Т нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг


Қилмишни жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг



Download 44,81 Kb.
bet5/17
Sana27.06.2022
Hajmi44,81 Kb.
#710244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ЖҲ бошқа йўналишлар ЎЗБЕК 50

Қилмишни жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.

15 казус
С.Камалов 2013 йил июнь ойининг охирларидан 2017 йил февраль ойининг охирларига қадар Қозоғистон Республикаси, Олма-ота вилояти, Илинский тумани, Бурундай қишлоғи, Молдавекова кўчаси, 2-уйда истиқомат қилиб келиб, ўзининг “Samsung Galaxy Tab-3” русумли планшет аппарати хотирасига номаълум йўллар орқали, Тақиюддин Набихоний (“Ҳизбут таҳрир” - “Озодлик партияси”нинг асосчиси)нинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, халифалик шаклидаги ислом давлатини қуришга, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи “Ислам низоми” номли, Ахмад Атиянинг “Ҳизбут таҳрир” уюшмасига тегишли “Йўл” ҳамда шу уюшманинг “Исломий нафсия асослари” номли китобларининг қозоқ тилида ёзилган электрон шаклини юклаб олиб, мазкур материалларни божхона назоратидан яшириб, 2017 йил 20 февраль куни “Алма-ата-Нукус” йўналишидаги халқаро поезд Келес темир йўл чегара пости орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтмоқчи бўлганида божхона ходимлари томонидан ушланиб, шу планшет топилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ИД-1147-сонли хулосасига кўра, С.Камаловга тегишли бўлган “Samsung Galaxy Tab-3” русумли планшет аппарати хотирасида Тақиюддин Набихоний (“Ҳизбут таҳрир” - “Озодлик партияси”нинг асосчиси)нинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, халифалик шаклидаги ислом давлатини қуришга, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи “Ислам низоми” номли, муаллифи Ахмад Атия бўлган “Ҳизбут таҳрир” уюшмасининг “Йўл” ҳамда шу уюшманинг “Исломий нафсия асослари” номли китобларининг қозоқ тилида ёзилган электрон шакли борлиги аниқланиб, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган.
Қилмишни жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.

16 казус
А.Джураев 2018 йил июль ойидан бошлаб “Учқўрғон пахта тозалаш” АЖ раиси лавозимида ишлаб келиб, қасддан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, “Учқўрғон пахта қабул қилиш маскани” 2-зона товаршуноси А.Касимов билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ғараз ва паст ниятларда 2018 йил учун пахта ҳосилини қабул қилишда дастлабки терговда ва судда шахсини аниқлашни имкони бўлмаган фермер хўжаликлари томонидан ҳақиқатда топширилмаган пахта хом ашёларини қабул қилинганлиги тўғрисида расмий ҳужжат бўлган ПК-17 квитанцияларига сохта ёзувлар киритиб, А.Касимов зиммасида бўлган “Наманган-77” пахта навидан 176.283 килограмм 50.156.039 сўмлик, “С-6524” пахта навидан 1.133.793 килограмм 755.675.388 сўмлик,
“С-8286” пахта навидан 206.098 килограмм 146.685.782 сўмлик, жами 1.516.174 килограмм 952.517.209 сўмлик пахта хом-ашёси ҳамда 171.305 килограмм 18.763.377 сўмлик пух махсулотидан камомадга йўл қўйиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини растрата қилиш ва ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.
Бундан ташқари, А.Джураев ва А.Касимов билан бир гуруҳ бўлиб, жиноий фаолиятларини давом эттириб, ҳақиқатда топширилмаган пахта ҳом ашёларини қўшиб ёзганликлари учун нотаниш фермер хўжаликларидан 1-нав пахтанинг 1 тоннаси учун 700.000 сўмдан, 2-нав пахтанинг 1 тоннаси учун 600.000 сўмдан, 3-нав пахтанинг 1 тоннаси учун 500.000 сўмдан, 4-нав пахтанинг 1 тоннаси учун 450.000 сўмдан, 5-нав пахтанинг 1 тоннаси учун 400.000 сўмдан пул олганлиги натижасида жиноий фаолиятидан орттирилган пул маблағларга қонуний тус бериш мақсадида А.Джураев 2018 йил 27 декабрь куни 9.299.900 сўмлик янги йил совғаси, 2019 йил 6 март куни 4.550.000 сўмлик биллур идишларни, жами 13.849.900 сўмлик, А.Касимов 2015 йил январь ойида 240.723.924 сўмлик, февраль ойида 86.923.365 сўмлик, март ойида 53.635.491 сўмлик, апрель ойида 65.170.794 сўмлик, жами 446.453.574 сўмлик эҳтиёт қисмларни ноъмалум шахслардан нақд пулга сотиб олиб, мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда далолатномалар асосида “Учқўрғон пахта тозалаш” АЖ омборига кирим қилиб, натижада А.Касимов жамиятдан 446.453.754 сўмлик, А.Джураев эса 13.849.900 сўмлик, иккиси жами бўлиб 460.303.474 сўмлик ҳақдорликни юзага келтирганлар.
Ўз навбатида А.Касимов А.Джураевнинг кўрсатмаси билан пахта хом ашёларига қўшиб ёзиш орқали содир этилган жиноий фаолиятлари натижасидан олинган маблағларнинг бир қисмига дастлабки тергов ва судда аниқлашни имкони бўлмаган шахслардан жами 100.608.000 сўм ёнилғи мойлаш материалларини ҳамда 328 дона қадоқланган идишларда бўлган ёғ махсулотларини нақд пулга сотиб олиб, пахта-хом ашёсини ташишга жалб қилинган З.Фахриддинов, Б.Абдуллаев, И.Қорабаев, Р.Усманов ва бошқа механизаторларга “рағбатлантириш” мақсадида тарқатиб, А.Джураевнинг ушбу маблағлардан 53.000.000 сўм шахсий харажатлари учун сарфлаб юборганлар.

Download 44,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish