининг белгилангандан жоиз четлашиши. Жоиз четлашишлар қиймати Х ва У уқлари бўйича берилган. Z ўқи учун жоиз четлашишлар қиймати Х ва У уқлари учун берилган қийматларга нисбатан 1,6 марта катталаштирилади.


Бошқариш системасининг аниқлиги. РДБҚ нинг интерполятори ишлов бериш жараёнига маълум хатолик киритилади. Бу қурилма дастурланган

13


нуқтанинг харакат-траекториясини хисоблайди ва станокдаги суришлар юритмасини бошқарувчи ўзаро боғланган сигналларни беради. Интерполятор одатдан контурли бошқарадиган РДБҚ да бўлади.
РДБ станокларда чизиқли ва чизиқ доиравий интерполяторлар ишлатилади. Чизиқли интерполятор бошқарувчи дастурнинг бир кадрида:

  • иш органлари икки –учта координаталар буйлаб умумий чизиқли силжиши;

-столнинг айланма харакати ва иш органининг текис тўғри чизиқли харакати билан бир вақтда Архимед спирали ёки винтсимон чизиқ бўйлаб силжишни таъминлайди.


Доиравий интерполятор бир кадрда координата ўқларининг исталган текислигида доира бўлагини ўтишга имкон беради.
РДБ станокларда иш органларининг силжиш қадами 0,001-0,002 мм бўлиб, интерполяциялардаги хатолик юзаларининг аниқлигига деярли таъсир кўрсатмайди. Бу билан бир вақтда интерполяциялашдаги хатолик ишлов берилган юзанинг ғадир-будурлик даражасига жиддий таъсир этади.

Интерполяциялаш режимида иш органларидан ТБД гача бўлган кинематик занжирларнинг даврий такрорланувчи хатоликлари ишлов бериш аниқлигига жиддий таъсир кўрсатади. Чизиқли ТБД дан фойдаланишда хатоликлар бўлмайди. Бу холда интерполяциялаш режимида ТБД нинг тайёрланишидаги хатолиги ишлов бериш аниқлигига таъсир этади.


Мураккаб контурга ишлов беришда эгри чизиқларни тўғри чизиқ бўлаклари билан ёки доира ёйлари билан алмаштиришга тўғри келади. Натижада апроксимоциялашдаги хатолик пайдо бўлади. Апроксимоциялаш (бир чизиқни иккинчи хил чизиқ билан ифодалаш) даги хатолик миқдори апроксимоцияланадиган эгри чизиқнинг нечта бўлакка ажратилганлигига боглиқ. Бўлаклар сони қанча кўп бўлса, апроксимоциялашдаги хатолик шунча кам бўлади. Лекин бу дастурлашдаги мехнат сарфини ошириб юборади.

Загатовкани урнатиш хатолиги. РДБ станокларда загатовкани урнатиш хатолиги универсал станоклардаги каби базалаш (асосий юзага урнатиш) ва махкамлашдаги хатоликларга боглиқ. Бу хатоликлар векторлардан иборат бўлиб, геометрик қушилади.


РДБ станокларда универсал станоклардан, айниқса кўп операцияли станоклардан фарқли равишда загатовкаларни ишлов бериш жараёнида қайта ўрнатиш жуда кам талаб этилади. РДБ станокларда загатовкани бир марта ўрнатишда одатда асосий юзага ва улчамлари шу юзага нисбатан берилган қолган барча юзаларга ишлов берилгани учун ишлов бериш аниқлиги анча юқори бўлади. Бундай холларда асосий юзага нисбатан ўрнатиш хатоси 0 га тенг бўлади.


Загатовкани махкамлашдаги хатолик унинг мосламага ёки станокнинг столига нисбатан деформацияланиб силжиши натижасида содир бўлади. Деформация, айниқса загатовканинг махкамланган жойларида анча катта бўлади. Загатовкани махкамлашдаги хатоликни камайтириш учун :



  • асосий (база) юзаларининг сифатини яхшилаш;

14


  • сиқиш кучини, масалан мосламаларни механизациялаштирилган қисқичлар билан жихозлаш йўли билан доим бирдек сақлаш;

  • қисқичларни база юзаларга яқин жойлаштириб, сиқиш кучи бевосита мосламага бериш зарур.

Асбобларни улчамга мослаш хатоси. Асбобларни ўлчамга мослашда аниқ приборлардан фойдаланилади масалан, хозирги приборлар координата ўқлари бўйлаб 0,001 мм дан силжишни таъминлайди ва ўлчамларни 30 марта катта қилиб кўрсатади. Лекин, прибор қанчалик аниқ бўлмасин, асбобларни созлашда оғишлар содир бўлади.


Уларга :

  • прибор шкаласининг хатоси;

  • созланадиган ўлчамни шкала бўйича хисоблашдаги хатолик;

-асбобнинг чўққисини проекторининг экранидаги чорраха чизиқларнинг кесишган нуқтасига келтиришдаги хатолик;





  • шкалаларни санаш бошининг ва асбобни махкамлаш қурилмасининг

хатоси;

  • асбобни приборда бурчакли жойлаштиришдаги хато;

  • ўлчамга мосланган асбобни станокка ўрнатишдаги хато таъсир этади. РДБ станок приборининг аниқлиги юқори бўлса, асбобни улчамга

мослашдан келиб чиқадиган ишлов беришдаги хато 0,0075 мм етади. Станокни ўлчамга мослаш хатоси. Станокни ўлчамга мосланган кесиш
асбобини, станокнинг иш органларининг ва мосламанинг база элементларини маълум холатга ўзаро боғланган холда ўрнатишдан иборат. Бундай холатга ўрнатилган станок деталларини талаб этилган аниқлик билан тайёрлашни таъминлаши лозим . Технологик системадаги элементларнинг мазкур холати «ўрнатиш ўлчами» тушунчаси билан характерланади.

Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, хар қайси асбоб учун ўрнатиш ўлчамини аниқлаш учун созловчи уста иш органларини ишлатиб кўриш усулини қўллаш керак. Кейинчалик деталлар гурухи автоматик режимда ишлов беришга утказилади. Станокни ўлчамга созлаш аниқлиги деталларга ишлов бериб куриш сони катталашиши билан ошиб боради. Лекин деталлар гурухи унча катта булмаса, ишлов бериб кўриш чекланади ва кўпинча бир мартадан ошмайди.


Асбобни тайёрлашдаги хато ва асбоб улчамларининг ейилиб, ўзгариши сабабли содир бўладиган хатоликлар. Ишлов бериш аниқлиги асбобдаги асосий юзаларнинг ва кесувчи тиғнинг аниқлигига боғлиқ.


Асосий юзаларни тайёрлашдаги хатолик асбобни ёрдамчи асбоб билан бирга йиғишда хатоликларга сабаб бўлади. Натижада асбобнинг кесувчи қисми шпинделда ёки станокнинг револвер каллагида барқарор урнашмайди, бу хам ишлов бериш аниқлигига таъсир этади. Асбобнинг асосий юзаларини тайёрлашдаги хатолик асбобнинг кесиш кучи таъсирида силжиб кетишига, бинобарин ишлов бериш аниқлигига сабаб бўлади.
Асбобнинг кесиш тиғини тайёрлашдаги хатолик унинг хисобланган харакат троекториясининг бузилишига, шаклдор ишлов беришда эса, юза шаклининг бузилишига сабаб бўлади.

15


Асбобнинг кесувчи тиғи сифатсиз чархланса, ишлов берилган юзаларнинг гадир-будурлиги, кесиш кучи ва оқибатда асбобнинг ўз жойидан четлашиши катталашади. Станокда титрашлар содир бўлиши хам мумкин, бундай юзаларнинг ғадир-будурлиги янада катталашади.

Асбоб тиғининг айниқса кетинги юзанинг ейилиши ишлов беришдаги хатоликнинг даврий ўзгариб туришига сабаб бўлади. Бу холда ишлов бериладиган юзаларнинг ўлчамлари асосий иккита сабабга кўра ўзгаради:





  1. асбоб чўққисининг ейилиши натижасида холатининг ўзгариши;

  2. «станок-мослама-асбо-деталь» системасида асбоб ўтмасланганлиги сабабли кесиш кучининг ошиши натижасида пайдо бўлган силжишлар.

Шунинг учун РДБ станокларида жуда мустахкам, иш юзалари ўта қаттиқ қопламалар билан қопланган ёки ўта қаттиқ ашёлардан тайёрланган асбобларни ишлатиш зарур.
Эластик ва иссиқлик деформациялари таъсирида содир бўладиган ишлов бериш хатолиги. Маълумки, станок, мослама, асбоб ва деталь ишлов бериш жараёнида эластик системани ташкил этади. Бу системада кесиш кучлари таъсирида элементларда эластик деформациялар содир бўлади. Бу деформациялар кесиш асбобининг загатовкадан қочишига (силжишига), бинобарин ишлов бериш аниқлигига жиддий таъсир кўрсатади.
«Станок-мослама-асбоб-деталь» системаси бикрлик тушунчаси билан характерланади. Бикрлик – эластик системанинг кесиш кучлари таъсирида содир бўладиган деформацияларга қаршилик кўрсатиш қобилиятидан иборат. Кўрилаётган системанинг бикрлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади.



Download 29,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish