Эвристик меҳнат – аввало раҳбар ва мутахассислар меҳнати. У ижодий
ва ақлий фаолият табиатини, унинг руҳий-жисмоний моҳиятини ниҳоятда
тўлиқ акс эттиради. Ўз мазмунига кўра эвристик меҳнат икки турдаги
операциядан ташкил топади: таҳлилий ва конструктив. Биринчиси қарор
қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни олиш ва идрок қилишдан
иборатдир. Кейингиси турли қарорлар тайёрлаш ва қабул қилиш билан
боғлиқ.
Маъмурий меҳнат – ақлий меҳнатнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, унинг
вазифаси инсонларнинг меҳнат фаолияти жараёнида уларнинг ҳаракати ва
ахлоқ-одобини бевосита бошқаришдан иборат. Маъмурий меҳнат жараёни
қуйидаги ташкилий-маъмурий операцияларни бажаришдан ташкил топади:
хизмат-коммуникациявий, назорат-баҳолаш, мувофиқлаштириш.
Операторлик меҳнати – асосан техник ижрочиларнинг бир турдаги
операцияларни бажаришдаги меҳнати, у ишлаб чиқариш ва бошқарув
жараёнларини ахборот билан таъминлаш учун керакдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнати
моҳияти ўзгармасдир. Тадқиқотлар кўрсатишича, улар ҳисобга олиш,
ахборот ва ҳужжатга оид операцияларга 70% иш вақтини сарфлайдилар.
Бироқ техник воситаларни қўллаш, уларга баъзи вазифаларни юклаш,
меҳнатнинг янги усул ва воситаларини яратиш, бошқарувни ташкил қилишни
такомиллаштириш маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг моҳиятини
ўзгартиради, уларнинг меҳнатида ижодий операцияларнинг ҳиссаси ошади.
216
Бошқарув меҳнатини оқилона ташкил қилиш жуда муҳим амалий
аҳамиятга эгадир. Бунда “бошқарув меҳнатини энг яхши ташкил қилиш”
тушунчасидан фойдаланиш қабул қилинган.
Маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш
деганда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибадан, хўжалик юритишнинг
тараққий топган шаклларидан фойдаланиш ҳамда техник воситаларни
қўллашга асосланиш тушунилади. Бу ходимларнинг ўзаро ва ишчилар билан
муносабатини ниҳоятда яхшилаш ва такомиллаштиришга имкон яратади.
Шунингдек, бошқарув вазифаларини бажариш ҳамда ишлаб чиқариш(савдо-
сотиқ)ни муҳандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш жараёнларида
қўлланадиган техник воситалардан фойдаланишни яхшилайди..
Меҳнатни илмий ташкил қилишдан асосий мақсадлар қуйидагилардир:
- меҳнат унумдорлигини ошириш;
- ишчиларнинг соғлигини сақлаш.
Бошқарувчилик меҳнати ва унинг оқилона ташкил қилиниши –
ташкилотдаги
бизнес-жараёнлар
амалга
оширилувининг
умумий
самарадорлигини оширишнинг муҳим омили, шунинг учун бошқарувчилик
меҳнатини такомиллаштириш масалалари айниқса долзарблик касб этади.
Собиқ СССРда бошқарув жараёнларини такомиллаштириш фаолияти
дастлаб “меҳнатни илмий ташкил қилиш” (НОТ – научная организация
труда) деб аталган, бунда ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари
фарқланмаган. Тахминан 60-йилларда “бошқарувчилик меҳнатини илмий
ташкил қилиш” (НОУТ – научная организация управленческого труда)
атамаси пайдо бўлди. Бошқарувчилик фаолиятини олдиндан ташкил
қилишни талаб қилувчи кучли ҳисоблаш техникаси воситаларининг
корхоналарда жорий қилиниши бунга анчагина имкон яратди.
Бошқарувчилик
меҳнатини
илмий
ташкил
қилиш
қуйидаги
йўналишларни ўз ичига олади:
217
- корхона миқёсида ҳам, ҳар бир бўлинма миқёсида ҳам ходимлар
меҳнати фарқланиши ва кооперацияси;
- ходимларни танлаш ва жойлаштириш ҳамда ихтисослик даражалари
уларнинг хизмат вазифаларига мос келишини таъминлаш;
- бошқарув ходимларининг ишлаб чиқариш жамоасини бошқариш ва
муҳандислик-техник жиҳатдан таъминлаш фаолиятини ташкил қилиш;
- иш жойларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш;
- ишнинг илғор усулларини қўллаш;
- меҳнатнинг қулай шароитларини яратиш;
- меҳнатни меъёрлаш;
- шахсий ва жамоавий меҳнатни баҳолаш;
- бошқарувнинг техник воситалари, ахборот техникаси, шахсий
компьютерлардан фойдаланиш;
- меҳнатни рағбатлантириш.
Шуни таъкидлаш лозимки, маъмурий-бошқарувчи ходимларнинг меҳнат
шароитлари инсон организмининг функционал ҳолатига таъсир кўрсатувчи
атроф-муҳитнинг физик, химик ва биологик унсурларининг ҳамда меҳнат
жараёнлари бирлиги билан белгиланади. Меҳнат шароитларини белгиловчи
омиллар сирасига санитар-гигиеник, эстетик , руҳий-жисмоний ва руҳий
омиллар киради.
Кейинроқ, (70-йиллар бошида) мамлакатимизда
НОУТ ривожланиши
тенденциясини акс эттирувчи “ташкилий режалаш” тушунчаси пайдо бўлди.
Ташкилий режалаш бу – бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини
ошириш
мақсадида
бошқарувчилик
меҳнатини
рационаллаштириш
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлиб, ушбу иш МИТ
талаблари ва замонавий ташкилий ҳамда ҳисоблаш техникаси имкониятлари
негизида амалга оширилади. Ташкилий режалашни қуйидаги асосий
йўналишларда олиб бориш тавсия қилинди:
218
- бошқарув аппаратининг ташкилий ва функционал тузилмасини
оқилона ташкил қилиш;
- асосий ва энг оммавий ишларнинг турларини бажариш технологияси
ҳамда меҳнат шароитлари ва ходимларнинг иш вақти тасарруфини оқилона
ташкил қилиш;
- мазкур
бошқарув аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва
ҳужжатлар билан ишлашини оқилона ташкил қилиш;
- бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан
таъминлаш ҳамда ходимлар меҳнатини автоматлаштиришни юксалтириш.
Хорижда ҳам худди шундай муаммолар билан шуғулланишади,
бошқарув меҳнатини такомиллаштириш жараёнини характерловчи тегишли
атамалар ишлатилади. Чунончи, АҚШда “Тизимлар ва усуллар”, “Тизимли
лойиҳалаш”, “Бизнес-жараёнлар реинженеринги”; Буюк Британияда “Иш
таҳлили” ва “ Ташкил этиш ва усуллар”атамалари ишлатилади.
Раҳбар, мутахассиснинг ишини оқилона ташкил қилиш бажарилаётган
ишларни ҳисоблаш, иш вақтини кузатиш, вақт сарфи тузилмасини ўрганиш,
иш вақтини”ютиб юборувчи”ларни аниқлаб боришни талаб қилади. Бу эса
иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий ишнинг ва ходимлар
меҳнатини илмий ташкил қилиш тадбирларининг асосланган режаларини
тузишга имкон беради.
Раҳбар ва мутахассислар меҳнатининг моҳиятини ва иш вақтини
сарфлаш тузилмасини ўрганиш учун қуйидаги усулларни қўллаш мумкин:
- саволномалар ёки сўров, ходимнинг меҳнати қай даражада оқилона
ташкил қилингани ҳақида унинг фикрини билиш мақсадида олиб борилади:
ходим фикрича унинг вазифалари аниқ белгиланганми, ушбу вазифалар
доирасига кирмайдиган ишларни(қайси ишлар ва қанча вақт давомида)
бажаришига тўғри келадими, унинг иши режалаштириладими ва режадан
ташқари ишларнинг миқдори қанча, иш вақти йўқотилиши борми (унинг
миқдори, сабаблари); ишда механизация ва ташкилий техниканинг қандай
219
воситалари қўлланилади (уларнинг ишлатилиши), ходимни унинг иш жойи
ва меҳнат шароитлари ташкил қилиниши қониқтиридими, ва, ниҳоят,
меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш
бўйича ходимнинг қандай таклифлари бор;
- иш вақтини суратга олиш кузатувнинг мўлжалдаги даври мобайнида
иш вақт сарфи тузилмасини белгилаш учун қўлланади. Бунда истисносиз
барча вақт сарфларини уларнинг амалдаги кетма-кетлигида кузатиш ва
ўлчаш йўли билан иш вақти сарфи тадқиқ қилинади. Иш вақтини алоҳида
тайинланган одам суратга олади, бу узлуксиз(яъни бутун иш куни давомида)
ёки танлаб олинган вақтда бўлиши мумкин. Охирги ҳолатда иш вақти
сарфлари алоҳида, шу жумладан, такрорланувчи иш турлари бўйича,
шунингдек, ишларнинг алоҳида даври ҳам ўрганилади;
- иш вақтини ходимнинг ўзи суратга олишида бевосита ходимларнинг
ўзлари НОТ хизмати раҳбарлигида иш вақти сарфини ҳисобга оладилар. Бу
иш ўзини суратга олишнинг махсус варақлари ёрдамида олиб борилади,
уларда барча бажарилаётган ишлар ва танаффуслар қайд қилинади;
- бир лаҳзалик кузатув усули муҳандис-техник ходимларнинг турли
тоифалари ҳамда хизматчиларнинг меҳнати моҳиятини ва иш вақти сарфини
ўрганиш учун қўлланади. Кузатув ўтказиш тамойиллари ва услублари асосан
ишчи(ходим)лар меҳнат сарфини ўрганишдаги каби бўлиб, баъзи ўзига
хосликлар мавжуд. Муҳандис-техник ходимлар ва хизматчиларнинг
меҳнатидаги қайд қилинадиган лаҳза кузатувчи назарига тушган пайт
ҳисобланади. Ходим иш жойида бўлмаган тақдирда кузатувчи унинг йўқлиги
сабабларини ходим журналга белгилаган маълумотлардан билиб олиши
мумкин.
Меҳнат моҳияти ва вақт сарфи тузилмасини ўрганишнинг ҳар
бир усули муайян шароитларда қўлланилиши мумкин бўлиб, тегишли
афзаллик ва нуқсонларга эга (8.1-жадвал).
8.1-жадвал
220
Do'stlaringiz bilan baham: |