Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

 
 
8-боб. Менежер фаолиятини ташкил қилиш 
8-бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: бошқарувчилик меҳнати, 
унинг хусусиятлари ва кўринишлари; бошқарувчилик меҳнатини илмий 
ташкил қилиш; меҳнатнинг моҳияти ўрганиш усуллари; раҳбарнинг 
ўзини ўзи бошқариши ва унинг вазифалари; менежер фаолиятини 
режалаш ва ташкиллаштиришнинг асбоблари. 
8.1. Бошқарувчилик меҳнатини ташкил қилиш ва унинг 
шароитлари 
Бошқарувчилик меҳнати – ташкилотда маъмурий-бошқарув 
ходимлари томонидан бошқарув ишлари вазифаларини бажариш тури
Маъмурий-бошқарув ходимлари ишчилардан фарқли равишда ўз 
қўллари билан(меҳнат воситаларини ишлатиб) меҳнат қилмайдилар, моддий 
бойликлар яратмайдилар. Улар ишлаб чиқариш(савдо-сотиқ) вазифаларини 
бавосита бажарувчи одамларнинг самарали меҳнат қилишлари учун керак 
бўлган ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий замин яратадилар.
Демак, бошқарувчилик вазифалари қанчалик сифатли бажарилса, ишлаб 
чиқариш объекти шунча ишончли ва самарали ишлайди. Бошқарувчилик 
меҳнати жараёнида муайян ресурслардан фойдаланилади – моддий, 
молиявий, меҳнат ва бошқалар, улардан самарали фойдаланиш ҳам ишлаб 
чиқариш фаолиятининг пировард натижасига таъсир қилади. Шу тариқа, 
бошқарувчилик меҳнати бу - жамоавий ишлаб чиқариш меҳнатининг 
кўринишларидан бири, чунончи, биргаликда етиштирилган маҳсулот 


212 
ишчилар ва бошқарув ходимларининг фаолияти натижасидир. У ишчилар 
меҳнати каби зарурийдир. 
Бошқарувчилик меҳнати ниҳоятда турли-тумандир, шу билан боғлиқ 
равишда унинг операция ва процедураларини аниқ таснифлаб ва 
типлаштириб бўлмайди. Бундан ташқари, бошқарувчилик операциялари 
муттасил кенгайиб боради, операцияларнинг ўзи бир томондан, бошқарув 
усуллари ўзгариши, иккинчи томондан, янги техник воситалар 
ишлатилиши ортиши натижасида бошқа шаклларга киради. Шунга 
қарамай, бошқарувчилик меҳнатининг энг характерли (кўзга кўринган) 
операцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин, улар, авваламбор, 
бошқарувчиликка оид қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида 
учрайди. Улар қуйидагилардир: 
- муаммони ўртага ташлаш; 
- қўлда ва компьютер ёрдамида ахборот излаш; 
- ахборотни таҳлил қилиш; 
- ахборотни гуруҳлаш(қўлда ёки компьютер ёрдамида); 
- компьютерсиз энг оддий ҳисоб-китоблар; 
- компьютер ёрдамида ҳисоб-китоблар; 
- қарорни тайёрлаш; 
- қарорларни шахсий қабул қилиш; 
- қарорларни бамаслаҳат қабул қилиш; 
- ҳужжатларни расмийлаштириш, хатлар ёзиш ва ҳ.к.з. 
Маъмурий-бошқарувчи 
ходимларнинг 
биргаликдаги 
меҳнат 
маҳсулотига таъсири ахборотдан фойдаланиш ва уни тегишли қарорлар 
шаклига келтириш йўли билан амалга оширилади. Бу иш қўйилган 
мақсадларга эришиш йўлида объектнинг ҳолатини ўзгартириш учун 
бажарилади. Шунинг учун маъмурий-бошқарувчи ходим меҳнатининг асосий 
хусусияти улар меҳнати предмети ва маҳсулотининг ахборот харктерида 


213 
эканлигидир. Бу эса меҳнат жараёнининг (унинг мазмуни ва натижаларига 
кўра) меҳнатнинг бошқа турларидан бутунлай фарқланишида намоён бўлади. 
Бошқарувчилик меҳнатининг яна бир хусусияти унинг ақлий меҳнатга 
асосланганлигидир. Бу меҳнат предмети ва маҳсулотининг ахборот 
характеридан келиб чиқади, шу боисдан, одатда, маъмурий-бошқарувчи 
ходимлар, айниқса, қарорлар излаш ва амалга оширишда кўп миқдорда 
асабий-ҳиссий куч ишлатишларига тўғри келади.
Меҳнат фаолиятининг барча турларидаги каби бошқарувда ҳам 
меҳнатни тақсимлаш мавжуддир. У бошқарув объектлари фарқланиши билан 
боғлиқ равишда намоён бўлади. Бошқарув туркумлари, кўринишлари 
фарқлилиги бошқарувчиларнинг тармоқ, иқтисодий фаолият тоифаси, 
бошқарилаётган объект турига боғлиқ равишда ихтисослашувига зарурият 
туғдиради. Бошқарувчилик фаолияти турлари бўйича, бошқарувчилик 
ихтисослари 
бўйича 
фарқланиш 
мавжуд, 
масалан, 
таҳлилчилар, 
режаловчилар, ҳисобчилар, менежерлар.
Бошқарувчилик меҳнати билан шуғулланувчи ходимлар бажарадиган 
ишлар, 
операциялар, 
процедураларнинг 
аниқ 
мазмуни, 
уларнинг 
бошқарувчилик қарорлари қабул қилинишидаги аҳамияти нуқтаи назаридан
олганда бошқарув ходимлари турли гуруҳларга ажратилади. Бундай 
фарқланиш алоҳида операцияларнинг мураккаблиги, касбий маҳоратга 
қўйиладиган талаблар, қарорлар қабул қилишдаги ваколатлар даражасини 
акс эттиради. Бошқарувда иштирок этувчи ходимлар бажарадиган 
вазифалари мазмуни ва хусусиятига кўра уч тоифага бўлинади: 
- бошқарув қарорлари қабул қилиш, бевосита бошқариш 
ваколатларига эга бўлган раҳбар ва менежерлар; 
- бошқарув хизмати аппарати ходимлари; бошқарув объекти 
тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилувчи, бошқарув қарорларини тайёрлаш, 
муҳокама қилишда қатнашувчи, бошқарувчилар учун кўрсатмалар 
тайёрловчи амалдор-мутахассислар; 


214 
- бошқарувчи ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув 
жараёни ва унинг қатнашчилари учун ёрдамчи вазифаларни бажарувчи 
техник ходимлар.
Ушбу гуруҳларнинг ҳар бирида уларнинг меҳнати мазмуни ва ақлий 
юкламалари хусусияти нуқтаи назаридан ҳам, меҳнат жамоаси фаолияти 
натижаларига таъсири нуқтаи назаридан ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуд. 
Чунончи, ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари фаолият 
мақсадлари ва йўналишларини аниқлайдилар; ходимларни танлайдилар ва 
жойлаштирадилар; 
ижрочилар, 
ишлаб 
чиқариш(савдо-содиқ) 
ва 
бошқарувчилик бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштирадилар; тегишли 
жамоаларнинг аҳил, иноқ ва самарали меҳнат қилишларини таъминлайдилар. 
Улар меҳнатида ижодий ёндашувлар бўлади, ваҳоланки, раҳбарлар ҳам ҳар 
хил бўлиши мумкин. Бошқарувчи меҳнати жуда хилма-хил ва 
масъулиятлидир. Унда шахсий, коллегиал ва жамоавий фаолият мужассам 
бўлади. 
Мутахассислар (муҳандислар, техниклар, иқтисодчилар) меҳнати 
бирмунча аниқ белгиланган - улар янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот 
турларини, технологик жараёнларни, шунингдек, меҳнат ва бошқарувни 
ташкил қилиш шаклларини ишлаб чиқадилар ва жорий қиладилар; корхонани 
керакли ҳужжатлар, маетариаллар, таъмирлаш ва бошқа хизматлар билан 
таъминлайдилар; савдо-сотиқ ишларини бажарадилар, яъни маълум вазифа 
ёки унинг бир қисмини бажарадилар. Мутахассислар фаолиятида ижодий ва 
такроланувчи операциялар мужассам бўлади, лекин улар орасида ҳам 
сезиларли фарқланиш мавжуддир. 
Техник ижрочилар (котиб(а)лар, иш юритувчилар, ҳисобчилар ва б.ш.қ.) 
раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ турли 
ишларни бажарадилар. Уларнинг меҳнати энг оддий деб ҳисобланади ва 
кўпроқ такрорланувчи операциялардан иборат бўлади. Ваҳоланки, ахборот 
техникасидан фойдаланиш ортиши, бошқарув ахбороти ҳажмининг 


215 
сезиларли кўпайиши натижасида уларнинг меҳнати тезкор мураккаблашади; 
тайёргарлик, билим, тажриба талаб қилади ва бошқарув жараёнлари сифатига 
тобора кўпроқ таъсир ўтказади. 
Ҳозирги шароитда бошқарувчилик меҳнатининг уч турини ажратиб 
кўрсатиш мумкин: эвристик(унумли ижодий фикрлаш), маъмурий ва 
операторлик. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish