Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


  Менежерларнинг этикет қоидалари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

7.5. 
Менежерларнинг этикет қоидалари 
Менежер учун муайян ижтимоий муҳитда вужудга келган феъл-атвор 
қоидалари бўлмиш ишдаги хулқ (этикет)ни билиш ва унга амал қилиш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Этикет – инсон ахлоқ-одобини тартибга солиш омилларидан бири ҳам-
дир. Аммо этикет қоидалари расмий характергагина эга бўлиб, инсонни эр-
кин танлаш муаммосига дучор қилмайди. Уларни билиш ва уларга риоя 
қилиш керак, холос. Этикет тили асосан умуминсоний хушмуомалалик 
талабларини ифодалайди, аммо шу билан бирга одамларнинг иши, хизмат ва 
жинс тафовутларига қараб бирмунча ўзгаради, унда вазиятга қараб ҳаракат 
қилиш аввалдан айтиб қўйилади ва аниқ ҳаракатга оид тайёр моделлар тавсия 
этилади. 
Этикетнинг хусусияти иккиёқламаликдан иборат бўлади, ўзаро 
мулоқотдаги кишилар унинг қоидаларидан хабардор бўлишларини тақозо 
этади, буни бир тилда сўзлашиш дейилади. Замонавий, маданий муҳитда 
ҳаммага маълум этикет қоидалари қуйидагилардан иборат: 
Тадбиркорнинг уст-боши унинг жамиятдаги мавқеига, гавдасига, ёшига 
ва унинг қаерга бораётганлигига муносиб бўлиши керак. 
Мутахассисларнинг назарида тадбиркор эркакнини учта: ишга, 
тадбиркорликка ва оқшомга мос кийими бўлиши лозим. Ҳар бир ҳолатда 
бўйинбоғ зарур. Иш кийими, аввало, одатдаги костюм (шим ва пиджак), 
шунингдек, шим ва чарм пиджак, яхши тикилган курткадан; тадбиркорлик 
кийими ҳар қандай рангдаги шим ва пиджак, уларга мослаб танланган кўйлак 
ва бўйинбоғ; оқшом кийими модага муносиб бўлган бир хил рангдаги шим ва 
пиджак, албатта оқ кўйлакдан иборат бўлади. 
Тадбиркор аёлнинг кийими асосий рангли икки уч предметдан иборат 
бўлиши керак. Агар юбка ва пиджаги қора бўлса, туфлиси ёки сумкаси ҳам 
қора бўлсин. Юбка, блузка, кўйлак ва костюм аёллар учун умумий кийимдир. 


186 
Кечқурун кўйлак ёки кўйлак-костюм кияди. Аёлни аввало соч турмаги, 
туфли, сумка ва бижутерия безайди. 
Нутқ маданияти - инсоннинг ўқимишлилиги, тарбиялилиги ва 
маданиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири. Фирманинг муваффаққиятли 
фаолияти, унинг имижи муайян даражада унинг раҳбарлари, хизматчилари 
тўғри сўзлашишига, ёзишмаларни нақадар саводли олиб боришларига ҳам 
боғлиқ бўлади. 
Инсон нутқ маданиятининг умумий белгилари: жумланинг тўғри 
тузилиши; тилнинг бойлиги (ўзига хослиги); лўндалиги; равшан ва 
аниқлиги; таъсирчанлиги ҳисобланади.
Қисқа ва содда жумлалар осон тингланади, лекин қисқа ибораларнинг 
кўплиги нутқни узуқ-юлуқ ва кескин қилиб қўяди. Узун иборалар аниқ 
мантиқ ва оҳангда талаффуз қилинса, нотиқнинг фикрларини маъноли 
ифодалайди, нутқни равон қилади. 
Сўзларнинг тўғри ва ўринли ишлатилиши нотиқ маданиятининг энг 
муҳим белгиларидан биридир. Ҳар бир сўз ўз маъносида ишлатилса ва бошқа 
сўзлар билан яхши боғланса, тингловчига яхши таъсир қилади. Ўтказилган 
кузатувларда айрим сўзлар ва ибораларнинг нотўғри ишлатилиш ҳоллари 
кузатилди. Масалан: 
- атоқли сўзларни айтоқли деб айтиш одат бўлиб қолган; 
- пароним (талаффузи ўхшаш, маъноси ҳар хил) сўзларни алмаштириб 
юбориш (”қурилиш”-”қирилиш”, ўтказиш-ўтқазиш, аҳл-аҳил, аср-асир каби); 
- русча, инглизча, ўзбекча сўзларни аралаш-қуралаш қалаштириб 
ташлаш; 
- оддий воқеаларни ифодалаш учун болахонадор ибораларни ишлатиш 
(”фалон ишни қийворди” каби); 
- келишик қўшимчаларини алмаштириб ишлатиш (– нинг ўрнига – ни, -
да ўрнига –га ва ш.к.б.); 
- шевада сўзлашиш. 


187 
Тингловчиларнинг асосий эътибори сўзнинг маъносига қаратилган 
бўлади, шунинг учун нотиқ пухта ўйлаб, дона-дона қилиб вазмин гапириши 
яхши таассурот қолдиради. У сўзнинг одатдаги шаклини ўзгартирса, оҳанг 
бир маромда бўлса, тингловчининг ғаши келади, беихтиёр хаёли бошқа ёққа 
кетади. 
Нутқ қисқа ва аниқ бўлиши керак. Фикрни қисқа, равшан баён этиш, 
ифодали ва жўшқин гапириш лозим. Эзмалик нотиқнинг саводсизлиги ва 
дудмаллигини намойиш қилади. Баъзан эзмалик ҳақиқий аҳволдан 
чалғитишга ҳаракат қилиши мумкин. ”Мана шунақа”, ”биласизми?, ”хўш”, 
”айтмоқчи”, ”демак”, ”ҳа, айтгандай”, ”умуман олганда”, ”узун гапнинг 
қисқаси шуки” каби тез-тез такрорланадиган маъносиз, мантиқсиз сўз ва 
иборалардан қочгинг келади. 
Фикр-мулоҳазаларнинг чўзилиб кетиши энсани қотиради. Замонавий 
тадбиркор ҳеч қандай янгилик бермайдиган суҳбатдан безор бўлади. 
Ифодали, ёқимли гапириш маҳоратини ўрганиш учун бадиий адабиётни қунт 
билан ўқиб, уқиб бориш, атоқли нотиқларнинг санъатини ўрганиш, 
энциклопедия ва луғатларга мурожаат қилиш тавсия этилади. 
Имкони борича табиий гапириш, ташқи ҳашамдорлик ва баландпарвоз-
ликка берилмаслик лозим. Айни вақтда имо-ишора ва қўл ҳаракатларига 
эътиборли бўлиш даркор. Айтилган тавсияларни эътиборга олиш билан бирга 
ҳар ким ўзига хос нутқ услубини яратгани маъқул. 
Менежернинг ўз қўл остидагилар, касбдошлар билан иш юзасидан 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish