Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти


Тавсия этиладиган адабиётлар Асосий адабиётлар



Download 1,72 Mb.
bet11/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Тавсия этиладиган адабиётлар Асосий адабиётлар


1.Г. Ёрматов, Исомуҳаммедов. “Меҳнатни муҳофаза қилиш”. – Т:. Ўзбекистон. 2002.

  1. Амалий касбий таълим методикаси I-II-III қисмлари. – Т:. 2003.

  2. Н.И. Макиенко. “Слесарлик амалий ишлар” – Т:. 1992.

  3. Н Макиенко, А. Умронхўжаев. “Чилангарлик”

  4. Н. Бекмуродова “Чилангарлик ишлари”. – Т:. “Меҳнат” нашриёти, 2002.

Қўшимча адабиётлар

  1. В.С. Старичков . “Слесарлик ишларидан практикум” – Т:. 1986.

  2. Ю.В. Корнилов . “Слесарь-электромонтажчи” – Т:. 1984. 3. Э.И. Крупицкий. “Слесарлик иши” – Т:. “Ўқитувчи” нашриёти, 1979.

Электрон манбаалар


  1. http: //www.bibliotekar.ru/

  2. http: //www.sagama.ru/

  3. http: //www.am-p.ru/

  4. http: //www.stsoeved.ru/

  5. http: //www.knigalib.com/

  6. http: //www.log-in.ru/

  7. http: //www.yanviktor.ru/

Чилангарлик ишлари ўқув амалиётидан маърузалар матни
1-МАВЗУ: Кириш. Чилангарлик иши турлари, меҳнат хавфсизлиги қоидалари. Иш жойларини ташкил этиш ва тайёрлаш Режа:

  1. Кириш

  2. Меҳнат маданияти

  3. Хавфсизлик қоидалари

  4. Чилангар иш фаолияти

Кириш


Темирчилик кишилик жамиятининг энг қадимги даврларида пайдо бўлган. Милоддан аввалги 4—3 минг йилликда Эрон, Месопотамия, Мисрда темирни совуқ холда, шунингдек, қиздириб болғалаш билан турли аслаҳалар, меҳнат қуроллари ва бошқа буюмлар ясалгани маълум. Марказий Осиёда темирчилик қадимдаёқ касб сифатида шаклланган. Ишлаб-чиқариш қуролларининг такомиллашуви, турли рангли металларга ишлов берилиши ҳунармандлар меҳнатининг бўлинишига олиб келди. Яъни, айрим темирчилар меҳнат қуролларини ясаган бўлишса, бошқалари нафис уй буюмларига сайқал беришган.
Қадимда чилангарлар майда металл буюм (устара, қайчи, газан, бигиз, арра, искана каби)ларни ясашган. Ушбу буюмлар дастлаб ҳунармандчилик усулида ишлаб чиқарилган. Бу ҳунар эгалари, асосан, пичоқ, дам, босқон, болға, омбур ва бошқа асбоблардан фойдаланарди. Улар сартарошлик, этикдўзлик, маҳридўзлик, дурадгорлик касбларига керакли, шунингдек, бинокорлик учун ҳам иш қуроллари ясаб беришарди.
Замонавий чилангарлик — бу дастгоҳларда механик ишлов беришни тўлдирадиган ёки металл буюмлар тайёрлашда якуний босқич бўлган машина ва механизмларни йиғиш ҳамда созлаш ишларидир. Машинасозликда чилангарликнинг аҳамияти катта бўлиб, устанинг иштирокисиз машина, механизм ёки асбобни йиғиб бўлмайди. Чилангарлик ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида кенг қўлланилади, шу боис ишнинг турига кўра чилангарлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
машина ва механизмларни йиғувчи;
машина ва механизмларга техник хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи; ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирловчи асбобсоз; дастгоҳ-машина ва шунга ўхшашларни ўрнатиш бўйича йиғувчи чилангарлар.
Режалаш, кесиш, тўғрилаш ва эгиш, парчинлаш, шаберлаш, кавшарлаш, қалайлаш, елимлаб бириктириш, асосан, қўлда бажарилади. Қўл меҳнати билан бажариладиган ишлар механик усулдагига қараганда бирмунча унумсиз бўлиши билан бирга катта жисмоний куч талаб қилади. Шунинг учун ҳам имкони борича қўл меҳнатини механизациялашга ҳаракат қилинади.
Чилангарликда механизациянинг қўлланилиши чилангарни станокчиишчилар касбига яқинлаштиради. Корхона ёки устахоналарда чилангарларнинг ҳар томонлама малакага эга бўлиши айни муддаодир. Бинобарин, зарур бўлиб қолганда у таъмирлаш, дастгоҳларни йиғиш, мосламалар ясаш билан шуғулланади. Шу боис чилангар турли дастгоҳларда ишлай олиши керак.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish