Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Етакчилик хулқи концепцияси. Бу соҳадаги назариялар кимлар етакчи 
бўлади, деган саволдан, етакчилар нимани ва қандай бажаради, деган саволни 
ўрганишга ўтди. Энди етакчиларни махсус дастурлар ёрдамида тайёрлаш 
мумкин, деб уйлай бошладилар. Бу соҳадаги энг салмоқли концепциялар 
қуйидагича: 
1. Раҳбарликнинг уч услуби концепцияси. Етакчиликнинг уч 
услуби: авторитар, демократик ва нофаол услубларидан ҳар бирининг 
самарадорлиги таққослаб кўрилди. Ушбу услублардан қай бирининг 
самарали етакчилик билан алоқадорлиги топилмади. 


158 
2. Огайо штати университетининг тадқиқотлари раҳбарликнинг 
икки омилли назариясини ишлаб чиқишга бағишланди. Бунда ўзгарувчан 
икки ҳолат: муносабатлар тузилмаси билан мазкур тузилма доирасидаги 
муносабатлар асос қилиб олинди. Биринчи ҳолатда гуруҳда етакчи 
томонидан яратиладиган тузилма: ролларнинг белгиланиши, коммуникация 
оқимларини аниқлаш, иш қоидалари ўрганилди. Иккинчи ҳолатда етакчи 
билан издошларнинг муносабатлари ўрганилди. 
Тадқиқочилар иккита хулоса чиқаришди. Биринчиси – муносабатлар 
тузилмасига ва ишга нақадар кўп эътибор қаратилса, қуйидаги шароитларда 
шу қадар кўп самарага эришилади: 

натижа олиш мақсадида кимдир (етакчидан бошқа) кучли тазйиқ 
ўтказади; 

топшириқ ходимларни қаноатлантиради; 

ходимлар иш ҳақида ахборот ва кўрсатма олишда етакчига қарам 
бўладилар; 

бошқарувчилик меъёрига риоя этилади. 
Бундан ташқари, қуйидаги ҳолатларда муносабатларга ва ходимларнинг 
эҳтиёжларига эътиборни ошириш самара беради: 
- топшириқ эскирган бўлса; 
- ходимлар бошқарувда қатнашишга мойил бўлса; 
- бундай қилиш ишларни бажаришга таъсир қилишини сезишса; 
- ходимларнинг ўзлари ниманидир ўрганишлари зарур бўлса; 
- етакчи билан ходимлар мақомида тафовут жуда катта бўлса. 
Иккинчи хулоса: етакчиликнинг самарадорлиги бошқа омилларга – 
ташкилий 
маданиятга, 
технологияга, 
одамларнинг 
ишдан 
қаноатланганликларига ҳам боғлиқ бўлади. 
3. 
Мичиган университетининг тадқиқотлари. Улар самарали ва 
самарасиз етакчилар хулқидаги тафовутларни аниқлашни ўзларига мақсад 


159 
қилиб қўйдилар. Бунда хулқда ўзгариб турувчи ҳолатларни: етакчи асосий 
эътиборни ишга қаратадими ёки ходимгами эканлигини тадқиқот мавзуси 
қилиб олдилар. Тадқиқот натижасида самарали етакчи тўғрисида қуйидаги 
хулосага келинди: 
- у ходимларни қўллаб-қуватлайди ва улар билан яхши муносабатларни 
ривожлантиради; 
- у одамларни бошқаришга якка тартибда эмас, гуруҳий ёндашув 
усулидан фойдаланилади; 
- у ишни ва тиғиз топшириқларни бажаришнинг юқори даражасини 
танлаб олади. 
Тадқиқотчилар энг мақбул услубни аниқлай олмадилар, аммо 
ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларни қарорлар қабул қилишга жалб этиш 
самарали етакчиликнинг шарти эканини аниқладилар. 
4. 
Бошқарув тизими концепцияси (Р.Ликерт). У Мичиган 
университетидаги 
тадқиқотларга 
асосланиб, 
самарали 
етакчилар 
фойдаланадиган умумий намуналарни ўрганиб чиқди. Мазкур етакчилар 
асосий эътиборни инсон омилига қаратишларини ва иш бажаришга гуруҳий 
ёндашувни ривожлантиришларини аниқлади. Шу асосда етакчиларнинг икки 
тоифасини:

асосий эътиборни ходимларга; 

асосий эътиборни ишга қаратадиган тоифаларни ажратиб олди. 
Кейинги тадқиқотлар бошқарувнинг тўртта устун тизимини ажратиш 
имконини берди. 1-тизим топшириқни бажаришга қаратилган ва қаътий 
тузилма асосида авторитар етакчилик услубидан иборат. Унинг акси бўлган 
4-тизим қўл остидагилар билан муносабатни ривожлантириш ва гуруҳий 
ишга қаратилган услубдир. 2- ва 3-тизимлар юқоридаги иккала тизим 
оралиғидаги услублардир. 
Тадқиқотдан маълум бўлишича, самарали етакчилик кўпинча 4-тизимга 
яқинроқ ва камдан-кам ҳолларда 1-тизимга яқинроқ жойлашди. Шундай 


160 
бўлса ҳам амалда 4-тизимга мос келадиган услубга амал қилиш осон 
эмаслиги аниқланди. Бу услуб ўтиш бошқарувининг барча поғоналарида 
етакчи ва издошларнинг хулқини тубдан ўзгартириш зарурати билан боғлиқ 
бўлиб чиқди. 
5. 
Бошқарувчилик тўри (Блейк ва Моутон). Бу модель 
раҳбарликнинг бирдан-бир тўғри услуби борлигини яққол кўрсатади. 
Бошқарувчилик тўри етакчи хулқининг икки ўзгарувчан ўлчамлари 
кесишганда ҳосил бўлган матрицадан иборат: горизонтал ўқида ишлаб 
чиқаришга қизиқиш, вертикал ўқида одамларга қизиқиш ифодаланган 
бўлади. 
Айни вақтда бошқарув тўрининг ўзгарувчанлиги, аслида, бирон нарсага 
ёки бирон кимсага қаратилган ҳолатда бўлиб, кейинчалик ўзини қандай 
тутишни олдиндан белгилаб қўяди, яъни иккала қизиқиш инсоннинг онги 
билан ҳам, ҳаракати билан ҳам ўзаро боғланган бўлади. Қолип ўқларидан ҳар 
бирининг 1 дан 9 гача оғиши етакчига хос қуйидаги бешта асосий услубнинг 
зоналарини чизиш имконини беради: 

одамларни бошқариш (одамларга сезгирлик билан қараш); 

ишни бошқариш (ишга кўпроқ, одамларга камроқ эътибор); 

камроқ бошқариш (бошқарувга камроқ куч сарфлаш); 

ўртача бошқариш (ишга ва одамларга баб-баравар эътибор қаратиш); 

ялпи бошқариш ( одамларнинг мажбурияти ва ҳамжиҳатлиги; умумий 
манфаат ва мақсадларнинг ўзаро боғлиқлиги; ишонч ва ҳурматга асосланган 
муносабатлар). 
Натижада вазиятдан қатъий назар охирги услуб яхшилиги аниқланди. Бу 
модель менежерлар ўртасида кенг оммалашди. У мазкур мақсад учун махсус 
ишлаб чиқилган таълим ва тайёрлаш дастурларида қатнашиш орқали 
тегишли етакчи ахлоқини қарор топширишда қўлланила бошлади. 


161 
6. “Мукофатлаш ва жазолаш” концепцияси. Унда етакчи қўл 
остидаги ходимларнинг хулқини ўзлари учун мақбул бўлган йўналишда 
ўзгартириш жараёнини бошқарувчи инсон деб қаралади. Мазкур 
концепцияда мукофот ёки жазонинг қўлланишига қараб етакчи ахлоқининг 
тўрт тоифаси бир-биридан ажратиб кўрсатилади. Иш бажаришда эришилган 
даража учун мукофот бериши ходимнинг одатдаги ғайратини ва ишдан 
мамнунлигини оширишга олиб боради. Ходимнинг берилган даражасини 
ҳисобга олмай жазолаш ёки мукофатлаш сарфланган ғайратига ва ишдан 
қаноатига турлича таъсир қилади. Бугина эмас, бундай жазолаш кўпинча иш 
сифатига ва ходимнинг меҳнатдан қаноатлашига салбий таъсир қилади. 
7. “Етакчиларнинг ўрнини босувчилар” концепцияси (С.Керр ва 
Ж.Жермейер). Бу олимлар етакчиликнинг ўрнини олувчилар ва ўрнини 
босувчилар бор, деган тахминни ўртага ташладилар, бу назария ходимлар 
ишига ва уларнинг меҳнатдан қаноатланишига етакчиларнинг таъсирини 
йўққа чиқаради. Чунончи, катта иш тажрибасига ва тайёргарлик даражасига 
эга бўлган қобилиятли оддий ходим раҳбарга эҳтиёж қолдирмайди. Бу ҳолда 
етакчининг кўрсатмасидан кўра, ўзини ўзи бошқаришни афзал кўрадиган 
мустақил ва малакали ходим етакчига қаршилик кўрсатади. Шунга мувофиқ, 
етакчининг ўрнини босувчилар ва уларнинг раҳбарликдаги ҳар қандай услуб 
билан боғлиқлиги назарияси ишлаб чиқилди.

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish