Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet20/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Цилиндрсимон деталларни режалаш. Заготовкаларни тахтага битта ва иккита призма билан ўрнатиб, цилиндрнинг режалаш тахтасига нисбатан горизонталлиги аниқланади. Калта цилиндрсимон заготовкаларни эса битта призмага ўрнатилади.
Валикда шпонка ариқчасини режалаш учун чизмани ўрганиб, заготовка текширилади. Валикнинг тореци ва ён сиртларини мис кукуни билан бўягач, марказтопардан ёки рейсмусдан фойдаланиб валик торецининг маркази аниқланади. Сўнгра уни призмага қўйилади. Горизонталлигини текшириб торецига марказдан ўтувчи горизонтал чизиқ ўтказилади. Валикни 90° га буриб бурчакликда вертикаллигини текширилади ва рейсмус билан торецга горизонтал чизиқ ўтказилади. Юқоридаги ишлар бажарилгач, рейсмус ёрдамида валикнинг ён сиртига шпонка энининг ўлчамига тенг оралиқда иккита параллел чизиқ ўтказиб, торецга унинг чуқурлиги белгиланади. Кейин валикнинг шпонка ариқчалари ўрни белгиланган томонини юқорига қаратиб ўрнатган ҳолда чизиқ (из) лар устидан кернланади.

Намуна бўйича режалаш чизма бўлмаганда ва деталлар шикастланганда, синганда ёки ейилиб кетганда қўлланилади. Бундай ҳолларда ишдан чиққан детал янгисини ясаш учун намуна бўлиб хизмат қилади. Детал ясси бўлса, уни артиб-тозалаб режаланадиган заготовканинг устига қўйиб атрофидан чизиб чиқилади. Агар намунани заготовканинг устига қўйиб бўлмаса, уларни ёнма-ён қўйиб, рейсмус билан намуна ўлчамларини заготовкага кўчириб ўтказилади. Намунадан ўлчамларни кўчиришда унинг ейилгани (синганлиги, эгилганлиги)ни ҳисобга олиш лозим.
Режалашнинг мақбул усуллари. Рейсмус билан ишлашда унинг чизгичини баландлик бўйича алмаштириш кўп вақтни талаб қилади. Бир хил деталлар партиясининг заготовкаларига ишлов беришда бир неча рейсмусдан фойдаланиб, ҳар бирини тегишли ўлчамларга қўйиб созлаш керак. Чизгични тегишли ҳолатга фақат бир марта ўрнатиб, кейин тартиб билан уни рейсмусланадиган заготовкаларга ўтказилади. Вақти-вақти билан чизгичнинг ўрнатилиши текшириб турилади.

Нуқсонлар


Энг кўп кузатиладиган нуқсон режалашдаги ноаниқликдир. У режаланадиган заготовкани ўрнатишда, режалаш базаларини танлашда, чизмадаги ўлчамларни заготовкага кўчиришда йўл қўйилган хатолар, режалаш асбобининг носозлиги туфайли келиб чиқиши мумкин.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish