Касбий режа (лавозим ўсиши режаси)
228
Мақс
ад
Аҳами
ят
М
уддат
(й
ил)
Амалий
тадбирлар
Муддат
(қайси
вақтга)
Наз
орат
Йирик
корхонани
нг
савдо
бўйича
(коммерц
ия)
директори
бўлиш
Юқори
20
27
Университетн
инг “Менежмент”
йўналишини
битириш
(“бакалавр”
ихтисослиги)
Амалий
иш
тажрибасини
орттириш
Савдо
бўлими
бошлиғи бўлиш
2019
2012
2023
Режалаштириш мақсадни амалга оширишга тайёргарлик ва вақтни
тартибга солишни билдиради.
Режалаштиришга вақт кўпроқ сарфланганда бажаришга керакли вақт
қисқаради, бу охир оқибат вақтнинг умумий тежалишига олиб келади.
Режадаги давр(йил, ой, кун)нинг 1%га яқини режалаштиришга сарфланиши
тавсия қилинади.
Шуни таъкидлаш лозимки, амалда менежерлар ўз фаолиятларини
режалаштиришнинг аҳамиятига етарли баҳо бермайдилар.
229
Менежер иш вақтини режалаштиришнинг қуйидаги асосий
қоидаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1.
Иш вақтининг 70-80%ини режалаштириб, қолган вақтни
кутилмаган муаммолар учун қолдириш.
2.
Реалистик режалаштиришни амалга ошириш.
3.
Режаларда ҳаракатларни эмас, кутилаётган натижаларни қайд
этиш.
4.
Режадаги давр мобайнида режани ишларнинг тўлиқ ва ўз вақтида
бажарилиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва тўғрилаш.
5.
Шахсий вақт сарфини ҳам режалаш.
6.
Сафарлар ва кутиб қолишлардаги вақтни ҳам режалаш ва ундан
самарали фойдаланиш.
7.
Йирик вазифаларни бажаришга вақтнинг узлуксиз катта
муддатини захирада тутиш.
8.
Муқобил режалаш ва афзалроқ вариант излашга уриниш.
9.
Режаларда малака оширишга вақт ажратиш.
10.
Ўз режаларини котиб, ҳамкасблар ва қўл остидагилар билан
мувофиқлаштирмоқ.
11.
Шошилинч ишлар бўлмаса, аввалги даврда бажарилмай қолган
ишларни маълум давр режасига биринчи навбатда киритиш.
12.
Ишларни бажаришга қанча вақт талаб қилинса, айнан шунча вақт
ажратиш.
13.
Ишларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаш.
14.
Маълум муддатга иш режаси тузишдан аввал олдинги худди
шундай даврда режа бажарилишини таҳлил қилиш.
15.
Режаларнинг эгилувчанлигини таъминлаш.
16.
Режалашда бир турдаги кичик ишларни ишчи блокларга
бирлаштириш.
17.
Режаларда дам олиш учун қисқа танаффусларни кўзда тутиш.
230
18.
Кундалик режани кечқурун тузиб, эрталаб тўғрилаш.
Вақтни режалаш узоқ муддатли (стратегик) мақсадга йўналтирилади.
Вақтни режалаш ёпиқ тизим бўлиб, унда режанинг алоҳида
кўринишлари ўртасидаги чамбарчас боғлиқлик кузатилади. Чунончи,
режалаш жараёнининг бошланғич нуқтаси ҳаёт режасидир. Унинг асосида
яқин йиллар режаси, унинг асосида эса йиллик режа тузилади. Шундан кейин
чоракларга бўлинади.
Йил мобайнида тенг вақт оралиғида ўтган давр ҳодисалари ҳақида
мулоҳаза юритиб, зарур бўлганда ўзгартиришлар киритиш ва муддатни
суриш тавсия қилинади(оралиқ назорат). Ҳар бир чорак охирида кейинги
давр учун йўналишлар белгилаш зарур ва қайси вазифаларни олиб ташлаш,
қайсиларини бошқа муддатга кўчириш, қайсиларини эса қўшиш кераклиги
аниқланиши лозим.
Ҳафталик режа келгуси даврнинг янада батафсил прогнозини назарда
тутади. Ойлик режадан келиб чиқиб, бир ҳафтага ишлар тартиби тузилади ва
уларни бажаришга кетадиган вақт кўрсатилади.
Вақтни режалаш тизимидаги охирги ва жуда муҳим поғона кундалик
режа бўлиб, у ҳафталик режа асосида тузилади. Унда кун давомида
бажарилиши лозим бўлган ишлар кўрсатилади.
Шундай қилиб, режалаш турли ҳаракатларни вақт мобайнида тақсимлаш
учун умумий мақсадни аста-секин жузъийларга бўлишни назарда тутади.
Барча режалар ёзма равишда тузилиши керак, чунки бошда
сақланадиган режалар осонликча рад этилади, ёзма режалар эса хотирани
енгиллаштиради ва ишга рағбатланишда руҳий самара беради.
Раҳбар меҳнатни рационал ташкил қилиши учун энг муҳим ишларни
ажрата билиши керак.
Шу билан боғлиқ равишда айтиб ўтиш лозимки, менежер бажарадиган
ишлар қуйидаги белгиларга кўра фрқланиши мумкин:
- аҳамиятига кўра;
231
- бажарилиш муддатига кўра;
- унинг бажарилишида қатнашадиганлар сонига кўра;
- асабий-ҳиссий куч сарфига кўра;
- характерига кўра ва ҳ.к.
Менежер учун келгуси ишларнинг муҳимлиги энг аҳамиятли белгидир.
Кўпинча раҳбарлар бирданига катта иш ҳажмини бажаришга ҳаракат
қиладилар ёки ўз вақтларини арзимаган, лекин кераклига ўхшаган ишларга
сарфлайдилар. Натижада қизғин иш куни охирида кўп иш қилинганга ўхшаса
ҳам, муҳим ишлар тугатилмай ёки умуман бажарилмай қолиши мумкин.
Омадли менежерлар шу билан фарқланишадики, улар иш куни давомида
кўплаб муҳим масалаларни ҳал қилишга улгурадилар, лекин муайян вақт
мобайнида фақат биттагина масалани ечиш билан банд бўладилар. Бунинг
заминида муҳим ишларнинг биринчи навбатдалиги ҳақида қатъий қарор
қабул қилиш, уларнинг рўйхатини тузиш ва унга амал қилиш ётади.
Ишларни бажаришдаги биринчиликни ҳисобга олиш қуйидагиларни
тақозо қилади:
- қўйилган мақсадларга мавжуд шароитда эришиш;
- бошқалар бажариши мумкин бўлган ишларни мустасно қилиш;
- режа даври (ҳафта, кун) охирида ҳеч бўлмаганда энг муҳим
масалаларни ечиш.
Шу билап боғлиқ равишда Парето тамойилига
2
мурожаат қилиш
ўринлидир.
Парето тамойилини қўллашда “80/20 нисбати” тўғрисида сўзланади.
Ушбу қонуният раҳбар ишига ўтказилса, иш жараёнида сарфланган 20% вақт
мобайнида 80% натижага эришилади. Сарфланган вақтнинг қолган 80 фоизи
20% умумий натижага олиб келади.
2
Парето тамойили(италиялик иқтисодчи Вильфредо Парето(1848-1923 йй.) томонидан шакллантирилган)
умумий кўринишда шундай дейилади: муайян гуруҳда ёки кўплаб алоҳида кичик қисмлар уларнинг ушбу
гуруҳ сонига солиштирма оғирлигига нисбатан кўпроқ аҳамиятга эгадир.
232
Амалиётда ушбу қонуният билан боғлиқ равишда одатда менежер
фаолиятини АВС-таҳлилидан фойдаланилади, ушбу таҳлил қуйидаги
қонуниятларга таянади:
- энг муҳим ишлар (А тоифаси) раҳбарнинг барча ишларининг 15%ини
ташкил қилади. Ушбу ишларнинг аҳамияти (мақсадга эришувдаги ҳиссаси
маъносида) тахминан 65%ни ташкил қилади;
- муҳим ишлар (В тоифаси)га умумий сондан 20%и, шунингдек, ишлар
аҳамиятининг 20%и тўғри келади;
- унча муҳим бўлмаган ишлар (С тоифаси) ишларнинг умумий сонининг
65%ини ташкил қилади, лекин менежернинг барча ишлари аҳамиятида 15%
улуш эгаллайди.
Буни Лоренцнинг чизмасидан фойдаланиб кўрсатиш мумкин(8.2-расм.).
Do'stlaringiz bilan baham: |