Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

5. Ахборотдан хабардорлик ва ундан фойдаланишга асосланган ҳоки-
мият. 
Атрофдагиларга, ходимларга таъсир ўтказиш учун бу ҳокимиятдан 
фойдаланилади. Олинган ахборот раҳбарга зарур қарорга келиш ва 
ҳокимиятни амалга ошириш имконини беради. Ахборот оқимини тортиб 
олиш ва алоқа тармоғини назорат қилиш раҳбарга ҳукмронликни амалга 
ошириш имконини беради. Бу эса ахборотлаштириш асрида алоҳида аҳамият 
касб этади. 
6. Шахснинг харизматик хусусиятларига асосланган намуна 
ҳокимияти. 
Бу ҳокимият етакчининг шахсий хусусиятлари ва қобилиятига 
асосланади. Раҳбарнинг шахсий фазилатлари ижрочи учун шу қадар 
ёқимлики, у ҳам ўз раҳбарига ўхшагиси келади. Харизматик шахсларнинг 
асосий хусусиятлари:

энергия алмашиш (етакчи энергия сочиб, атрофдагиларни ундан 
баҳраманд этаётгандек туюлади);
- савлатли қиёфа (етакчи ёқимли, ўзининг гавдасини бардам тутади); 
- характери мустақил; 
- гаплари маъноли (вазмин гапиради ва мулоқотга қобилиятли); 
- мақтовлардан талтайиб кетмайди (гердайиш ва ўзига оро беришни 
билмайди); 
- ўзини дадил ва ишончли тутади (вазиятни бошқара олади). 


194 
Ижрочи раҳбарнинг билимдонлигига ишонади. Бундай кишилар ўзини 
эъзозлайдиганларга осон раҳбарлик қилади. Менежер ўз муваффаққиятлари 
туфайли бошқарувнинг ана шундай усулига эришади. 
Ҳокимиятнинг бу тури жиддий камчиликларга эга. Чунончи, баъзи бир 
харизматик раҳбарлар ўз бошқарув вазифаларини унчалик қойиллата ол-
майдилар, аммо атрофдагиларнинг кўр-кўрона меҳри унинг муаммолари 
мушкуллашиб бораётганини узоқ вақтгача пайқамасликка олиб боради. 
7. Қонуний (ёки анъанавий) ҳокимият. 
Раҳбарнинг юқори поғона пиллапоясида эканини ижрочи билади ва 
бунга ишонади, унинг буйруқларини бажариши лозимлигини, унга итоат 
қилиши муайян неъматлар олишига ва эҳтиёжлари қондирилишига сабаб 
бўлишини ҳам билади. Итоатсизлик ёки етарлича итоат қилмаслик эса бу 
неъматлардан маҳрум қилади. Шу сабабли қонуний ҳокимиятни кўпинча 
анъанавий ҳокимият деб юритилади. Раҳбарлар эса шу ҳокимиятдан 
фойдаланадилар, чунки уларга бошқаларни бошқариш ваколати берилган. 
Рағбатлантириш ва жазолаш имконияти раҳбарнинг буйруқлар бериш 
ваколатини мустаҳкамлайди. Хуллас, ташкилотнинг узлуксиз фаолият 
юритиши ходимларнинг раҳбарият қонуний ҳокимиятини анъанага кўра тан 
олишга тайёрликларига боғлиқ бўлади. 
Анъанага асосланган ҳокимиятнинг камчиликлари бор. Баъзан янги, 
илғор услублар одат бўлиб қолган, аммо эскирган анъаналарга зид бўлади. 
Ҳокимиятнинг санаб ўтилган шакллари раҳбарга ходимларни ташкилот 
мақсадларига эришиладиган тарзда ишлашга мажбур қилиш имконини 
беради. Бу шакллар норасмий етакчининг ташкилот мақсадларига эришишга 
халақит беришига ёрдамлашуви ҳам мумкин, менежер ана шуни эътиборга 
олиши лозим. 
Шуни айтиш керакки, кейинги йилларда раҳбар билан ходим 
ўртасидаги катта-катта ақлий ва бир қанча ҳолларда молиявий тавофутлар 
бартараф этилди. Шундай шароитда фақат мажбурлаш, мукофотлаш, анъана, 


195 
харизма ёки ҳатто ҳуқуқ асосида ҳам ҳокимиятни амалга ошириш тобора 
қийинлашмоқда. Шу сабабли раҳбар ижрочиларга таъсир ўтказиш учун улар 
билан ҳамкорлик қилиши лозим бўлади. 
Ижрочини ҳамкорликка ундайдиган икки хил таъсир шакли мавжуд, 
булар:
ишонтириш ва хайрихоҳликдир. 
Ишонтириш - ўз фикрини самарали уқтира билиш, ходимнинг хулқ-
атворига ўзгариш кирита олишдир. Оқилона эътиқод каби ишонч ҳам намуна 
кучига ва эксперт хулосасига асосланади. Тафовут фақат шундан иборатки
ижрочи нима қилаётганини ва нима учун қилаётганини тўла-тўкис англаб 
олади. Ишонтириш йўли билан таъсир ўтказувчи раҳбар ижрочига нима 
қилиш кераклигини айтмайди. Ижрочига қилинадиган ишни гўё ”сотади”. 
Раҳбар ижрочининг ишончини тобора қозониб бориб, унинг ҳурмат, 
обрў-эътиборга бўлган эҳтиёжига кучлироқ таъсир қилади, натижада 
таъсирнинг кучи ошади. Чунки ижрочининг билимдонлигини тан олди, 
ижрочи эса раҳбар ҳокимиятининг бир улуши ўзига ўтаётганини тушунади. 
Агар раҳбарнинг одамлар устидан расмий ҳокимияти бўлмаса ёки жуда кам 
бўлса, ёхуд ходимларга муносиб ҳақ таклиф қилолмаса, одамларга таъсир 
ўтказишнинг юқоридаги усули айниқса самарали бўлади. 
Айни вақтда таъсир ўтказиш қобилияти бир қанча омилларга боғлиқ. 
Аввало раҳбар ишончга сазовор бўлиши керак. Унинг далил-исботлари 
ижрочиларнинг ақлий савиясини ҳисобга олиши зарур. Раҳбар ўртага қўйган 
мақсад ижрочиларнинг эзгу ниятларига зид бўлмаслиги лозим. 
Ишонтириш йўли билан таъсир ўтказишнинг муҳим афзаллиги шундан 
иборатки, таъсир ўтказилаётган инсон ишни талабдагидан яхшироқ ва кўпроқ 
бажаришга интилади, чунки бундай ҳаракатлар ўзининг шахсий 
эҳтиёжларини яхшироқ қаноатлантиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. 
Таъсирнинг секинлиги ва ноаниқлиги бу усулнинг заиф жиҳатидир. 


196 
Шуни назарда тутиш керакки, ишонтириш йўли билан таъсир 
ўтказишда таъсир ва ҳокимиятнинг бошқа шаклларидан воз кечмаслик керак. 
Чунончи, харизма фақат ишонтиришга кўмак беради, тингловчи ўзини 
раҳбар билан бирдек кўради. Анъана ва мукофотлаш ёрдамида таъсир 
ўтказиш ишонтиришни кучайтиради, раҳбарга ишончни оширади. Агар 
ижрочи раҳбарим мажбур қилиши мумкин-у, аммо бундай қилмасликка 
интилмоқда, деб билса, ишонтириш кучи анча ортади. 
Теварак-атрофдагиларни ишга солишни кўриб чиқиш мумкин. Бунда 
атрофдагиларга таъсир ўтказишнинг турли шаклларидан фойдаланиш ёки 
объектга атрофдагилар орқали таъсир ўтказиш назарда тутилади. 
Бевосита таъсир кор қилмаса, ёки бирор сабабга кўра бевосита таъсир 
номақбул бўлса, муносабатларнинг ҳар хил турлари шароитида бу усулдан 
фойдаланиш мумкин. Аммо унга кўпроқ вақт талаб қилинади, фойдаланиш 
мураккаб ва тез-тез фойдаланилганда яхши иш бермайди. 
Ходимларни бошқарувга қатнаштириш орқали таъсир ўтказганда 
раҳбар ижрочиларга ўз иродаси ёки фикрини сингдириш учун ҳеч қандай куч 
сарфламайди. Ижрочилар белгиланган мақсадни қабул қилишлари учун 
раҳбар уларнинг куч-ғайратини йўлга солади ва ахборотни бемалол 
ўртоқлашишларига кўмаклашади. Одамлар ўз иштирокларида белгиланган 
мақсадга эришиш учун яхшироқ ишлашлари туфайли таъсирнинг кучи 
каттароқ бўлади ва муваффаққиятга эришилади.
Ҳокимият, муваффаққият ёки ўзини намоён қилиш эҳтиёжи фаол 
қизиқтирувчи омиллар бўлганда ва ижрочи ўзи танлаб олган мақсад учун
ишлагандагина бу ёндашувни ишга солса бўлади. 
Шундай қилиб қўрқитув, мукофот, анъана, харизма, оқилона эътиқод, 
ишонтириш ва бошқарувда қатнашиш усулларидан раҳбар ижрочининг 
эҳтиёжлари қондирилишини ваъда қилиш орқали унга таъсир ўтказиш учун 
фойдаланади. Аммо раҳбар бунда бошқа омилларни ҳам эътиборга олиши 
лозим. Ҳокимият бошқаларни ишга ундаш учун етарлича кучга эга бўлиши, 


197 
ташкилотнинг мақсадига эришишга интилиши керак. Аммо ижрочи ўзи 
кўзлаган эҳтиёжни юқори баҳолаган тақдирда сарфланган куч-ғайратлари 
раҳбарнинг умидини албатта оқлашга ишончи комил бўлсагина таъсир шу 
қадар кучли бўлиб чиқади. 


198 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish