Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

8.3-расм. Ишчанликнинг ўртача статистик тебраниши 
Бундан ташқари, корхона иш куни тартибини ўз ишчанлик эгри чизиғи 
билан солиштириб, уларни қандай қилиб мослаштиришни ҳал қилиш лозим. 
Муваффақиятнинг муҳим омили иш услубларидир, улар биринчи галда 
инсоннинг феъл-атвори хусусиятлари, унинг иштиёқлари ва одатларига 
боғлиқ бўлади. Ўз иш усулларини яхшилаш учун, аввало, шу усулларнинг 
кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, иккинчидан, кучли томонларни 
мустаҳкамлашга рағбатга эга бўлиш, учинчидан, ўз камчиликларини енгишга 
интилиш керак бўлади. 
Муваффақиятли ишлашнинг муҳим дебочаларидан бири диққатни энг 
муҳим масалаларга жамлашдир. Агар барча масалаларга кераксиз ишларни 
соқит қилишга ёрдам берувчи саволлар қўйилса, ишни анчагина яхшилаш 
мумкин бўлади: 
Иш
чанл
и
к 


240 
- буни нима учун қилиш керак? Бу баъзи бир ишлар ҳақиқатан 
кераксизлиги ёки фақат “умумий ҳолда” бажарилиши мумкинлигини англаб 
олишга ёрдам беради; 
- нима учун айнан мен? Бу савол ўзингиз бажаришингиз шарт бўлмаган 
ишларни бажаришдан тўхтатади; 
- нима учун айнан ҳозир? Бу савол муддат нотўғри танлангани учун 
ҳаддан ташқари кўп вақт йўқотишдан сақлайди; 
- нима учун шу шаклда? Доимо одатдаги иш усулларингизга шубҳа 
билан қаранг ва ишлашнинг янги, рационал усулларини топинг. 
Намунали чекланган иш куни тузиш тавсия этилади, гарчи бундай 
”баркамол” кун бўлиши амримаҳолдир. Шунга қарамай, кун режасини тузиш 
ва амалга оширишда ундан йўналиш сифатида фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. Бунинг учун куннинг 
намунали чекланган режаси вақт 
кундалигига ўтказилиши керак. Шунингдек, рамага оид ҳафталик режа тузиш 
тавсия этилади. Бунда “баркамол кун” ва “баркамол ҳафта” га шахсий 
ишларни ҳам сингдириш лозим. 
Ўзини ўзи бошқаришнинг охирги вазифаси натижалар назорати ёки 
ўзини назорат қилишдир, шунга кўра режаланган ишлар бажарилганлиги 
аниқланади ва керакли тузатишлар киритилади. 
Назорат уч вазифа бажаради: 
1) 
жисмоний ҳолатни англаш. Назорат ўтказилиш пайтигача 
нималарга эришилди? 
2) 
Режадаги ишларни эришилганлари билан солиштириш. Қўйилган 
мақсадга қай даражада эришилди? 
3) 
Белгиланган оғишларни тузатиш. 
Назоратнинг вақти, давомийлиги ва мунтазамлиги бажарилаётган 
вазифалар ва қўйилган мақсадларга боғлиқ. У жараён, амалга оширилаётган 
фаолият ва натижалар назоратига(мақсадли назорат) бўлинади. 


241 
Менежер назоратни амалга ошириши учун мунтазам равишда ўз 
режасини ва меҳнатни ташкил қилишини текшириб, ўзига қуйидаги 
саволларни бериши керак: 
Мен ҳақиқатан зарур масалаларни ечаяпманми? 
Мен келгусидаги фаолиятимга унинг устунлигига мос равишда 
ёндашяпманми? 
Режалаштирилган вазифаларни белгиланган вақтда бажара оламанми? 
Ишларни етарли миқдорда бошқа ходимларга топширяпманми? 
“Вақт ютгичлар” билан кураш олиб боряпманми? 
Шунингдек, фаолият ва вақт таҳлили ҳам зурур бўлади. Бунда кун ва 
ҳафта мобайнида ҳақиқатан ишлатилган ва режалаштирилган вақтни 
солиштириш назарда тутилади. Бунинг учун муайян давр ажратилади(кун 
ёки ҳафта), шу даврда бажарилган барча ишлар ва сарфланган вақт қайд 
қилинади. Сўнгра меҳнат жараёнини оптималлаш имкониятлари нуқтаи 
назаридан ва вақтни тежаш мақсадида ҳар бир жараён кўриниши таҳлил 
қилинади: 
- Агар ушбу фаолиятдан воз кечилса, нималар содир бўлади? 
- Агар ушбу фаолият тўлиғича ёки қисман бошқа ходимларга 
топширилса, нима содир бўлади? 
- Агар ушбу фаолият қисқароқ вақт оралиғи мобайнида амалга 
оширилса, нима содир бўлади? 
Агар ҳеч нарса содир бўлмаса ёки сезиларли оқибатлар бўлмаса, бу 
фаолиятдан воз кечиш, бошқаларга топшириш ёки қисқароқ муддатда 
бажариш мумкин.
Меҳнат натижаларини мақсадга эришув нуқтаи назаридан назорат 
қилиш вазифа бажарилгандан сўнг(якуний назорат), йирик лойиҳалар амалга 
оширилганда эса оралиқ босқичларда(оралиқ назорат) олиб борилади. 
Қуйидаги саволларга жавоб бериб, йиллик, ойлик, ҳафталик, кундалик 
режаларни мунтазам равишда назорат қилиш зарур: 


242 
- Қандай натижаларга эришилди? 
- Нималар бажарилмай қолди ва нима учун? 
- Вақт қаерда зое кетди? 
- Келгуси даврни режалаш учун қандай хулосалар чиқариш мумкин? 
Шундай қилиб, менежернинг шахсий иши пухта режаланса, унинг 
фаолият самарадорлиги ортади, жамоага муваффақиятли раҳбарлик қилиш 
учун шароит вужудга келади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish