Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Менежернинг етакчилик хулқи



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

7.2. Менежернинг етакчилик хулқи. 
Менежернинг етакчилик хусусиятларига ҳам эга бўлиши маъқул. Бундай 
менежер оддий маъмуриятчи менежердан бошқачароқ ҳаракат қилади. У 
бошқармайди, буюрмайди, балки бошқаларни ўзига эргаштиради, бошқалар 
унга тобе (бўйсунувчи) эмас, балки издошлар бўлади. 
Лавозим раҳбар учун расман жамоанинг етакчиси бўлиш шароитини 
яратади, лекин бу иш автоматик тарзда бўлмайди. Ташкилотнинг бошлиғи 
бўлса ҳам етакчиси бўлмаслиги мумкин, чунки етакчилик буйруқ билан 


155 
тасдиқланмайди, балки ходимларнинг руҳий хоҳиши билан ўз эҳтиёжларини 
қондира оладиган бирдан бир инсон сифатида таъминланади. Бунинг учун 
етакчи бўлиш истагидаги инсон келгусини ва унга эришиш йўлларини аниқ 
тасаввур қила оладиган бўлиши лозим. 
Етакчи қандай хислатлари билан расмий менежердан фарқланади? 
Оддий менежерлар, одатда, бошқалар кўрсатиб берган мақсадларга эришиш 
усулларини 
белгилайдилар, 
режаларга 
биноан 
ходимлар 
ишини 
уюштирадилар ва йўлга соладилар, аммо ўзлари фаол бўлмайдилар. Улар 
ходимлар билан ўзаро муносабатни аниқ белгилаб қуйилган ҳуқуқ ва 
талаблар асосида олиб борадилар. Етакчилар мақсадларни ўзлари 
шаклланитриб, уларга қандай эришиш мумкинлигини белгилайдилар, 
ортиқча икир-чикирларга ўралашиб қолмайдилар. Уларнинг фикрларига 
қўшилган ва уларнга эргашишни хоҳлаган ходимлар қийинчиликларга 
қарамай, уларга эргашадилар, энди етакчилар руҳлантирувчи бўлиб 
қоладилар. Улар бир-бирларига назоратчи бўлмайдилар, балки ўзаро 
муносабатни ишонч асосига қурадилар. (7.2-жадвал).
Умумий иш даражаси ўртачадан пастроқ бўлган жамоада етакчи асосан 
ҳар қандай масала юзасидан эксперт-мутахассис ёки руҳлантирувчи марказ 
ролида бўлади, у далда бериши, руҳлантирувчи, кўмаклашувчи бўлиши 
мумкин.
7.2 – жадвал 
Менежер ва етакчининг фарқлари 
Менежер 
Етакчи 
Маъмуриятчи 
Новатор, инноватор 


156 
Буйруқ беради 
Руҳлантиради 
Бошқаларнинг 
мақсадлари 
ва 
кўрсатмалари бўйича ишлайди 
Ўзи белгилаган мақсадлар бўйича 
ишлайди 
Ҳисоб-китоб, режа асосида ҳаракат 
қилади 
Келажакни кўра билиши, сезиш 
асосида ишлайди 
Тизимга, ташкилотга таянади 
Одамларга таянади 
Далиллардан фойдаланади 
Ҳис-туйғудан фойдаланади 
Назорат қилади 
Ишонади 
Ишонтиришга уринади 
Даъват қилади 
Кўпроқ қатъий, вертикал алоқалар, 
муносабат ва тузилмаларга таянади 
Кўпроқ 
ҳушмуомала 
алоқа 
ва 
муносабатларга таянади 
Ҳаракатни қувватлайди 
Ҳаракатга илҳом беради 
Профессионал 
Ташаббускор 
Қарорлар қабул қилади 
Қарорларни амалга оширади 
Ишларни тўғри бажаради 
Тўғри ишларни бажаради 
Ҳурмат қиламиз 
Жуда яхши кўрамиз 
Юқори даражада ривожланган жамоада етакчи, аввало , заковат маркази, 
ғоялар манбаи, энг мураккаб муаммолар бўйича маслаҳатчи бўлади. Ҳар 
қандай ҳолатда ҳам у жамоани қовуштирувчи, ташаббускор, фаол ҳаракатлар 
ташаббускори, бошқаларга ибратдир. 


157 
Ноёб етакчилик ҳодисасининг қарийб юз йиллик тадқиқотлари 
натижасида кўпгина концепциялар пайдо бўлди. 
Энг биринчиси – етакчиликнинг анъанавий концепциялари илк 
тадқиқотларда етакчи муайян фазилатларга эга бўлиши лозимлиги назарда 
тутилади, кейинчалик етакчи хулқининг намуналари аниқланади. 
Етакчилик фазилатлари назарияси. Етакчиликни ўрганишда илк 
даврдаёқ ана шундай назария ишлаб чиқилди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, 
етакчилар бошқалардан фарқланувчи бир талай ноёб фазилатларга эга 
бўладилар. Олимлар ана шу етакчилик фазилатларини аниқлашга ва шу йўл
билан етакчиларни топишга уриндилар. Улар етакчилик туғма фазилат 
бўлади, деган хулосага келдилар. 
Кейинги тадқиқотлар натижасида етакчилик фазилатларининг тўртта 
гуруҳи аниқланди, булар: жисмоний, руҳий (ҳис-туйғу), интеллектуал 
(ақлий), шахсий, ишчанлик фазилатларидир. 
Бу назариянинг камчиликлари бор. Биринчидан, етакчилик фазилатлари 
рўйхати амалда чексиз бўлиб чиқди, шу сабабли етакчининг “бирдан-бир 
ҳаққоний” қиёфасини тасвирлашнинг иложи бўлмай қолди. Иккинчидан, 
мазкур фазилатлар билан етакчилик ўртасидаги чамбарчас боғлиқликни 
белгилаш, бинобарин, етакчиларни аниқ ифодалашнинг иложи топилмади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish