Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017




 
ЙЎЛДОШЕВ Н.Қ., БОЛТАБАЕВ М.Р., ТОШХОДЖАЕВ М.М. 
 
 
 
 
 
 
Т А Ш К И Л И Й Х У Л Қ 
ДАРСЛИК 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
томонидан Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия 
этилган 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ - 2016 



“Ташкилий хулқ” фани ўқув режаларини хорижий университетлар 
билан қиёсий таққослаш асосида тузилиб, 2016/2017-ўқув йилидан амалга 
киритилаётган бакалавриат ўқув режасига киритилган. Ушбу фанга жами 
120 соат, шу жумладан аудитория машғулотларига 72 соат ажратилган. 
Шунга мос равишда дарслик 10 та мавзудан иборат бўлиб, фаннинг барча 
масалаларини қамраб олган. Мавзулар режаларида қўйилган саволлар кенг 
ёритиб 
берилган. 
Дарслик 
Ўзбекистон 
Республикаси 
қонунлари, 
И.Каримовнинг бозор ислоҳотларига доир мавзулари, ҳукумат қарорлари 
асосида тузилган. Ҳар бир мавзу бўйича назорат саволлари, атамалар изоҳи, 
мустақил таълим учун адабиётлар рўйхати берилган. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Кириш
Ташкилий хулқ алоҳида илмий йўналиш сифатида 1960-йиллар бошида 
менежментда ҳар бир иш ўрни даражасида ва умуман ташкилотда юз 
бераётган жараёнларни изоҳлаш билан шуғулланувчи бир неча илмий 
мактабларнинг интеграциялашуви натижасида пайдо бўлди. 
«Труд и мотивация» (1954) деб номланувчи машҳур китоби бир қатор 
тарқоқ илмий ишларнинг яхлит мажмуага интеграциялашувини бошлаб 
берган В.Врум, «Управленческие установки и их выполнение» (1968) 
асарининг муаллифлари Л.Портер ва Э.Лоулерлар ушбу йўналишнинг 
асосчилари ҳисобланишади. Мазкур йўналиш доирасида ходимнинг иш 
ўрнидаги хулқи биринчи марта яхлит ҳодиса сифатида таърифланди.
Бироқ, «ташкилий хулқ» атамасини биринчи бўлиб Ф.Лютенс ўзининг 
шу номли китобида (1973) қўллади. Унда олим билимларнинг мазкур 
соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг асосий мавзуларини белгилаб берди: 
тушуниш, олдиндан кўриш ва ташкилотлар доирасида инсон хулқини 
бошқариш. 
Ташкилий хулқ фан сифатида менежментнинг ўрнини эгалламайди. У 
менежментнинг хулқий жиҳатини ўрганади. 
Ҳозирги шароитда ташкилий хулқ илмий билимларнинг алоҳида 
тармоғи сифатида эътиборни бошқарув фаолиятининг ташкилий маданият, 
меҳнат 
жараёнларини 
лойиҳалаштириш, 
ходимнинг 
меҳнатдан 
қониққанлигини 
таҳлил 
қилиш, 
менежментда 
гуруҳ 
динамикаси 
унсурларидан фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларига қаратади. Бу
ташкилот ходимининг меҳнат хулқини раҳбар учун тушунарли қилишда ва 
раҳбарни самарали усулларни қўллаш имконини берувчи реал билимлар ва 
кўникмалар билан қуроллантиришда фаннинг амалий йўналтирилганлигини 
таъкидлайди. 



Замонавий менежер инсонларнинг меҳнат хулқи ҳақида жуда кўп нарса 
билиши, шахслараро муносабатларни яхшилаш имкониятини тадқиқ эта 
олиши ва инсонлараро муносабатларни бошқара билиши зарур. Айнан ушбу 
соҳаларда ташкилий хулқ қонуниятларини билиш ташкилот фаолият 
кўрсатишининг самарадорлигини сезиларли даражада оширишга ёрдам 
беради. 
Ўзбекистон танлаган ривожланишнинг ўта мураккаб, инновацион йўли 
ташкилотни бошқаришнинг барча даражаларида мазкур жараёнларга 
оқилона, малакали раҳбарликни, инсон салоҳиятидан максимал даражада ва 
самарали фойдаланишни талаб қилади. 
Бу, 
ўз 
навбатида, 
замонавий 
рақобатбардош 
профессионал 
бошқарувчилар – тегишли билимлар ва кўникмаларга эга бўлган 
менежерларни тайёрлашни тақозо этади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish