Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet19/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Призмали қистирмалар цилиндрсимон заготовкаларни ўрнатиш учун қўлланилади. Кўпинча узунлиги 2—250 мм, эни ва бўйи 50—100 мм. ли қистирмалар кўлланилади.
У зун цилиндрсимон заготовкаларни ўрнатишда бир хил ўлчамдаги жуфт тўпламлардан фойдаланилади.
Энг такомиллашган призмали мослама ярим ҳалқасимон тутқичининг (1) ён томонлари призмалар (2) чегарасидан чиқиб турмайди, шу туфайли деталга горизонтал ва вертикал чизиқ изларини тушириш мумкин. Оддий призмали мосламаларда тутқич томонлари призма қирраларидан ташқарига чиқиб туради, шу сабабли детални ағдармасдан горизонтал ҳамда вертикал чизиқларни режалаб бўлмайди.
Маълум бурчак остида деталларни режалаш учун призмали мосламани (1) асосга нисбатан диск (2) градуслари бўйича керакли бурчакка қўйилади ва детал тутқич (4) га қисилади Призма гайка-барашка (3) билан маҳкамланади.
Бурчаклик чўяндан ясалади. Унинг ҳар иккала токчасида тешик мавжуд. Горизонтал токчадаги тешик ёрдамида бурчакликни режалаш тахтасига, вертикал токчадаги тешиклар ёрдамида бурчакликка режаланадиган детални маҳкамланади.
Ўлчов кублари аниқ, тоза ишлов берилган кўп сонли тешиклари бўлган сиртлардан иборат. Тешиклар деталларни болт ва тутқичлар билан маҳкамлаш имконини беради.
Назорат мосламаси (яшик)ни чўяндан ясалади. Деворларининг қалинлиги 8—12 мм бўлиб, ички мустаҳкам қовурғага эга. Ҳамма томонларига шабровка қилиб ишлов берилган, уларга режаланадиган заготовкалар ўрнатилади.

Расм. Кўп игнали юқори унумли рейсмус.
Фазовий режалашда кўп игнали рейсмусдан кенг фойдаланилади (расм). Унинг тўртта чизғичини керакли ўлчамларга мослаб созлаш бир вақтнинг ичида бир неча параллел излар ўтказиш имконини беради.
Режалаш усуллари ва тартиби, режалашга киришишдан олдин заготовкани синчиклаб текшириб чиқилади (ёрилган, синган жойлари, урилган бурчаклари аниқланади), уни мой ва чангдан тозаланади. Сўнг бўлажак детал чизмаси ўрганиб чиқилиб, режалаш тартиби белгиланади. Режалашни танлаш учун деталнинг машинадаги вазифасини аниқ тасаввур қилмоқ лозим.
Шунинг учун режаланадиган детал чизмасидан ташқари йиғиш ва тайёрлаш технологияси билан танишиш зарур.
Режалаш базасини танлаш детални сифатли режалашда катта аҳамиятга эга. Шуни назарда тутиб, базани танлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилмоқ керак:

  • заготовкада бирорта ишлов берилган сирт бўлса, ўша сиртни база деб қабул қилиш;

  • ҳамма сиртларга ишлов берилмаган бўлса, база сифатида ишлов берилмаган сиртни қабул қилиш;

  • ички ва ташқи сиртларга ишлов берилмаган бўлса, база сифатида ташқи сиртни қабул қилиш.

Ҳамма ўлчовлар битта сиртдан ёки база деб қабул қилинган чизиқдан ҳисобланади. База танлангач, режалаш тартиби белгиланади, заготовкани режалаб тахтага ўрнатилади. Асбоблар ва мосламалар тайёрланади.
Заготовкани режалаш тахтасига ўрнатишдан олдин унинг чизиқ излари тушириладиган жойларини бўр, бўёқ, лок ёки мис кукуни билан бўяб чиқилади. Заготовканинг тахтадаги биринчи ҳолати мустақил, қолган ҳолатлари эса биринчисига боғлиқ. Шунинг учун биринчи ҳолатни танлаганда режалашни база қилинган сирт ёки чизиқдан бошлаш қулай бўлиши шарт. Заготовкани унинг бирор томони режалаш тахтасига перпендикуляр ёки параллел жойлашадиган қилиб ўрнатиш керак.
Режалаш чизиқларини (изларини) ўтказиш. Заготовкани фазовий режалашда горизонтал, вертикал ва қия чизиқ(из)лар чизилади. Бу чизиқларнинг номи заготовкани режалаш жараёнида буришда ҳам сақланиб қолади. Масалан, агар из дастлабки ҳолатда горизонтал ўтказилса, заготовка ҳолати ўзгартирилгандан (ағдарилгандан) кейин ҳам уни горизонтал из деб ҳисоблаш керак.
Асосий режалаш чизиқларидан 5-7 мм четроқда рангли қаламлар билан назорат чизиқлари ўтказилади. Улар заготовкани ўрнатишда, ишлов беришда ҳамда изларнинг ўчиб кетиш хавфи туғилганда керак бўлади. Тахтада режалашда горизонтал изларни берилган ўлчамларга мувофиқ рейсмус билан чизилади. Уни режалаш тахтасининг сиртига параллел қилиб босилади. Рейсмус игнаси режаланадиган заготовкага нисбатан 75°—80° бурчак остида ҳаракат йўналишига қарши ҳолатда бўлиши зарур. Игнани заготовкага бир хил босиб чизиш керак. Вертикал чизиқлар уч усулда: режалаш бурчаклиги, рейсмус ва заготовкани айлантирмай режалаш кубининг рейсмуси билан бажарилади. Оғма чизиқларни заготовкани бурчак ўлчагич бўйича керакли бурчакка мослаб, чизғич билан чизилади. Катта ўлчамли, айлантириб бўлмайдиган заготовкаларни рейсмус ҳамда режалаш бурчакликлари ёрдамида режаланади. Бунда рейсмусни режалаш тахтасига ўрнатилади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish