225
8.1-расм. Ўзини ўзи бошқариш доираси.
Ташқи доирада бешта вазифа акс этирилган:
1)
мақсадларни белгилаш;
2)
режалаш;
3)
келгусидаги ишларнинг энг аҳамиятлиларини аниқлаш;
4)
кун тартибини тузиш ва меҳнат жараёнини ташкиллаштириш;
5)
ўзини назорат қилиш ва мақсадларни тўғрилаб туриш.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ички доирасида бирлаштирувчи вазифа –
ахборот билан ишлаш жойлашган. Унинг атрофида бошқа вазифалар маълум
даражада “айланади”, чунки ахборот алмашинуви ўзини ўзи бошқаришнинг
барча даврларида зарурийдир.
Биринчи вазифа –
мақсадларни белгилаш. Ҳар бир бошқарув ходими ўз
олдига мақсад қўйиши керак, бу эришилиши лозим бўлган
нарсага куч ва
фаолликни йўналтириш ҳамда жамлашни англатади. Шу тариқа, мақсад
пировард натижани шакллантиради. У ҳаракатни “қўзғатувчи”, фаолликни
белгиловчи омилдир. Агар мақсад қўйилса, шундай таранглик ҳолати
вужудга келадики, у ҳаракатлантирувчи куч сифатида таъсир кўрсатади ва
мақсадга эришилгандан кейингина барҳам топади.
Менежернинг касбий мақсадлари мақсадларга қўйиладиган
асосий
талабларга жавоб бериши керак.
Мақсадларни қўйиш жараёни бир неча босқичдан иборат бўлади.
1.
Узоқ муддатга мўлжалланган ҳаётий(касбий) мақсадни белгилаш.
226
Бунда, моҳиятан, меҳнатга рағбатни кучайтирадиган ва касбий
интилишларни йўналтирадиган касбий мўлжал ажратилади.
2.
Шахсий ресурсларни аниқлаш. Бу мақсадда, масалан, SWOT-
таҳлил ўтказиш маъқул, бунинг учун қуйидагилар керак:
- ўз фазилатларини аниқлаб олиш;
- ўз
камчиликларини
аниқлаш.
Бунда
аввал
рўй
берган
муваффақиятсизликлар рўйхатини тузиш ва уларга нима сабаб бўлганини
қайд қилиш. Ушбу камчиликлардан қандай қилиб қутулиш ҳақида ўйлаб
кўриш.
- лавозим кўтарилишига ёрдам берадиган ташқи ижобий омилларни
кўрсатиш;
- ташқи салбий омил ва таҳдидларни кўрсатиш.
Ушбу ҳолатда яқин йилларда нималар билан ҳисоблашиш кераклигини -
масалан, энг яқин доирадагилар(ишдаги
шериклар, ота-оналар, раҳбар,
дўстлар ва ҳ.к.) билан – билиб олиш ва мақсадларни белгилашда шуни
назарда тутиш керак бўлади.
3.
“Мақсад-воситалар” таҳлили ўтказиш, шу
аснода мавжуд
ресурслар (шахсий, молиявий, вақтинчалик) мақсадга эришув учун
зарурийлари билан солиштирилади. Бунинг
учун яна нималарга эришиш
кераклиги ёки мақсадга эришиш учун нима ишга киришмоқ лозимлиги
аниқланади. Бунинг учун эса мақсадга эришишга ёрдам берадиган
омиллларнинг таъсири кучайишини ва бунга тўсқинлик қилувчи
омилларнинг таъсирини камайтиришни кўзда тутиш керак бўлади.
Зарурий
малака ва маданий даражани белгилаб, реал амалий вазифа қўйиш лозим.
4.
Аниқ мақсадни шакллантириш. Бунда ҳар бир мақсад амалга
ошувининг аниқ муддати белгилангандагина маънога эгалигини ҳисобга
олиш керак.
Жуда кўп вазифага қўл
уриш керак эмас, чунки нореал вазифалар
бажарилмай қолиши мумкин. Ўз олдимизга қанча кўп вазифа қўйсак, аввалги
227
ҳаётимизни шунча кўп ўзгартиришимиз ва фаолиятимизни шунчалик
фаоллаштиришимиз лозим бўлади.
Узоқ муддатга мўлжалланган йирик мақсаддан келиб чиқиб, ўрта
муддатли ва қисқа муддатли мақсадларни белгилаш мумкин.
Мўлжалдаги мақсад касбий(лавозим ўсиши) режада қайд қилинади ва у
доимий равишда қайта текширилиб, актуаллаштирилиб ҳамда тўлдирилиб
туриши керак. Қуйида мисол сифатида шундай режанинг бир қисми
келтирилган(8.2-жадвал).
Шу тариқа, мақсадларни белгилаш жараёни мақсадни топиш:”Мен
нимани хоҳлардим?”; вазият таҳлили:”Менинг қўлимдан нима келади?”;
мақсадларни шакллантириш:”Нимани амалга оширишга киришяпман?”
босқичларини қамраб олади.
Ўзини ўзи бошқаришнинг кейинги босқичи –
менежернинг шахсий
вақтини
режалаштириш. Режалаштиришда вақтдан унумли фойдаланиш
таъминланади:
ёки
мавжуд
вақтни
самарали
фаолият
учун
сарфлаш(максимал мезон), ёки қўйилган мақсадларга камроқ вақт сарфлаб
эришиш(минимал мезон).
8.2-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: