Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet23/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Меҳнат хавфсизлиги


Металларни қўлда кесишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

  • чилангарлик болғасининг дастаси маҳкам ўрнатилган ва дарз кетмаган бўлишини текшириш;

  • крейцмейсел ва зубило билан ишлашда ҳимоя кўзойнакдан фойдаланиш;

  • мўрт ва қаттиқ металларни кесишда тўсиқлар (тўр)дан, албатта, фойдаланиш (расм, а);

  • қўлни шикастланишдан сақлаш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

  • зубилолар учун ҳимоя ҳалқаси ва шайбадан фойдаланиш.


Таянч иборалар:

  1. Зубило – понасимон кесувчи асбоб.

  2. Крейцмейсел – зубилодан ўзининг камбар эни билан фарқланади.

  3. Кесиш жараёни – металларни кесишда ҳаракатлар кетма-кетлиги.

  4. Кесишни механизациялаш - қўл меҳнатини турли механизмлар ёрдамида бажариш.

5-МАВЗУ: Металларни қирқиш асбоблари ва уларга бўлган талаблар. Металларни қирқиш усуллари
Режа:

    1. Кириш

    2. Қирқиш асбоблари

    3. Қирқиш усуллари

    4. Меҳнат хавфсизлиги

Кириш


Материалнинг бир қисмини заготовкадан (металл лист ёки пўлат ва х.к) ажратиш жараёни қирқиш деб аталади. Қирқиш жараёни қиринди чиқариб ёки қириндисиз бажарилиши мумкин.
Қиринди чиқариб қирқиш токарлик винт қирқар дастгоҳларда, чилангарлик арраларида ёки газ-электр пайвандлаш асбобларида бажарилади. Профили металл, цилиндрсимон детал заготовкалари қўларра билан қирқилади. Арранинг қирқувчи қисми У 10А ва Х 6 ВФ русумли пўлатдан тайёрланади. Механик ва чилангарлик қайчиларида металлни қиринди чиқармасдан қирқиш мумкин, бунда материал қайчининг юқори ва пастки тиғлари орасига қўйилади.
Юқориги кескич тиғ металлга ботиб уни қирқади. Шуни ёдда тутиш лозимки, материал қанча қаттиқ бўлса, тиғнинг ўткирлик бурчаги  шунча катта бўлиши, яъни юмшоқ металлар учун (мисс ва б.) 650, ўртача қаттиқликдагилари учун 700, қаттиқлари учун 800-850 бўлиши керак. Ишқаланишни камайтириш мақсадида тиғнинг орқа бурчагини 1,50-30 бурчак остида ўткирланади.
Қайчилар У7, У8 русумли пўлатдан тайёрланади. Тиғларнинг ён сиртлари Rz 52-58 қаттиқликда тобланади ва ўткирланади. Дастакли қайчи билан қирқиш
Оддий дастакли қайчилар 0,5-1 мм қалинликдаги рангли металларни қирқиш учун қўлланилади. Уларнинг қирқувчи тиғлари тўғри ва эгри шаклда тайёрланади. Кесувчи тиғларнинг жойлашиши бўйича ўнг ва чап қайчилар бўлиши мумкин. Ўнақай қайчи кесувчи элементидаги чиғириқ ўнг томондан, чапақай қайчида чап томондан чиғирилган бўлади.
Ўнақай қайчи билан материални чап четидан соат мили йўналишида қирқилади, бунда заготовкадаги режа излари доимо кўриниб туради. Чапақай қайчида материални ўнг четидан соат йўналишига қарама-карши йўналишда қирқиш мумкин.
Бундай қайчи билан қирқишда материални буклаб режа изларини доимо назорат қилиб туриш чилангарга ноқулай. Шунинг учун листлар тўғри чизиқ ёки эгрилик (айлана) бўйича ўнақай қайчилар билан қирқилади.
Жоди қайчи кенг тарқалган бўлиб, ундан 1,5-2,5 мм қалинликдаги листларни (пўлат дюралюмин ва б.) қирқишда фойдаланилади. Жоди қайчи чўяндан ясалган станина ва столдан иборат. Қайчи столига кўзғалмас пичоқ ўрнатилган. Юқоридаги пичоқнинг эгри чизиқли кесувчи тиғи пичоқ ушлагичга маҳкамланган бўлиб, у мувозанатлагичга эга.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish