Py J = — y
бу ерда Ру – кесиш кучининг радиал ташкил этувчиси, Н; У – асбоб тигининг Ру кучи таъсирида силжиши, мм.
Бикрликнинг тескари қиймати мосланувчанлик деб аталади. Кўпчилик станоклар учун бикрлик ёки мосланувчанлик миқдори стандартларда белгилаб қўйилади. РДБ станокларининг бикрлиги универсал станокларидан уртача 40-50% га юқори. Бу юқори даражада аниқ ишлов беришни таъминлайди.
«Станок – мослама – асбоб - деталь» системасида иссиқлик деформациялари: кесиш жараёнида, электр двигателларда, гидравлик системаларда, станокнинг харакатланувчи қисмларидаги ишқаланиш натижасида; ташқи манбаларда ажраладиган иссиқлиқ таъсирида содир бўлади.
Станок ишлай бошлаганда «Станок – мослама – асбоб - деталь» системасида иссиқлиқ деформациялари жадаллашган бўлади. Кейинчалик деформация камая бошлаб, маълум вақтдан кейин барқарорлашади. Иссиқлик деформациялари натижасида станок иш органларининг узаро
16
жойлашиши ўзгариб, ишлов бериш аниқлиги жиддий пасаяди. Иссиқлик деформацияларининг ишлов бериш аниқлигига таъсирини камайтириш учун:
иссиқлик деформацияларини барқарорлаштириш мақсадида станокнинг ишлов бериш олдидан 10-15 минут давомида қиздириб олиш;
станокни узоқ вақт тухтатмаслик ва загатовкаларни алмаштиришда ишларни маълум тартибда бажариш ва танаффусларни аниқ маромда сақлаш;
кесиш жойини совутиш ва ундан иссиқликни кетказиш учун мойлаш-совутиш суюқлиги ишлатиш;
хомаки ишлов беришда иссиқлик жадал ажралгандан кейин тоза ишловни загатовка совугандан кейин бошлаш керак.
РДБ станокларида хатоликларни қоплаш.
РДБ станокларида ишлов бериш аниқлигини ошириш йўлларидан бири мунтазам содир бўладиган хатоликларни компенсация қилишдан иборат. Мунтазам содир бўладиган бир хил ва узгарувчан хатоликларга, жумладан, сезмаслик зонасининг таъсирида содир бўладиган хатоликлар ва иш органларини холатларга ўрнатишдаги хатолик киради.
Сезмаслик зонаси иш органи ўз йўналишини тескари томонга узгартирганда содир бўлади. Бу зонада РДБК силжишни хисоблай бошлаган бўлса хам иш органи харакатсиз бўлади. Бу хатоликни йўқотиш учун позицион бошқариш системалари билан жихозланган купчилик станокларда иш органи исталган дастурланган нуқтага фақат бир томондан келади. Хозирги РДБК билан жихозланган 3 авлод станокларида сезмаслик зонаси билан боғлиқлик хато харакат йуналиши хар гал ўзгартирилганда иш органини қўшимча силжитиш йўли билан автоматик тарзда қопланади. Қўшимча силжитиш миқдори РДБКнинг узоқ сақланадиган хотирасига киритилади.
Позицияга ўрнатиш хатосини қоплаш учун бу хато миқдори лазерли интерферометр билан иш органининг бутун йўлида кўп нуқталарда аниқланади. Сўнг ўлчаш натижалари РДБҚнинг узоқ сақланадиган хотирасига киритилади. Бу холда иш органи хар бир нуқтага келтирилганда позицияга урнатиш хатосини қоплаш миқдорини хисобга олган холда силжийди. Агар иш органи ёндош икки нуқта уртасида тухтайдиган булса, хатони қоплаш миқдори чизиқли интерполяция қонуни буйича автоматик аниқланади.
Биринчи марта аниқланган хатони қоплаш миқдори маълум вақт ўтгач, янгитдан аниқланиши керак, чунки станок деталларининг ейилиши натижасида позицияга ўрнатиш хатоси ўзгаради.
РДБҚ нинг узоқ вақтли хотираси сезмаслик зонасини ва позицияга урнатиш хатосини қоплаш тугрисидаги ахборотни станокдан узиб қуйилганда ва РДБҚ ишламай қолганда хам сақлаб қолади.
Станокдан ташқари асбобни ўлчамга созлаш, асбобни револьвер каллакка ўрнатиш, каллакни буриш ва бошқалар билан боғлиқ хатоларни қоплаш учун хозирги РДБ станоклар асбобларнинг холатини назорат қилиш қурилмалари билан жихозланади. Бундай қурилма 21.1 расмда кўрсатилган.
17
ХУЛОСА қилиб шуни айтиб утиш жоизки юқоридаги РДБ станогининг аниқлигини , ишлаш фаолиятини ошириш учун загатовкани тўғри ва хатосиз ўлчаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |