Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Раҳбарият услубларининг мазмуни



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Раҳбарият услубларининг мазмуни 
Кўрсаткичлар 
Авторитар услуб 
Демократик 
услуб 
Либерал услуб 
Услубнинг 
табиати 
Ҳокимият 
ва 
маъмурият 
раҳбар 
қўлида 
тўпланган 
Ваколатлари 
топширилган, 
лекин 
асосий 
позициялар 
раҳбар қўлида 
Раҳбар 
масъулиятни 
ўзидан 
соқит 
қилган 
ва 
ҳокимиятдан 
жамоа фойдасига 
воз кечган 


169 
Мақсадни 
белгилаш 
ва 
воситаларни 
танлаш 
олий 
раҳбар 
қўлида 
марказлашган 
Қарорлар 
қабул 
қилиш 
бошқарувда 
ходимлар 
иштироки 
даражалари 
бўйича 
тақсимланган 
Гуруҳга 
мақбул 
тартибда 
ўзини 
ўзи 
бошқариш 
имконияти 
берилган 
Ахборот оқимлари 
асосан 
вертикал 
(юқоридан) 
ҳаракатланади 
Ахборот 
оқимлари 
вертикал 
ва 
горизонтал 
бўйлаб 
ҳаракатланади 
Ахборот оқимлари 
асосан горизонтал 
бўйлаб 
ҳаракатланади 
Кучли 
жиҳатлари 
Қарорлар тез қабул 
қилиниши 
ва 
сафарбарлик. 
Кризис 
(танглик) 
шароитидаги 
самарадорлик, касб 
даражаси пастлиги, 
ходимлар 
сафарбарлиги 
сустлиги 
Ходимларнинг 
бошқарувидаги 
иштироки орқали 
иш натижасининг 
баландлиги 
Юқори 
ижодкорлик, 
ўзини 
намоён 
қилиш, ходимлар 
ташаббускорлиги 
ва мустақиллиги 
ривожланиши 
Заиф 
жиҳатлари 
Носоғлом кайфият. 
Можаро 
ва 
бошбошдоқлик 
хавфи. 
Кадрлар 
Вазифаларни ҳал 
этиш учун кўп 
вақт 
талаб 
қилинади 
Малакасиз, 
интизомсиз 
жамоада 
иш 
самарадорлиги ва 


170 
қўнимсизлиги. 
Ходимлар 
ташаббускорлиги 
ва 
самараси 
пастлиги 
сифатининг 
пастлиги. 
Иш 
суръатининг 
сустлиги 
Либерал услуби шароитида ташаббус кўрсатмаслик, меҳнат жараёнига 
аралашмаслик кайфияти ҳукм суради. Кўнгилчан раҳбар фақат юқори 
раҳбариятнинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилади, масъулиятдан бўйин 
товлайди. У турли омиллар таъсирида ўз қарорини ўзгартиради. Ташкилотда 
муҳим масалалар кўпинча унинг иштирокисиз ҳал этилади. 
Қўл остидагилар билан ўзаро муносабатда либерал хушмуомала. У 
ходимларга деярли тўлиқ эркинлик бериб қўяди, талаб қилмайди ва уларнинг 
ишини назорат қилмайди. 
У обрў орттириш пайига тушиб, ходимларга турли имтиёзлар 
бераверади, ўринсиз мукофотлар беради, ношуд ходим ўрнига ишни ўзи 
бажариб қўя қолади, ёмон ишловчи ходимларни ишдан бўшатгиси келмайди. 
Бундай раҳбарлик услубини ижодий жамоаларда қўлласа бўлади, чунки 
бу жойлардаги ходимлар мустақил ижодий иш билан машғул бўладилар. 
Раҳбарликнинг демократик (коллегиал) услуби раҳбарда ва қўл остидаги 
ходимларда ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғулари бўлишини назарда тутади. 
Раҳбар ўзини гуруҳ аъзоларидан биридек тутади. Ҳар бир ходим, ҳеч 
ҳадиксирамай, ўз фикрини эркин изҳор эта олади. Кўпчилик муаммолар 
баҳамжиҳат муҳокама этилади. Раҳбар ўз ходимлари билан тез-тез 
маслаҳатлашиб туришга интилади, ўзининг устунлигини билдирмасликка ва 
танқидни тўғри тушуниб, кўрсатилган камчиликларни тўғрилашга ҳаракат 
қилади. Қабул қилинган қарорларнинг оқибатлари учун масъулиятни 
бошқаларга юкламайди. Ходимлар фикрига қулоқ тутишга интилар экан, 
масаланинг моҳиятини ўзи тушунмаётганлиги учун эмас, балки муҳокамада 


171 
ишни яхшилаш имконини берадиган таклифлар тушиб қолиши 
мумкинлигига ишонгани учун шундай қилади. Бундай раҳбар муросага 
боришдан ёки ходим бирор қарор нотўғрилигини исботлаб берса, ининг 
фикрига қўшилишидан, ёки қарорни бекор қилишдан ор қилмайди. У 
муаммони ҳал этиш йўлининг тўғрилигини ва ундан қандай фойда кўришни 
исботлаб беришдан эринмайди. Назоратни амалга оширишда у пировард 
натижага алоҳида эътибор беради. Бундай вазиятда ходимларнинг ўз 
мулоҳазаларини бемалол ўртоқлашишларига имкон беради, ўз фикрларини 
рўй-рост изҳор этаверадиган бўлади. Бунинг тарбиявий аҳамияти катта, 
мақсадга камроқ чиқим билан эришиш имконини беради. Бошқарув 
одамларнинг қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, дўқ-пўписасиз амалга 
оширилаверади. 
Бу раҳбарлик услубини кўпгина мутахассислар мақбуллайдилар. Аммо 
тадқиқотларнинг кўрсатишича, ходимлар ҳамиша ҳам демократик раҳбарлик 
услубини афзал кўравермайдилар, айрим ҳолларда бу услуб тузукроқ самара 
бермайди. 
Шундай қилиб, кўриб чиқилган раҳбарлик услубларидан ҳар бирининг 
ҳам ижобий, ҳам салбий хусусиятлари бор, бу нарса аниқ шароитга боғлиқ, 
жамоанинг фаолият шароити эса бир хил бўлавермайди. Раҳбарлик услуби 
билан самарадорлигининг бир-бирига бевосита боғлиқлиги шу пайтгача аниқ 
ойдинлашмаган. 
Немис олимлари [51.274] бошқарувнинг авторитар ва демократик 
усуллари бир бирига қарама-қарши, улар орасида қуйидаги услублар бор, деб 
ҳисоблайдилар: 
- патриархал (раҳбар қарор қабил қилинмасданоқ унинг тўғрилигига 
ходимларни ишонтирмоқчи бўлади); 
- консультатив (раҳбар қарор қабул қилади, лекин уни маъқуллайдиган 
саволлар берилишига имконият қолдиради); 


172 
- кооператив (раҳбар бўлғуси қарор ҳақида ходимларга ахборот беради, 
ходимлар эса ўз фикрларини айтишлари керак); 
- партисипатив (жамоа ёки гуруҳ биргаликда ишлаб чиқилган қарорга 
оид таклифлар тайёрлайди, раҳбар эса уларни қабул қилади). 
Фақат битта услубдангина фойдаланадиган раҳбар камдан-кам учраши 
тажриба кўрсатиб турибди. Менежернинг фаолият услуби, одатда, 
раҳбарликнинг турли услубларидан бирон-бир даражада фойдаланишдан 
иборат бўлади. 
Умуман раҳбарлик услублари тизимини кўриб чиқишга классик 
ёндашувга қўшилиш билан бирга шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги замон 
шароитида менежернинг раҳбарлик услубини кўп жиҳатдан белгилайдиган 
қуйидаги холатлар мавжуд: 
- ҳозирги замон корхоналарининг ташқи ва ички муҳити ғоят мураккаб 
бўлиб, ҳар бир бошқарув вазияти бир-бирига ўхшамайди; 
- одамлар оддий “винтчалар” ҳолатида бўлган вертикал тузилмалар, 
алоқалар ва муносабатлардан асосан, горизонтал муносабатга ўтиши улар 
ўртасидаги муносабатларнинг бутун тизимини мураккаблаштириб юборади; 
- ҳар бир менежернинг шахси бир-бирига ўхшамайди; 
- деярли ҳар бир менежер аслида замонавий бошқарувларнинг ҳаммаси-
дан хабардор; 
- ҳар бир менежер ўзига маъқул бўлган ҳамма бошқарув усулларидан 
фойдаланади. Бир-бирига ўхшаш вазиятларда турли менежерлар баъзан мут-
лақо турлича ҳаракат қилиб, бир хил натижаларга эришаётганликлари шунд-
ан далолат беради. 
Шу сабабли ҳозирги шароитда мавжуд вазиятни имкони борича 
ҳисобга олиб, ўзига ёқадиган иш услубини танлаб оладиган менежернинг 
фаолияти яхши самара бераётир. Буни вазиятга қараб иш юритувчи шахс 
услуби деса бўлади. 


173 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish