Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


  Менежернинг фаолият услуби ва имижи



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

7.3. 
Менежернинг фаолият услуби ва имижи 
Бошқарув услуби - вазифаларни ҳал этишнинг раҳбар томонидан 
фойдаланиладиган ўзига хос барқарор усуллар йиғиндисидан, унинг қўл 
остидагилар ва бошқа ходимларга нисбатан муносабатидан иборат. Бошқарув 


167 
услуби жамоа ва корхона (бўлинма) фаолиятининг самарадорлигига катта 
таъсир ўтказади. 
Маълум шароитда бошқарувнинг аниқ-равшан услубини объектив ва 
субъектив тусдаги омиллар белгилайди. Бу омиллар қуйидагича: 
- корхона фаолияти ва мақсадининг характери; 
- жамоанинг ишлаш шароитлари; 
- жамоанинг миқёси ва тузилмаси; 
- раҳбарнинг ўзига хос фазилатлари, тайёргарлиги ва тажрибаси; 
- меҳнат жамоаси аъзоларининг касб-кор тайёргарлиги ва онглилик 
савияси; 
- меҳнат жамоасининг етуклик ва жипслик даражаси. 
Бошқарув услубларининг бир-биридан фарқини қуйидаги иккита гап 
яққол исботлайди: “Давлат – менинг ўзим!” (Людовик ХIV); “Россияни мен 
эмас, 35 минг амалдор бошқаради” (Николай I ). Булар сўз ўйини эмас, балки 
икки давлат бошлиғининг ўз идора усули моҳиятини ва фаолият 
услубларидаги тафовутни ифодаловчи маънодор гаплардир. 
Раҳбарлик 
услублари 
доираси 
тўлиқ 
демократиядан 
мутлақ 
автократиягача – ҳаммасини ўз ичига олади. Раҳбарларнинг турли тоифалари 
ва уларнинг фаолият самарадорлиги борасида руҳшунос ва социологлар 
ўтказган тадқиқотлар натижасида раҳбарликнинг энг кўп учрайдиган учта 
услуби аниқланган, булар – авторитар ёки автократик, демократик ва либерал 
услублардир. 
Раҳбарликнинг ҳар бир услубига хос асосий белгилар 7.3-жадвалда 
кўрсатилган. 
Авторитар услубидан фойдаланувчи автократ раҳбар эътирозга тоқат 
қилмайди. Қўл остидагиларга у камдан-кам ахборот беради. Ҳеч кимга 
ишонмайди ва ўз ниятларини ҳеч кимга айтмайди. У ўз ҳаракатлари 
йўналишини тез ўзгартиради. Қўл остидагилар билан менсимай муомала 
қилади, шоша-пиша қарорлар чиқаради. Одатда, у саводли ва ақлли кишилар 


168 
билан тил топиша олмайди. Бундай шароитда унинг фикрини пайқаб 
оладиганлар энг яхши ходим ҳисобланади. Ходимлар ҳамма масалалар 
хусусида “бошлиқ”қа мурожаат қиладилар. Автократ раҳбарнинг фикри 
ўзгарувчан бўлади. Унинг бирор воқеага қандай қарашини ҳеч ким 
билмайди. Раҳбарликнинг бундай услубида тез-тез можаролар чиқиб туради. 
Автократнинг манманлиги бошбошдоқликка олиб боради ва иш 
самарадорлигини пасайтиради.
Бошқарув усули асосан буйруқ бериш, жазолаш, танбеҳ, хайфсан бериш, 
турли имтиёзлардан маҳрум қилиш бўлади.
Патерналистик муносабати ана шундай бошқарув услубининг бир тури 
ҳисобланади. Унинг моҳияти аслида хўжакўрсинга меҳрибонлик қилишдан 
иборат бўлиб, ҳақиқатда ходимларни раҳбарга тобе қилиб қўйишдан иборат. 
Хизмат ахбороти юқоридан пастга тарқатилади, фаолият назорати 
раҳбарнинг раъйига қараб ўтказилади. Россия ташкилотларига хос бўлган 
бундай услуб шароитида бутун ҳокимият раҳбарнинг ихтиёрига 
топширилади. 
7.3- жадвал 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish