Эллинизм даври фалсафасида инсон қандай тушунилган.
Ўрта аср христиан фалсафасида инсон нима деб таърифланган.
Инсон микрокосмос дегани нимани англатади.
И. Кантнинг антропологик қарашлари қандай бўлган.
Ф. Ницше аъло инсонни қандай таърифлаган.
А. Бергсон инсоннинг интеллект ва интуициясини қандай таърифлаган.
Мавзу 3. Инсоннинг яралиши, табиати ва моҳияти.
Антропогенезнинг замонавий фаразлари.Эволюционизм и креационизм.
2. Антропогенезнинг асосий омиллари. Антропогенезнинг фаолият-меҳнат, руҳий таҳлилий
Инсон таърифи. Инсон табиатида биологик ва ижтимоийлик, танавийликваруҳийлик, рационаллик ва иррационаллик.
4. Инсон табиати ва моҳиятини фарқланиши. табиатининг очиқлиги. Инсон табиатидаги “кўпқатламлилик”
Таянч сўзлар.
Антропогенез, архантроплар, неантроп одам, неандертал одам, кроманьон одам, инсон келиб чиқишининг эзотерик назариялари, инсоннинг биологик табиати, инсоннинг ижтимоий табиати, Альфред Адлер, ижтимоий манфаат, номукаммаллик ва кемтиклик, хукмронликка интилиш.
Инсоннинг келиб чиқиши масаласи билан эволюцион антропология шуғулланади, Бу фан 19 асрнинг ўрталарида пайдо бўлган.
Инсонни пайдо бўлишининг эволюцион назариясига икта воқеа сабаб бўлган. 1871 йил Чарлз Дарвин инсон барча бошқа мавжудотларга ўхшаб пайдо бўлган деб хисоблай бошлади. Бундан бир йил кейин Германиянинг антропологик жамиятининг аъзоси, ўша вақтгача исми номалум бўлган профессор Карл Фулрот маъруза қилди.
Унинг айтишича Германиянинг Неандертал исмли дарёсининг бўйида жойлашган ғорда инсонга ўхшаш қадимги бир мавжудотнинг бош мия суяги топилган. Профессорнинг айтишича бу бош миянинг суяги хозирги одамнинг аждодига тегишли бўлиши мумкин. Унинг бу сўзлари хазил сифатида қабул қилинди, лекин улар олимлар қалбида шубха хис туйғусини уйғотди. 20 асрда эса бу шубха кучайди, чунки кўпгина мамлакатларнинг худудида шунга ўхшаш мавжудотларнинг суяк қолдиқлари топила бошлади. Неандертал одамининг ўрта бўйи 165 см ни ташкил этади, унинг мушаклари нихоятда яхши ривожланган ва катта кучга эга эканлигини кўрсатади.
Антропогенез ёки антропосоциогенез деб номланган фан инсонни ( хомо сапиенсни) бошқа одамга ўхшаш маймунлардан ажралишини ўрганади. Ушбу фан одамни тарихий эволюцион биологик жараёнини, тилни ва дастлабки мехнат фаолиятини тадқиқот объекти деб хисоблайди. . Антропогенезни кўп фанлар, масалан антропология, палеоантропология, лингвистика, генетика фанлари ўрганадилар. Бу фанларда “гоминид”, яъни замонавий инсондан тортиб унинг қадимги аждодларидеган тушунча ишлатилади
Антропогенез жараёнида бир неча босқич ажратилади. Биринчи босқич-бу гоминиддан олдинги маймунсифат одамлар ёки бошқача қилиб айтганда австралопитеклар. Улар Африканинг жанубида яшашган ва уларга хос бўлган жихатлар: гавдасини тикка ушлаши, мехнат қуролларини ярата олиши ва улардан фойдаланаолиши. Австралопитекларни олимлар Homo habilis, яъни мохир одамлар деб аташган.
Кейинги босқич –бу архантроплар босқичи. Улар энг қадимги одамлар бўлиболимлар томонидан архантроплар Homo erectus деб аталадилар, яъни тик юрувчи одамлар, уларнинг қаторига питекантроплар, синантроплар, гейдельберг одами киради. Архантроплар Африкада, Европанинг жануби ва марказида, Осиёнинг шарқида ва Индонезияда тарқалишган. Уларга хос бўлган белгилар –жуда содда тил, айрим қичқириқлардан иборат, кам сонли жамоа бўлиб яшаш, мехнат қуролларини тайёрлай олиш, оловдан фойдаланаолиш.
Кейинги босқич –бу палеантроплар ( қадимги одамлар).Вакиллари-неандертал одами - Homo neanderthalensis. Тарқалиш худудлари – Африка, Европа, Осиё. Уларга хос бўлган жихатлар: содда тил, айрим иборалардан иборат, жамоа бўлиб яшашнинг мураккаброқ шакллари, мехнат фаолиятининг айрим турлари, ов қилиш,бир бирига ёрдам бериш, оловдан фойдаланиш.
Кейинги босқич – неоантроплар (янги одамлар). Вакиллари: ақлли одам - Homo sapiens (кроманьон одами). Уларга хос хусусиятлар: хақиқий инсон тили, фикр юрита олиш, санъат, қишлоқ хўжалигини пайдо бўлиши, хунармандчилик билан шуғулланаолиши, диннинг пайдо бўлиши.
Антропогенезнинг биологик ва ижтимоий омиллари. Дарахтларда яшаш кўриш қобилиятини ривожланишига , хусусан рангларни ажрата олишига, олиб келди. Томоқ, оғиз бўшлиғининг тузилиши хам ўзгарди, тик юриш эса одам қўлларини бўшашига ва мехнат фаолияти билан шуғулланаолишига олиб келди. Бош миянинг хажми хам катталашди ва ривожланди. Бу ўзгаришларнинг барчаси ирсият қонунлари туфайли наслдан наслга ўта бошлади. Қадимги одамларнинг ривожланишига ирсият қонунлари, хаёт учун кураш, табиий танлаш қонунларининг таъсири сабаб бўлди. Ирсият қонунларининг таъсирида жисмоний ўзгаришлар бир авлоддан иккинчи авлодга ўтади, ўзгарувчанлик натижасида эса ташки мухитнинг ўзгаришларига мослашиш содир бўлади.
Антропогенезнинг ижтимоий омиллари ичида энг муҳими бу мехнат жараёнидир. Мехнат фаолияти туфайлиинсоннинг танасида мухим ўзгаришлар содир бўлди, инсоннинг кўл харакатлари, кўлнинг тузилиши хам ўзгарди, кишилик жамоаларда мехнат фаолияти ижтимоий тусга эга бўла бошлади.
Инсон биологик жихатдан приматлар оиласига мансубдир. Приматлар сутэмизувчилар туркумидан бўлиб 70 млн. Йил олдин пайдо бўлган. “. Гекслининг бу фикрини исботлаш учун шундай ўтиш занжирини топишга жуда кўп антрополог олимлар харакат қилди. Дастлаб олимларкроманьон одами неандертал одамидан пайдо бўлган деб ўйлашди. Неандертал одами эса ўз навбатида архонтроп одамдан, яъни питекантроп, синантроп ва гейдельберг одамидан пайдо бўлган деб хисобланади. 130 минг йилбурун ер юзида энг тарқалган гоминидлардан неандертал одами хисобланган. Неандертал одами Европанинг муз босмаган худудларида кенг тарқалган. Неандертал одамининг ташки кўринишида у оғир ташқи шароитда хаёт кечиргани билиниб туради. Унинг ўрта бўйи 160 см ни ташкил этади, мушаклари эса нихоятда кучли, суяк тузилиши хам бакувват бўлган. Неандертал одамини бош миясининг хажми эса 1500 кубик см ни ташкил этади, бу хажм хозирги одамникидан каттарокдир. Унинг юз тузилиши катта бўлиб тишлари ва жаглари жуда ривожланган. Неандертал одамининг яшаш тарзи. Неандертал одам кремний моддасидан пичоқлар, найзалар, ер қазишга ишлатиладиган қуроллар, хайвон териларидан фойдаланган, ундан ташқари у оловдан фойдаланишни хам яхши билган, олловни ёқишни хам, уни асрашни хам яхши билган. Неандертал одами доимий равишда ов қилиш билан шуғулланган ва катта катта хайвонларга ов қилган. Неандертал одами ўлганларни дафн қилишни хам билган, унинг суяклари топилган жойларда хайвон суяклари ва гулларнинг чанги хам топилган. Уларнинг уйлари жамоа бўлиб қурилган, ов қилиш услублари хам муракаб бўлган, буларнинг барчаси неандертал одами олдинги қадимги одамлардан кўра ривожланганлигини кўрсатади. Неандертал одамининг яратган маданияти мустьер маданияти деб аталади, у ўрта палеолит даврига хос бўлган. Бундан 30, 40 минг йил олдин неандертал одами яшаган барча худудлардан йўқолади. Олимлар буни сабабини хозиргача аниқ билишмайди, бу борада учта тахмин бор. Биринчисига биноан неандертал одамини у билан бир вақтда яшаган кроманьон одами қириб ташлаган, иккинчи тахминга биноаннеандертал одами кроманьон одами билан аралашиб кетган, учинчи тахминга биноан неандертал одами кучли табиий офат натижасида йўқ бўлиб кетган. Бизнинг фикримизча учала тахмин хам тўғри бўлиши мумкин. Рус олими Я. Я. Рогинскийнинг фикрича неандертал одами ўзига ўхшаш одамлар билан бўлган тўқнашувларда халок бўлган, чунки олимнинг фикрича у нихоятда урушқоқ, агрессив табиатга эга бўлган. Олимларнинг тадқиқотлари бўйича неандертал одами кроманьон одамининг аждоди хисобланмайди, чунки уларнинг генларида митохондрияларнинг тузилиши хар хил бўлиб чиққан. Шундай қилиб хозирги одамнинг неандертал одамдан келиб чиқиши исботланмаган ва палеантроплардан кроманьон одамининг ўртасида ўтиш занжири жумбоқ бўлиб турибди.
Хозирги одам аждоди –кроманьон одам хисобланади. У Африкада бундан 100 минг йил бурун пайдо бўлган, кейинчалик эса у Осиё ва Европага тарқалади, 50 минг йил аввал у Австралияга хам етиб боради, Америкада эса у бундан 30 – минг йил аввал пайдо бўлади. Хозирги кунда америкалик олим Франц Вейденрейх томонидан таклиф этилган гипотезаполицентризм деб аталади, унга кўра кроманьон одами ер юзининг тўрта жойида пайдо бўлган, шунга қараб у одамларни ирқларини хам ажратади.Жануби шарқий Осиёда австралоидлар,жанубий Африкада негроидлар, шарқий Осиёда монголоидлар,олдинги Осиёда европеоидлар.30, 40 минг йил аввал кроманьон одам ёки бошқача қилиб айтганда неоантроп ер юзини хамма худудларини эгаллайди ва шу вақтда неандертал одами йўқ бўлиб кетади.Кроманьон одамининг юз тузулиши бизникидан фарқ қилмайди, ўз хаёти тарзи ва ижтимоий тизими сохасида эса у олдинги қадимги одамлардан кўп марта устундир. Унинг хаёт тарзида инқилобий ўзгаришлар содир бўлган, айниқса ижтимоий хаёт тарзида. Кроманьон одамининг бош мияси олдинги одамларниига ўхшаш катта бўлиб фикр юритиш жараёнлари нихоятда фаол бўлган, у ижтимоий хаёт сохаларида жуда катта ютуқларга эга бўлди. Кроманьон одамининг хаётида улкан ўзгаришлар содир бўлди, хусусан бу санъатнинг яратилиши эди. Ундан олдинги одамлар – австролапитек, питекантропва неандертал одамида хеч қачон санъат бўлмаган, бу эса кроманьон одамининг олдинги қадимий одамлардан минг чандон устун эканлигини англатади. Кроманьон одами ғорларда, ертўлаларда, хайвон терисидан қилинган ўтовларда яшайди, унинг мехнат қуроллари хам олдинги қуроллардан мукаммалрокдир. Кроманьон одамининг рухий хаёти бошқа одамсифат маймунларникидан минг чандон фарқ қилган, унда фақат инсонга хос рух мавжуддир. Кроманьон одамининг рухий хаёти, мехнат фаолияти ва ижтимоий муносабатларини ривожланиши уни биологик эволюция жараёнларидан чиқиб кетишига сабаб бўлди, эндиликда инсон маданиятни яратди ва маданий хаёт эволюцион жараёнларини тўхтатди. Кроманьон одамининг физиологиясидаги ўзгаришлар тўхтади, у табиатга ўз танасини ўзгартириш орқали эмас балки ўзи яратган маданий мухит орқали мослаша бошлади.
Инсоннинг яралиши бўйича иррационал, эзотерик концепциялар хам мавжуд. Уларга биноан инсон худо томонидан яратилган ва у хеч қандай одамсифат маймунлардан келиб чиқмаган. Улар инсон билан бир даврда яшаган бўлишлари мумкин. Яна бир эзотерик концепцияга биноан қадимги даврда бизнинг цивилизациямиздан беқиёс кучлироқривожланган цивилизациялар бўлган, улар табиий офатлар, шулардан бири ер ўқининг ағдарилиши, натижасида йўқ бўлиб кетган. Лекин улардан бир қисм одамлар қолган, уларнинг айримлари ўзининг барча билимларини унутиб юборганва кейинчалик мутациялар натижасида маймунларга айланган. Бошқа бир қисми эса ўз ташқи қиёфасини йўқотмаган, лекин уларнинг барча билимлари хотирадан йўқолган ва улар маданиятни яна қайтадан яратишган.
Шундай фикрларни Шри Ауробиндо Гхош ўзининг фалсафий асарларида айтиб кетади.17
Яна бир эзотерик концепцияга биноанодамлар ер юзига бошқа сайёралардан келган ва ерда хар хил синовлардан ўтишлари зарурдир.
Инсоннинг яралиши бўйича Е. Блаватскаянинг эзотерик қарашлари хам мавжуд, биз улардаги асосий фикрларини қисқача келтирамиз. Бутун Оламни бирламчи сабаб ёки абсолют яратган, инсон ва бошқа мавжудотларда хам абсолютнинг бир зарраси бор. Инсон бирламчи сабаб билан бирлашиш имкониятига эгадир. Е. Блаватскаянинг теософияси индуизм, буддизм, брахманизм хамда Якоб Бёме ва Плотиннинг теософикқарашларига яқиндир. Блаватскаянинг асарларида барча динларнинг асосида ётган қадимги хақиқатларни бузилишлардан сақлаб қолиш ва уларни заминида ётган бирликни ёритиш, инсонни коинотда эгаллаган ўрнини кўрсатиш мақсади ётади. “Сирли доктрина” деб ном олган Блаватскаянинг таълимоти табиатнинг сирли мохияти хеч қачон замонавий илм-фанга очилмаслигини таъкидлайди. Шу билан бир қаторда худонинг антропоморф қиёфаси инкор этилиб бутун оламда мутлақ илохий куч ётиши хамда олам абадийлиги ва хеч ким томонидан яратилмаганлиги таъкидланади. Блаватская теософия учун инсон калбининг покланишини, аъзоблардан халос бўлишни, ахлоқий кадриятларни ва биродарлик тамоилларини мухим деб хисоблаган. Блаватская ўзини мистик системанинг асосчиси эмас балки махатмалар, яъни рухий устозлар томонидан берилган сирли билимларни инсонларга етказувчи воситачи деб хисоблаган.
Инсоннинг ички оламида абсолют мавжуд бўлганлиги учун у микрокосмосдир, унинг ўзлиги оламнинг илохий менлиги билан бирликдадир. Инсон эволюцияси жонни танага кўп марта кириб чиқиши, яъни танассух орқали, амалга ошади. Бу жараёнда инсон тажриба орттирадиодамларга ёрдам бериш орқали ўз менлигини илохий менликка яқинлаштиради. Блаватскаянинг гносеологик таълимоти қайта туғилиш, карма қонуни, ўзини курбон қилиш қонуни ва ўз менлигини илохий менликка яқинлашишига асосланади. Комилликка ва илохий хикматга эришмоқчи бўлган инсон бу йўлда каттиқ қийинчиликларга учрайди, у худбин хиссиётларни хохишларни, нафс ва хирснинг таъсирларини, тубанд фикрларни енгиши керак. Фақат юрагида оташ ёнган қалбларгина бунга қодирлар. Карма қонунига биноан инсон барча қилган ишлари учун кейинги хаётида жавоб олади. Хаётимизда қилган хар бир ишимиз ўз оқибатларига эга, бу оқибатлар бизни кейинги хаётимизда хам таъқиб этади. Биз хаётимиздаги хатоларни тузатмагунимизгача улар кейинги хаётимизда хам қайтарилади . Карма қонуни абадий ва ўзгармас. Карма қонунини Блаватская букри бўлиб туғилган бола мисолида тушунтиради. Болани бундай туғилишига сабаб унинг ўтмиш хаётидаги нотўғри фикрлари ва харакатлари., масалан, у ўтмиш хаётида қайсидир ногирон одамни қаттиқ хафа қилган, уни таъқиб этган, натижада бу хаётида у ўзи ўша ногирон одамнинг қиёфасида туғилган. Карма қонунларига биноан ногирон , касалманд одамларга золимлик қилган одамлар кейинги туғилишларида ўзлари хам ногирон бўлиб туғиладилар.
Боланинг ота онаси хам олдинги хаётида қилган хатолари учун ба хаётида ўз жазоларини оладилар.
Блаватскаянинг теософик доктринаси еттилик тамоилига асосланган, унга биноан олам етти қаватдан иборат, инсонда хам етита латиф таналар мавжуд, етита ирқлар хам мавжуд. Тилиш.
Блаватскаянинг ижтимоий тарихий теософик концепцияси бутун инсониятнинг бирлиги ва биродарлиги тамоилига асосланади, инсониятнинг бирлиги хақидаги ғоялар
Буддизм, ислом ва христианликнинг айрим оқилларида хам мавжуд. Инсоннинг келиб чиқиши хақидаги Теософик назария узоқ йиллар давомида зиёли қатлам вакиллари ўртасида кенг тарқалди.
Шундай қилиб айтиш мумкинки инсоннинг яралиши бўйича илмий ва ноилмий иррационал фаразлар мавжуд, лекин улар аниқ реал фактлар билан асосланмаган.
Кроманьон одамидан бошлаб эволюцион жараёнлар тўхтади, улар ўрнига инсон яратган маданият ривожлана бошлади. Бу воқеалар бундан 30, 40 минг йил аввал бошланди.
Инсон ташқи муҳит , яъни ёвоий хайвонлар билан курашишга ўрганганлиги учун ўзини барча мавжудотлардан устун қўя бошлади, лекин аслида у тирик жонзотларни ўзига ўргатиши керак. Масалан кичик микроорганизм – вирусларни инсон енгаолмайди, улардан кўрқиш ўрнига улар билан хамкорликда яшяшга мажбур бўламиз.
Илмий ва гуманитар фанларда инсон ақлли мавжудот сифатида таърифланади. У ўз ақли билан бошқа мавжудотлардан катта фарқ қилади. Лекин шу билан бир қаторда инсонда руҳий фазилатлар хам бор, масалан, фақат инсон диний қарашларни яратаолади, эзгулик билан ёвузликнинг фарқига бораолади, санъатни яратади, аҳлоқий кадриятларни шакллантиради, фараз қилишга, ғазабланишга ва хурсанд бўлишга, севишга ва нафратланишга қодир. Инсон биологик мавжудот сифатида йирик ёввоий хайвонлардан анча заиф ва ожиздир, лекин у ўз ақли ва мехнат қуролларига таянган холда улар устидан ғалаба қозонди. Инсоннинг ички табиати унинг очиқ система эканлигидадир. У доим ўзгаришларга тайёр туради, ташқи муҳит ўзгарганида инсон ўзини эмас балки маданий муҳитини ўзгартиради. Инсоннинг табиати очиклиги шундан иборатки у хар хил маданий муҳитда ўзини хар хил тутиши мумкин. Унинг оилага муносабати, бошқа одамларга бўлган муносабатлари , ўзини ишхонада ва уйда хар хил тутиши инсон яшайдиган маданий муҳитга боғлиқ бўлади. Демак инсон олдиндан берилган ёпиқ система эмас балки ўзгарувчан мавжудотдир.
Инсонга жамиятнинг ривожланиш жараёнида хар хил таъриф берилган. Антик давр фалсафасида инсон тана ва жон, рух бирлигидан иборат деб хисобланган, қадимги юнонлар инсон танасини гўзалиги учун олқишлашган ва хайкалларда тана гўзаллигини кўрсатишган. Ўрта аср христиан жамиятида инсон танасини рухлантиришга харакат қилинган, бу даврда руҳ тана билан боғлиқ бўлган хиссиётларни назорат қилиши керак деб хисобланган. Уйғониш даврида эса тана ва руҳ гармония холатида бўлиши керак деб хисобланган, инсонни микрокосмос деб аташган. Янги давр фалсафасида эса инсоннинг ақли юқори бахоланди ва инсон ақлли мавжудот деб таърифланди. Инсонга фақат биологик мавжудот сифатида ёндошиш хато бўлган. Хозирги фанда инсон биосоциал мавжудот деб хисобланади.
Шу билан бир қаторда иррационал фалсафий оқимларда инсон руҳий мавжудот деб эътироф этй мухаббатни илади, унинг онги эса руҳий энергия оқими деб тушунилади.
20 асрнинг бошларида немис фалсафий антропологияси асосчиси Макс Шеллер ижодида инсон масаласи янгича қўйилди. Ўзининг “Симпатиянинг мохияти ва шакллари” деб номланган асарида Шеллер инсоннинг биологик ва ижтимоий эволюция жараёнида рухий мухаббат туйғусини эгаллаган ўрнини ва инсоннинг ривожланишига кўрсатган таъсирини тахлил қилди. Шеллер фикрича инсон рухий мухаббат ва мехр қонунларига асосланган руҳий оламнинг мавжудотидир, шунинг учун у бу оламнинг қоидаларига ва тизимига бўйсунади. Шеллер антропологиясининг марказида инсон руҳи туради, у тана ва хиссиётлар билан боғлиқдир, чунки уларсиз руҳ кучсиз ва ожиз. Лекин айнан руҳ инсон иродасини турли хил харакатларга йўналтиради. Фақат руҳ туфайли инсон илохий қадриятларни англаб етади, улар орқали юксалади ва нихоят у хақиқий инсонга айланади. Шу билан бир қаторда инсон руҳи ёрдамида ўзининг жисмоний ва хиссий эмоционал жихатларини хам мукамаллаштиради, у ўзини ва атрофидаги нарсаларни яхшилашга харакат қилади, тананинг гўзаллилигига ва қалбдаги меҳру мухаббатга интилади. Шу билан цивилизация даврида табиатга ва бошқа инсонларга нисбатан пайдо бўлган салбий муносабатлар енгилади. Оллохдан оқиб келаётган мехру мухаббат нурлари ва инсонни хам оллохга бўлган мухаббати шахс фаолиятини белгилайди ва йўналтиради. Руҳий мухаббат туфайли инсон оллохни тан олади, бошқа одамларга, қадриятларга , оламга ижобий муносабатда бўлади. Шеллер руҳий мухаббатни кучли хис туйғу сифатида эмас, балки инсон қалбидаги хотиржамлик сифатида, севган нарсасига эгаллик қилиш туйғуси сифатида эмас, балки нарсалар мохиятига ва илохий қадриятларга интилиш сифатида тушунади. Шунинг учун руҳий мухаббат доим ижодий табиатга эга бўлиб, янги нарсаларни яратишга интилади, у инсонни фаол харакат қилишга чорлайди. Шеллер ўз асарларида жисмоний, психик ва шахсий “мен”, хамда ташқи ва ички, умумий ва индивидуал тана шаклларини хам ажратади. , Шуни айтиш жоизки тана унинг асарларида руҳнинг буйруқларини бажарувчи машина эмас, у ўзи айрим руҳий хиссиётларни ва холатларни юзага келтиради. У “Илм социологияси” асарида хиссий эмоционал билимни рационал билимдан устун қўяди, унинг фикрича табиатни илмий назарий билишдан олдин уни севиш керак. Хаётимизнинг мақсади фақат моддий манфаатларимизни қондириш, қуллай хаёт шароитларини яратиш, эркинликка эришиш билан чегараланмайди, буларнинг барчасидан юксак бўлган мақсад бу руҳий покликка эришиш. Руҳий поклик деб Макс Шеллер мехнат ва таълимни тушунган, таълим эса унинг фикрича билим олиш билан чегараланмайди, руҳийпокликка ўз феъл атворидаги ёмон иллатлардан қутулиш, эзгу жихатларни, мехр, саховатни, самимийликниўзида ривожлантириш, хуллас рухий, илохий кадриятларга эришиш. Рухий поклик орқали инсон ўз ички оламида шундай бир микрокосмосни яратадики унда рухий мухаббат орқали инсон хам худога , хам одамларга яқинлашади ва улар билан бирликда бўлади. Шеллер шундай деб ёзади: “Уруш бизга дунёимиз бир бутунликни ташкил этишини, барчамиз манавий бирликни ташкил этишимизниэслатди” 18. Рухий мухаббатнинг инсон хаётидаги ўрни ва ахамияти шундан иборатки унинг ёрдамида руҳ тана ва ташқи олам устидан хукмронлик қилади.
Ғоялар рухий хиссиётлар билан бирлашиб, мухаббат булар ичида энг кучлисидир, бирлашиб инсон фаолиятининг харакатга келтирувчи асосига айланади, бу фаолият эса ғояларни хилма хил сохаларда амалга ошишига ёрдам беради.
Шундай қилиб, биз машхур немис файласуфи Макс Шеллернинг тана ва руҳ ўртасидаги муносабатларни қандай тахлил қилганини кўриб чиқдик.
Ушбу мавзу бўйича куйдаги хулосаларни қилишимиз мумкин.
Инсон яралишининг илмий ва ноилмий концепциялари мавжуд, лекин улар етарли даражада эмпирик фактларга асосланмаган.
Инсон табиати кўп қатламли бўлиб, у очиқ системани ташкил этади. Бу қатламлар ўртасида тана ва руҳ муносабатлари муҳим ўрин эгаллайди.
Тана ва руҳ муносабати бўйича немис фалсафий антропологиясининг асосчиси Макс Шеллер иррационал фалсафий ғояларни шакллантирди.
Юқорида инсон табиатида биологик жихатлар тахлил қилинди,инсоннинг ижтимоий жихатларини замонавий индивидуал психология асосчиси Альфред Адлернинг ижтимоийлик хақидаги қарашларида кўриш мумкин.
Адлер учун, инсон жамиятдан ажралиб қолган мавжудот эмас, унинг ҳаракатлари атроф -муҳитга боғлиқ бўлиб ушбу муҳитдан келиб чикади. Веналик олим ижтимоий ҳаётнинг мантиқий моҳиятига, инсон ҳаётининг ижтимоий шарт -шароитларига, ташқи моддий оламнинг инсонни ички руҳий оламига, уларни бир-бирига фаол таъсирларига мурожаат қилади. Адлер ўз эътиборини инсонларнинг руҳий ва маънавий фаолиятига таъсир этувчи меҳнат жараёнини тақсимланишига, кишилик жамоаларини пайдо бўлишига, иқтисодий ва ижтимоий ташкилотларга қаратади. Адлер фикрича, меҳнат жараёнининг бўлиниши инсон ижтимоий борлиғига таъсир этувчи энг муҳим омилларидан биридир. Ўз мулоҳазаларда Адлер, буржуа жамиятига хос бўлган асосий жиҳатларни очиб беради. Унинг фикрича бу жамиатда хусусий мулкчилик ва пул хукмронлик қилар экан, инсон табиатининг шаклланиши ушбу жиҳаатлар билан белгиланади. Адлер таъкидлашича, бу жамиятда одамлар кўпроқ ва янада ҳам кўпроқ хусусий мулкка, кўпроқ ва янада хам кўпроқ пул маблағларига эга бўлишига харакат қиладилар, ижтимоий ахлоқ молу-давлатни кўпайтиришга, хукмронликка эришишга ёрдам берувчи инсон табиатидаги айрим хусусиятларни кучайтиришга ва шаклантиришга қаратилган. Адлер фикрича, бундай вазиятда инсон феъл атворини ва руҳий ҳолатини шаклантиришга ижтимоий шартлар ва иқтисодий шароитлар асос ва замин бўлади... Адлернинг таъкидлашича, унинг инсон ҳаётнинг ижтимоий-иқтисодий шароитлар билан белгиланиши хақидаги фикрлари Марксизмдаги фикрларга ўхшайди.19 “ Жамиятни синфларга бўлиниши ҳавидаги Маркс ва Энгельснинг фикрлари менинг фикримга яқиндир”,- деб таъкидлайди Адлер.
Марксизм билан бундай ўхшашликни таъкидлаш, бизнинг фикримизча, бир мунча асоссиздир. Ваҳоланки Адлер инсон табиатига берган руҳий таҳлилини ҳатто Фрейд ва Юнг таҳлилларига қарама-қарши қўяолмади. Шу билан бир қаторда, йигирманчи асрнинг 20 йилларида ёзилган назарий ишларда Адлер ва унинг фикрдошлари ўз эътиборларини инсон ҳаётини ижтимоий шарт-шароитлари билан белгиланиши инсоннинг руҳий ҳолатини тўғри йўналишда тарбиялаш масалаларига қаратишган эди (айниқса тарбияга, инсон феъл-атворининг ижтимоий руҳий жиҳатларига, одамлар ҳаётининг ижтимоий шароитларига катта урғу берилди ).
Ўша даврда инсоннинг ижтимоий, руҳий ҳаётига бўлган қизиқишни нафақат Адлер каби Фредизм вакилларида, балки бошқа йирик мумтоз руҳий тахлил таълимотининг олимларида ҳам учратишимиз мумкин. Хатто Фрейднинг ўзи хам меҳнат жараёнидаги ижтимоий алоқалар, буржуа жамиятида хусусий мулкнинг ўрни, инсонга хос бўлган ижтимоий қизиқишлар хақида гапира бошлади.. Лекин Фрейд фақат ижтимоий қизиқишлар ҳақида гапирса, Адлер ижтимоий манфаат, ижтимоий ҳиссиётларни инсон ҳаётининг асосий манбаси деб ҳисоблайди, индивидни эса азалдан ижтимоий мавжудот бўлган деб уқтиради. Адлерни инсон табиатига бундай ёндашуви, анъанавий руҳий таҳлил таълимотларидаги ёндашувларга нисбатдан катта фарқ қилган ва муҳим ижобий тусга эга бўлган.
Адлернинг индивидуал психология асосларини марксизм ижтимоий таълимоти билан ўхшашлиги хақидаги фикрига қайта назар ташлаймиз. Ижтимоий-иқтисодий шароитларини инсон ҳаёти ва фаолиятига муҳим таъсирини тан олар экан Адлер ўз эътиборини кўпроқ бу масала ўрнига ижтимоий-иқтисодий шароитлар таъсири натижасида инсоннинг ички руҳий ҳолатида, руҳий фаолиятида, қандай ўзгаришлар содир бўлишига қаратади, яъни Адлерни қизиқтирган масала инсонинг ички руҳий ҳолати ва бу ҳолатдаги ўзгаришлар масаласидир. Инсон руҳий табиатидаги салбий ўзгаришлар иқтисодий шароитлар билан боғлик бўлса хам Адлерни кўпроқ инсон онг остидаги руҳий кечилмалар қизиқтиради. Бу иккита масала, яъни ижтимоий шароитларни таъсири ва инсон онг остидаги ўзгаришлар бир бирига боғлик бўлса хам, Адлерни кўпроқ иккинчиси қизиқтиради. Уни қизиқтирган нарса буржуа жамиятидаги бегоналашган онг ва манфаатлар билан боғлиқ бўлган бегоналашган ижтимоий муносабатларни таҳлил қилиш эмас, балки мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий шароитларга инсон онги ва онг остида қандай жавобан руҳий ўзгаришлар ва бу ўзгаришларнинг ички механизмларни таҳлил қилиш масаласи эди. Шунинг учун Адлер инсон феъл атворидаги мағрурлик, рашк, хасад, хасислик, лоқайдлик, ёлғизлик каби хусусиятларга эътибор бериб уларни келиб чиқиш сабабларни эътиборсиз қолдиради. Адлер буржуа жамиятида шаклланган ижтимоий муносабатларни таҳлил қилишдан ўзини олиб кочади. Бундан ташқари Адлер инсон феъл атворидаги барча хусусиятларни туғма деб ҳисоблаганлигини эътиборга оладиган бўлсак, унинг дунё қарашини марксизмдан нечоғлик катта фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Адлер инсон табиатида туғма бўлган хусусиятларни ижтимоий муҳит ва ижтимоий муносабатлар таъсири натижасида ўзгартириш мумкинлигини эътиборга олмайди, бу эса уни марксизмдан фарқ килишини англатади, чунки марксизмда ижтимоий муҳит ва муносабат таъсирида инсон онги ва онг ости ўзгаради деган фикр устуворлик килган.
Адлер дунё қарашида шахснинг табиатини ва инсон ички дунёсини тушуниш - бу инсон мавжудоти яшаб келаётган табиий ва ижтимоий ҳолатини тушунишни англатади. Адлер нуқтаи назарида инсон бир томондан номуккамал, биологик жиҳатдан ожиз ва бу ожизлигини хукмронликка интилиш туйғуси орқали тўлдиришга ҳаракат қилса, иккинчи томондан эса инсон космик қувватга эга бўлган ижтимоий мавжудот бўлиб ўз борлигини табиат, коинот ва одамзод борлиги билан мутаносиблик ҳолатига келтиришга харакат қилади. Инсон борлигининг бу иккала хилқати ўртасида шундай бир алоқа борки, бу алоқани Адлер ёритиб бериш керак деб ҳисоблайди. “Индивидуал психология” бундай онгсиз бўлган “хукмронликка интилиш” туйғуларини, шахслар ўртасидаги алоқанинг ижтимоий табиатини, барча одамзодга хос бўлган умум инсоний бирлиқни ёритишга ҳаракат қилади. Бу масалада ижтимоий манфаат асосий мезон бўлиб, у одамлар ўртасидаги алоқаларни ҳамда коинот миқёсида инсонни инсон билан бирлигини билдиради.. Адлер фикрича фақат ижтимоий манфаат тушунчаси орқали,20 “ижтимоий ҳаёт феноминларини” аниқлаш мумкин. Ижтимоий манфаат тушунчаси Адлер учун муҳим бўлсада, у фақат бу тушунча орқали инсон руҳий ҳаёти сирларини очишга харакат қилмайди ва ўз тадқиқотларида фақат бу тушнча билан чегараланмайди. Адлер учун муҳим бўлган яна бир тушунча бу хукмронликка интилиш туйғусидир. Адлернинг индивидуал психологиясида бу иккита тушунча, инсон руҳиятини белгиловчи иккита энг муҳим йўналишлар, инсон руҳий ҳаётини ўрганишда энг муҳим руҳий омиллар деб ҳисобланади. Бу иккала тушунча инсоннинг кейинги ҳаётий йўналишларини ва ўз олдига қўядиган мақсадларини ҳм белгилайди. Улар ёрдамида Адлер инсоннинг ички руҳий ҳаётини ва инсон феъл атворига хос бўлган кўпгина хусусиятларни хам таҳлил қилишга муваффақ бўлди. Адлер талқинида ижтимоий манфаат тушунчаси одамларни бир бирига бўлган ижтимоий муносабатларини, шахсни бошқа кимсаларга бўлган муносабатини ва шу орқали ушбу шахснинг феъл атворидаги хусусиятларни ҳамда инсонни табиатга, жамиатга бутун борлиққа бўлган муносабатини ифода этади. Бу эса ҳар бир шахс ўзини бошқа кимсалар орқали кўриши мумкинлигини ҳаётий вазиятларини жамият нуқаи назаридан кўриши мумкинлигини ва жамиятдаги барча қадриятлар ёрдамида ўзининг ҳар бир қадамини баҳолаши мумкинлиги англатади.
Жамиятдаги ахлоқий, хуқуқий ва эстетик мезонлар қонун- қоидалар, ижтимоий манфаат ҳис туйғусига асосланади, чунки назорий ва амалий жиҳатдан жамиятдаги барча ҳодисалар ижтимоий табиатга эга бўлиб, 21 “ҳаётдаги барча муамолар ижтимоий қадр кийматга эгадир”.
“Индивидуал психология” ижтимоий қадриятларни тушунишга ва шахсни бу қадриятларга мослаштиришга қаратилган.
Оқибатда Адлернинг ижтимоий манфаат ва хукмронликка интилиш туйғуси ғоялари бир йўналишга қаратилган бўлиб чиқади. Юзаки қараганда ижтимоий манфаат тушунчаси хукмронликка интилиш туйғусига қарама қарши бўлиб кўриниши керак, чунки ижтимоий манфаат тушунчаси одамларнинг онгли жамиятдаги ҳаёти билан боғлиқ бўлиб табиатдаги жисмоний жараёнлардан кескин фарқ қилади. Лекин Адлер таълимотида ижтимоий манфаат ва хукмронликка интилиш туйғуси инсон номуккамалигини тўлдирувчи куч-қувватлар сифатида намоён бўлади.
Адлер шундай деб ёзади 22 “Ижтимоий манфаат тушунчаси инсон онг остидаги кемтиклик ҳис туйғусини тўлдиришга қаратилган”. Айнан ижтимоий манфаат тушунчаси туфайли, Адлер фикрича, шахсни жамиатга мослашиш жараёни хам руҳий, ҳам ижтимоий соҳаларда содир бўлади.
Шундай қилиб Адлернинг ижтимоий манфаат ва хукмронликка интилиш туйғуси бир бирига ўхшаш ва яқин тушунчалардир. Улар инсоннинг номукамаллиги, табиат олдида заиф бир мавжудот бўлганлиги туфайли вужудга келган, улар иккаласи хам инсонни ташқи муҳит дунёга яхшироқ мослашиши учун хизмат қиладилар.
Адлернинг фикрича, ижтимоий манфаат тушунчаси индивидуал психологиянинг тамал тоши бўлиб хизмат қилиши керак эди. Бу тушунча Адлер индивидуал психологиясини Фрейднинг руҳий таҳлилидан батамом ажратиши керак эди. Лекин Адлернинг жисмоний ва ижтимоий мунособатлар ўртасидаги фарқларни йўқотишга қаратилган барча уринишлари зое кетди, унинг индивидуал психологияси оҳир оқибат мумтоз руҳий таҳлил таълимотидан фарқ қилиш ўрнига, аксинча, унга янада кўпроқ ўхшаб кетди. Онгсиз хукмронликка интилиш туйғуси билан ижтимоий манфаат тушунчаси фақат шакл жиҳатидан бир бирига қарама-қарши эди.
Уларнинг ички моҳияти эса бир асосга эга бўлиб, Фрейд таълимотидаги онгсиз ҳис туйғуларга ўхшаб кетади. Шунинг учун Фрейд таълимоти билан Адлер таълимотида инсон фаолиятини ижтимоий ва жисмоний сабабларини тушунтириш ўртасидаги фарқ унча катта эмас.
Албатта, Адлер инсонни жамиатдаги муносабатлар таъсири остида ривожланган ижтимоий мавжудот деб ҳисоблаб, бир қадам олға ташлади. Агар Фрейд инсон ҳаётида фақат оилавий муносабатларга, Юнг эса символик жамоавий муносабатларга урғу берса, Адлер ўз эътиборини кўпроқ хуқуқий, ахлоқий муносабатларга, хусусий мулк хамда меҳнат муносабатларига кўпроқ қаратди. Аммо Адлернинг ушбу ҳаракатлари руҳий таҳлил назариясида муҳим ўзгаришни юзага келтира олмади, чунки Адлер томонидан ижтимоий муносабатларни тушиниш инсоннинг онгсиз ҳис туйғулари ва истаклари чегарасидан чиқиб кета олмас, инсонга хос бўлган ижтимоий манфаат туйғуси онгсиз биологик туғма интилишдан катта фарқ қилмас эди. Бу масалада Адлернинг ижтимоий туйғу имконият сифатида инсонга берилиб кейинчалик бу имконият амалга ошиши мумкин деб таъкидлаши ҳам вазиатни тубдан ўзгартира олмас эди. Адлерни бундай деб уқтириши вазиятни бир мунча юмшатар эди, чунки эндиликда ижтимоий туйғу фақат жисмоний физиологик туғма туйғу доирасидан бир мунча бўлса ҳам кенгроқ тушунтирила бошлади. Охир оқибат хукмронликка интилиш ва ижтимоий манфаат барча одамларга хос ҳис туйғулар сифатида тан олина бошлади. Бундан Адлернинг муҳим бир хулосаси келиб чикар эди: 23 “Ижтимоий манфаат туйғуси худда кемтиклик комплексини енгишга ўхшаш туғма руҳий ҳис туйғудир ”
Бундан кўриниб турибдики Адлернинг ижтимоий манфаат туйғусига берган таҳлили Фрейд руҳий таҳлилидаги онгсиз ҳис туйғуларни ниқобланган бир ҳолда такрорланиши эди. Шундай қилиб А.Адлер индивидуал психологиясида ижтимоий манфаат туйғусига берилган таҳлил руҳий таҳлил таълимоти доирасидан чиқиб кетаолмайди, ҳатто уларнинг ўртасидаги фарқ катта бўлишига қарамасдан Адлер қарашлари психология билими билан чегараланган. Адлер таълимотидаги ижтимоий манфаат туйғусидаги шахс ва жамиат, шахс ва жамоа ўртасидаги зиддиятли муносабатларни тўла тўккис равишда ифода этолмайди.
Шундай қилиб Адлер таълимотидаги ижтимоий манфаат туйғуси инсонни комилликка етакловчи муҳим бир туйғу бўлиб фақат бу туйғу орқалигина инсон ўз ҳаётида бахтга эришиши мумкин.
Мавзу бўйича саволлар.
1.Антропогенезнинг қандай босқичлари мавжуд.
2.Инсоннинг яралиши бўйича қандай ноилмий таълимотлар бор.
3. Е. Блаватская инсоннинг пайдо бўлиши хақида нималар деган.
4. Тана ва руҳ муносабати борасида Макс Шеллернинг фикрлари қандай бўлган.
5. Инсон табиатидаги ижтимоий жихатлар бўйича Адлер қандай фикрларни айтган.
6. Ижтимоий манфаат ва хукмронликка интилиш туйғуси нимани англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |