1. Суд ҳукмига кўра, Т. 2021 йил 18 ноябрь куни соат 20 ларда “Файз” тўйхонасига бориб, спиртли ичимликларни истеъмол қилгани ҳолда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, тўй маросимида иштирок этаётган маҳалладоши Қ.ни ҳеч бир сабабсиз юз қисмига бир марта уриб, улар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига енгил шикаст етказишган. Шундан сўнг Т. уйига келиб, акаси Б.га бу ҳақда айтиб турганида, уйи олдига К. билан А. келишиб, ушбу жанжал давом этган. К. Т.ни ерга йиқитиб, ураётганида Б. К.ни таёқ билан уриши натижасида К. ва А. уйларига қочиб кетишган. Олган шикастларидан ғазабланган Т. К.дан ўч олиш мақсадида пичоқ ва таёқ билан қуролланиб,
К.нинг уйига борганида уни тинчлантирмоқчи бўлган К.ни акаси И.га икки марта пичоқ уриб, уни қасддан ўлдирмоқчи бўлганида, отаси С. уни таёқ билан уриб ўртача шикаст етказганлиги учун Т. воқеа жойидан яшириниб, ўз ҳаракатларини охиригача етказа олмаган.
Т.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг.
Казус эпизодидан келиб чиқиб жиноят содир этиш мақсади ва унинг ўзига хос жиноят-ҳуқуқий аҳамиятини юридик таҳлил қилинг? Безорилик туйғулари билан қасддан одам ўлдиришдаги ўч олиш мотиви билан ўзаро жанжал ёки уришиш натижасида ўч олиш мотивининг ўзага хос фарқли жиҳатларини асослаб беринг
2. 2022 йилнинг 15 январь куни С.Холмуратов Абай кўчаси бўйлаб кетаётиб, йўлни пиёдалар учун белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 2017 йилда туғилган Н.Бахруллаевни уриб юборган.
Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказига олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг пиёда йўл-транспорт ҳодисасида олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этганлиги аниқланган.
Суд-трасология экспертизасининг хулосасига кўра, автомобилининг тормоз излари бўйича аниқланган тезлиги соатига 46,3 км.дан юқори бўлганлиги, ушбу йўл шароитида автомобилининг ҳайдовчиси С.Холмуратов ўз автомобили билан пиёда орасидаги масофа хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бермас эди. Агар оралиқ масофага риоя қилиниб ҳаракатланилганда ҳайдовчи 50-60 км/соат тезликда ҳам тормоз бериш йўли билан пиёдани уриб юбормаслик техник имкониятига эга бўлган. Бу ҳолатда ҳайдовчи Йўл Ҳаракати Қоидаларининг 11.10-банди талабларига мувофиқ ҳаракат қилиши керак бўлиб, унга кўра у йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи ёнлама оралиқ масофани сақлаши лозимлиги аниқланган.
Воқеа содир бўлган пайтда автотранспорт ичида бўлган гувоҳнинг айтишича, ҳайдовчининг уяли алоқа телефон аппаратига қўнғироқ бўлганлигини, ҳодиса пиёда онасининг қўлидан чиқиб йўлга югуриб юборганлиги натижасида келиб чиққан.
Do'stlaringiz bilan baham: |