Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet21/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Меҳнат хавфсизлиги


Режалаш ишларида қуйидаги қоидаларга риоя қилмоқ лозим:

  • заготовкаларни тахтага ўрнатиш, ундан бўшатиш ишларини қўлқоп билан бажариш;

  • заготовка, детал ва мосламаларни тахтанинг четларига эмас, балки ўртасига яқинроқ қўйиш;

  • заготовкани ўрнатишдан аввал тахтанинг турғунлигини текшириб кўриш;

  • иш вақтида фойдаланилмайдиган учи ўткир асбобларнинг (чизгичлар) учларини қопқоқлар билан беркитиш;

  • мис кукунларидан тайёрланган эритмаларни сиртларига фақат чўткалар билан суртиш (чунки у заҳарлидир);

  • режалаш тахталарининг атрофи доимо бўш бўлишига эришиш;

  • болғани дастага ишончли ўрнатиш;

  • режалаш тахтасидаги чангни фақат чўтка билан тозалаш; - мойли латталарни махсус металл қутиларда оғзини беркитиб сақлаш.

Таянч иборалар:
Режалаш – заготовкага керакли ўлчамларда ишлов бериш учун сиртига чизиқ тортиш.
Чизгич – режаланадиган детал сиртига чизиқ туриши учун мўлжалланган асбоб.
Рейсмус – фазовий режалаш асбоби.
Кернер – металларда тешиклар марказини белгилайдиган асбоб. Штангенциркул ЩЦ-1- аниқлиги 0.1мм бўлган ўлчов асбоби.
4-МАВЗУ: Металларни кесиш, металлни кесиш асбоблари ва усуллари. Металл кесиш асбобларини созлаш
Режа:

  1. Кириш

  2. Кесиш асбоблари

  3. Кесиш асбоблари

  4. Кесиш усуллари

  5. Меҳнат хавфсизлиги

Кириш


Кесиш деб кесувчи асбоблар (зубило, крейцмейсел) ва зарб берувчи чилангарлик болғаси билан заготовка сиртидаги ортиқча қатламни кесиб ташлаш ёки заготовкани қисмларга бўлиш жараёнига айтилади.
Ишлаб чиқаришда дастгоҳ билан бажариб бўлмайдиган ва юқори аниқлик талаб қилинмайдиган ишларда кесиш бажарилади. Йирик деталлар махсус тахталарда, ҳаддан ташқари катта ўлчамли деталлар эса ўз ўрнида кесилади. Ишлов бериладиган деталнинг кўлланишига кўра, кесиш тоза ёки дағал бўлиши мумкин. Биринчи бўлиб зубилонинг бир сидра ҳаракатида металлдан 0,5 дан 1 мм. гача, иккинчи ҳолда эса 1,5 дан 2 мм. гача қалинликдаги қатлам кесиб олиб ташланади. Аниқ ишловга 0,4—1 мм. гача кесиш натижасида эришиш мумкин.
Чилангарлик ишларидаги эговлаш, пармалаш, шаберлаш, кесиш усулларида деталнинг ортиқча қисми қиринди, пайраха шаклида кесиб олиб ташланади. Бундан ташқари, листлар ва металл чизиқларнинг маълум бир қисмини қирқиб ташлаш ҳам кесиш ишларига киради.
Ҳар қандай кесувчи асбобнинг (зубило, кескич) кесувчи (тиғ) қисми пона шаклида бўлади. Масалан, метчик, плашка, металл кескич ва эговларнинг кесувчи қисми бир ва бир неча понасимон элементлардан ташкил топган. Зубилонинг кесувчи қисми ҳам пона шаклидан иборат. Унинг геометрик шакли расмда тасвирланган.
Кесувчи тиғнинг ўткирлиги, уни кесиладиган сиртга қандай бурчак остида ўрнатилиши ва кучнинг қандай йўналтирилишига боғлиқ ҳолда кесиш жараёни кўп ёки кам жисмоний куч талаб қилади. Кесувчи тиғ қанчалик ўткир бўлса, понасининг бурчаги шунчалик кичик бўлади. Бинобарин, детал сиртини тарашлаш учун камроқ куч сарфланади. Чилангарликда ишлов бериладиган сирт деганда заготовкадан пайраха ёки қиринди қириб ташланадиган детални, ишлов берилган сирт деганда эса сиртидан қиринди қириб ташланган детални тушунмоқ лозим. Кесиш текислиги деганда кесувчи асбоб тиғи билан заготовкада ҳосил бўлган юза (сирт) тушунилади.
Кесишда асбобдан қиринди чиқадиган сиртни олдинги сирт, унга қарама-қарши жойлашган томонини орқа сирт деб айтилади. Олдинги ва орқа сиртлар ўртасида ҳосил бўлган бурчакни ўткирлик бурчаги дейилади. Бу бурчак β ҳарфи билан белгиланади

Чилангарликда қўлланиладиган кесувчи асбоблардан бири — зубило. Ўрта зарба олувчи учта қисмдан иборат бўлиб, пўлат (У7, У8А, 7ХФ, 8ХФ)дан тайёрланади. Ишчи қисми (2) — понасимон кесувчи чизиқнинг тиғи (1) маълум бурчак остида ўткирланган. Зарба олувчи қисми (4) юқорига борган сайин ингичкалашган, учи қалпоқ шаклида. Металлни кесишда зубилонинг ўрта қисмидан (3) ушланади.
Зубилонинг ўткирлик бурчаги ишлов бериладиган металлнинг қаттиқлигига боғлиқ ҳолда танланади. Айрим металларни кесишда тавсия этиладиган ўткирлик бурчаклари қуйидагича:
қаттиқ материаллар (қаттиқ пўлат, бронза, чўян) —70°; ўрта қаттиқликдаги материаллар (пўлат) — 60°;
юмшоқ материаллар (жез, мис, титанли қотишма) — 45°; алюмин
қотишмаси — 35°.
Зубилолар100,125,160,200 мм.узунликда, ишчи.қисмининг эни 5, 10, 16 ва 20 мм ўлчамларда ясалади.
1 2 3 4


Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish