Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Етакчиликнинг янги концепциялари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Етакчиликнинг янги концепциялари. Анъанавий ва вазият 
ёндашувлари ё етакчининг хусусиятлари ва хулқига ёки у зарур услубни қай 
вазиятда топишига асосий эътиборни қаратар эди. Кейинги йилларда пайдо 
бўлган концепциялар ана шу иккала кўрсаткични бирлаштиришга ҳаракат 
қилади. 
Атрибут етакчилик концепцияси  (сабаб-оқибат ёндашуви). У белгилаш 
назариясига таянади. Мазкур назария нималар содир бўлганлиги билан 
одамлар содир бўлган ходисанинг сабаби нима, деб ҳисоблаши ўртасидаги 
сабаб-оқибат алоқасини изоҳловчи белгилар назариясига асосланади. Бу 
ёндашувнинг маъноси шуки, етакчининг хулосалари ҳам, издошларининг 
тутган йўли ҳам издошларининг хулқига етакчининг қандай баҳо бериши 
билан боғлиқ бўлди. Қўл остидагиларнинг ишини кузатиб борган етакчи иш 
қандай бажарилаётгани ҳақида ахборот олади. Шунга қараб у одамларнинг 
хулқига баҳо беради ва ходимларнинг хулқига яраша ўз хулқи услубини 
танлайди. 
Харизматик етакчилик концепцияси. М.Вебер жорий этган харизма 
тушунчаси шахсий оқилона ибрат кўрсатиш воситаси билан ўзининг 
етакчилигини намоён этиш ва издошларининг ҳурмат-эҳтиромини қозониш 
демакдир. Оқил етакчи ўзига хос ёқимли хусусиятлари билан қўл остидаги 
ходимларга кучли таъсир ўтказа олади. Бундай етакчи фаолиятда юқори 
ҳокимликка эҳтиёжманд ва ўзининг ҳақлигига қаттий ишонадиган бўлади. 
Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, оддий вазиятда харизматик етакчилик 
мақсадга эришиш учун ҳамиша зарур бўлавермайди. Издошлар ўз хоҳишлари 
ва уларга эришиш йўлларини ҳаддан ошириб юборган пайтларда шундай 
етакчилар зарур бўлади. Етакчининг бундай хусусиятлари сиёсатда, динда, 
ҳарбий ҳаракатларда кўпроқ намоён бўлиши бежиз эмас. 
Ўзгартирувчи етакчилик концепцияси. Шундан иборатки, ислоҳотчи 
етакчи ўртага қўйилган мақсаднинг муҳимлигини идрок этишда 
ходимларнинг онглилигини ошириш, уларга шахсий манфаатларни умум 


166 
манфаатлари билан қўшиб олиб бориш имкониятини бериш, ишонч 
муҳитини яратиш йўли билан одамларни мотивлайди. Бундай етакчи 
ижодкорлик кўрсатади, ҳақиқий ҳолатга қараб иш юритади, издошларини 
натижадор ишлашга бошлайди, ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди. 
Бунинг учун етакчи ва издошлари мушкул вазиятларда муаммоларни ижодий 
ҳал этишга интилиши учун муайян хулққа эга бўлишлари керак. Мазкур 
модель етакчидан ўз издошларини бошқарувда қатнаштириш, ўзи гуруҳнинг 
ажралмас қисмига айланиб кетиши, кўпчиликнинг ғайрат-ҳаракатларини 
қўллаб-қувватлаш талаб қилинади. Издошлардан эса етакчига кўр-кўрона 
эргашмай, балки бериб қуйилган имкониятларга танқидий назар билан қараш 
ва онгли ҳаракат қилиш талаб этилади. 
Шундай қилиб, етакчиликнинг анъанавий концепциялари етакчининг 
фазилатлари ёки ахлоқини назарда тутиб, самарали етакчиликни белгилашни 
тавсия қилдилар. Бу концепциялар, пировард натижада, аниқланган кўпдан- 
кўп фазилатлар ва ахлоқ намуналари денгизида ғарқ бўлиб, тугал назарияни 
ярата олмади. Етакчиликнинг вазиятга боғлиқлигига асосланган ёндашувлар 
етакчилик самарадорлигини ташқи омиллар таъсири орқали изоҳлашни 
ташкил этиб, етакчининг шахс эканлигини эътиборга олмади. Янги 
концепциялар вазиятга қараб ёндашиш билан анъанавий ёндашувларнинг 
афзалликларини бирлаштиришга уринади. Улар етакчининг муаммога янгича 
назар билан қараш, ўз харизмасидан фойдаланиб, издошларини 
илҳомлантириш ва уларни ўртага қуйилган мақсадга эришмоқ йўлида 
жонбозлик кўрсатишга чорлаш фазилатларини бўртириб кўрсатади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish