Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда



Download 317,53 Kb.
bet7/27
Sana24.02.2022
Hajmi317,53 Kb.
#197633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
2 5287259038076111337

БИЛИШ НАЗАРИЯСИ. Афлотуннинг билиш назарияси унинг антологик қарашлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек унинг билиш назарияси жон ҳақидаги таълимоти Билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Афлотун фикрича жон ноҳиссий “ғоялар” табиати билан ўхшаш бўлиши керак. Жон ўз-ўзича бирор нарсани билишга интилар экан, у тоза, абадий, барҳаёт ва ўзгармас жойга йўл олади, - дейди Афлотун (“Афлотун Федон” 79-бет). Доимийлик ва ўзгармаслик билан ёнма-ён турувчи жон ўзида ўша хусусиятларни кўради. Бу унинг (жоннинг – Ю.С.) ҳолатидир, ва уни мулоҳаза деб аташади. Жон мулоҳаза юритиш билан ўзгарувчанликка эмас, ўзгармовчиликка “қатъийят ва шак-шубҳасиз яқин туради. Жон ўз йўлича олий даражада, илоҳий, абадий, ақл орқали билинувчи, ягона шаклли парчаланмайдиган, барқарор ва ўзгармасдир. Инсоннинг бутун ҳаётида жон онгли равишда тана билан ҳар қандай алоқадан ўзини олиб қочса, ўз-ўзида ўзини сақлай олса, бошқача қилиб айтганда ҳақиқий фалсафага ўзини бағишланган жонлар худолар орасидан абадул-абад ўрин олади. Айни шу пайтнинг ўзида ҳаракатнинг сабабчиси бўлган, жон абадий ҳаракатсиз бўлиб қолади. Худди шунинг учун у (жон Ю.С.) “ғоя” ва кетади. Лекин тўлиқ ғоядек бўла олмайди. Жон замон шароитидан ва борлиқнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда “тааллуқлидир”. Айни бир пайтнинг ўзида жон пайдо бўлишига ҳам тааллуқлидир. Афлотуннинг жоннинг уч хил ҳолати ҳақида фикр юритади. Шундай фикр пифагорда ҳам бўлган, унинг фикрича инсон жони уч қисмдан иборатдир. Бу қисмлар қуйидагича. 1. Ақл (ИОЮС). 2. Аффектив яъни жўшқинлик ибтидонинг IV қисмида жонни қуйидагича ифодалайди.

  1. Оқил қисм ()

  2. Аффектив ()

  3. Нафсий қисм ()

Афлотун ақлни мияга жойлашган деса, аффектив қисмида кўкрак қафасига, нафсий ибтидо кўкрак қафасидан пастда, қорни бўшлиқда жойлашган, дейди. Билим Афлотун фикрича, рангсиз, шаклсиз ва аниқланмайдиган моҳиятдир. Билим фақат жонга озуқа берувчи – ақлга (худога – Ю.С.) кўриниши мумкин. Маълум вақт ўтиши Билан борлиқни кўрган жонбундан мамнун бўлади. Ҳақиқатни кузатувчи жон ундан озуқа олиб, бахтиёр бўлади.


Ижодий жараённи Афлотун ҳақиқатдан йироқ, идеалистик маънода тушунади. У бадиий илҳомни билиш жараёнига қарама-қарши қўяди. Мусаввирнинг илҳоми ақлдан йироқ, ақлга қаршидир. Ижодий жараённи Афлотун “руҳланиш” ва “илоҳий куч” атамалари орқали уни асослашга интилади. Шоир санъати ва билими билан ижод қилмай, балки илоҳий қувватдан ижод қилади, дейди файласуф. Шундай қилиб, файласуф шоирона ижодни мистик назария орқали ривожлантиради. Бу назарияга биноан мусаввир беҳосдан (беихтиёр) ва телбага ўхшаб ижод қилади. Бу ижодий акт ўз-ўзича ақлдан йироқ характерга эга. Мусаввир ва шоир ўзлари нима қилаётганларини билмай ижод қиладилар. Ҳақиқий ижод илоҳийликсиз бўлмайди. Эстетиканинг ижтимоий томони ҳам файласуфни қизиқтиради.

Инсон ўз табиатига ижтимоий мавжудотдир. Борди-ю бирон-бир киши муайян шароитларга кўра эмас, балки ўз табиатига кўра, давлатдан ташқарида яшаса, унда инсондан юқори бўлмай ёки маънавий жиҳатдан етилмаган бўлади.


Комил инсон мукаммал фуқаро бўлиши керак, мукаммал фуқаро бўлиши учун давлат ҳам мукаммал бўлиши керак. бу қараш олий даражадаги юнон шаҳар-давлат ҳаётини кузатвчи ва тадқиқ қилувчи Арастуга ўхшаган кишиларга хосдир.
Давлат ўз табиатига кўра оила ва индивид табиатидан юқори туриши керак. чунки яхлитлик (бир бутунлик) ўз қисмларидан аввал келиши керак. дарҳақиқат ҳар қандай предмет ўзи амалга оширувчи акт ҳамда бу акт билан аниқланади. Агар бу хусусиятлар предметда йўқолган бўлса, унда у ҳақда гап бўлиши мумкин эмас, унинг фақат белгиси қолади холос. Шунинг учун, алоҳида олинган киши биров билан муомалага кириша олмаса, ёки ўзини ҳамма нарсада етарли ва бирон бир нарсага эҳтиёжини сезмаса, давлатнинг элементи ҳисобланмай, ё ҳайвонга, ёки худога айланиши мумкин.
«Арасту ижодини тадқиқ қилган Виламовиц-Меллендорф шундай ёзади: комил инсонни яратмоқчи бўлган киши, комил фуқарони тарияламоғи керак, комил фуқарони тарибияламоқчи бўлган киши комил давлатни яратиши керак»1.
Двлат таркибига айрим шахслар, оилалар ва қишлақлар кириши керак. бироқ, алоҳида шахсларнинг ҳаммаси ҳам давлат таркибига тааллуқли бўлмайдилар. Қуллар унга кирмайди, дейди у. қулдорлик тузумининг мафкураси сифатида Арасту қулларни одам ўрнида кўрмай, уларни ўз хўжайинларининг жонли қуроли ҳисобланади. Жамиятда ўзаро бир-бири билан боғланган барча элементлар бир бутунликни ташкил этади. Ҳукмронлик элементи ва итоаткорлик элементи барча ҳолда намоён бўлади. бу табиатнинг умумий қонуни, шунинг учун тирик мавжудот бўйсинади. Бундан Арасту қулчиликнинг табиати ва вазифасини келтириб чиқаради. Унинг фикрича ўзлигига эга бўлмаган киши табиатан қулдир. Улар фақат жисмоний ишларга мўллдаллангандир. Хўжайин фақат қулнинг хўжайини. Лекин унга тааллуқли эмас, қул эса нафақат хўжайиннинг қули, балки бутунлай унга боғлиқдир. Шундай қилиб, эллинизм даврида инсон табиатнинг бир қисми хисобланган бўлиб, Афлотун кўпроқ инсон ва оламий жон ўртасидаги муносабатларга эътибор берган бўлса, Арасту эса инсонни жамиятда эгаллаган ўрни унинг шаҳар полисдаги ролига катта аҳамият беради.
2. Христиан диний антропологиясида инсон масаласини қандай қўйилганлигини таҳлил қилиш учун машҳур диний фалсафанинг вакили бўлган Аврелий Августин қарашларида инсон масаласини қандай талқин қилинганлигини кўришимиз мумкин.

Августин билиш назариясининг характери томонларидан бири хрестианлик мистицизмидир. Бунда тадкикотнинг асосий предмети худо ва инсон рухидир. Билиш назариясда иррационал – ирода омилларининг рационал-мантикий омиллардан устун туриши Августин таълимотида эътикоднинг аклдан устунлигини белгилайди. Унингча, инсон аклининг мустакиллиги эмас, балки диний акидалар каромади хакикий авторитетдир. Худога ишониш-билишнинг бошлангич нуктаси.


Эътикоднинг аклдан устунлиги масаласи хрестиан фалсафасида Янги эмасди. “Эътикодингиз манбаи факат мукаддас китоб”да деб хисобловчи утмиш “Черков ота”ларидан фаркли уларок Августин эътикодининг энг олий нуфузли манбаи деб черковни хисоблаган. Черков хакикатан ягона, гунохсиз, сунгги таянчдир. Бундай караш уша давр шароитига мос келарди. Чунки Рим империясининг ғарбида черков гоявий жихатдан хам, ташкилий жихатдан хам кучли марказлашган ташкилот эди.
Августиннинг черков олдидаги хизмати яна шундаки, бу эътикоднинг аклдан устунлигини фалсафий жихатдан хам исботлашга уринган. Унингча, хамма инсон билим икки манбага эга. Биринчи, тажриба, хиссий алока. Унинг чегараси ходисалар булиб, ундан нарига утиш мумкин эмас. Иккинчи манба бойрок, мухимрок булиб, у бошка одамлардан билим олишдир. Бу бевосита билим булиб, у эътикоддир.
Августин умуман эътикод билан черков нуфузи туфайли мукаддаслаштирилган диний эътикодни аралаштириб юборади. Маълумки, тажрибага суянган ишонч бутунлай бошка мохиятга эга. У Мукаддас Китоблар “хакикат”ларидан келиб чикувчи эътикоддан бутунлай фарк килади. Августин фалсафасидан яхшилик ва ёмонлик, улар уртасида фарк масаласи мухим масалалардан бири эди. Унингча, бир томондан, худо томондан яратилган Дуне яхшилик булмаслиги мумкин эмас. Иккинчи томондан, ёмонликнинг мавжудлиги шубхасиздир. Шунинг учун Августин таъкидлайдики, ёмонлик табиатга хос эмас, у эркин ижоднинг махсулидир. Худо дунёни яхшилик манбаъи килиб яратган, лекин уни ёвуз ирода захарлаган. Бундан уз навбатида бошка бир хулоса чикарилади. Ёмонлик яхшиликка мутлак равишда карама-карши эмас, у факат яхшиликнинг нокис томони. Мутлак ёмонлик йук, мутлак яхшилик бор. Хеч кандай яхши ишлар килинмаётган ерда ёмонлик юзага келади, ёмонлик – олий максадлардан юз угириш, кибр-хаводир. Кибр-хаво худога мурожаат килмасликдан келиб чикади. Яна Августин таъкидлайдики, ёмонлик Дуне мувозанатини бузмайди, лекин Дуне учун зарардир. Гунохкорларни жазолаш хам бу мувозанатни бузмайди, авлиёларни мукофотлаш хам. Демак, Августин дунёда ёмонлик мавжудлигини инкор килмайди, лекин уни факат яхшиликнинг йуклигидан деб хисоблайди. Яхшилик ва ёмонлик масаласи Августин ахлокий таълимотида хам мухим кринни эгаллайди. Унингча, ёмонлик одамлардан келиб чикади, дунёвий характерга эга. Яхшилик Худодан келиб чикади, худо мехрибонлигининг махсулидир. Инсон ёмонлик учун жавоб беради, яхшилик учун эмас.
Мухаббат тушунчаси масаласи буйича Августин монах Пелагий Билан бахслашади. Бу христиан ахлоки масаласи буйича иррационалистик ва рационалистик оким вакиллари уртасидаги бахс эди. Пелагий антик давр рационализмидан келиб чикиб дастлаб гунох булмаган, дейди. Одам гунохлардан холи тугилади, у черков ёрдамисиз узининг хузур-халовати хакида гамхурликни уйлаш керак. Пеллагийнинг бу таълимоти христиан черковининг гоявий принципларига очикдан-очик хужум эди. Августин Пелагийнинг бу таълимотига карши чикиб такдир хакидаги таълимотни ишлаб чикади. Бу таълимот буйича Одам Ато биринчи инсон сифатида озод ва гунохсиз тугилган. У худо иродаси буйича харакат килиб мангу хаётга эришиш мумкин эди. Лекин шайтон васвасаси билан Одам Ато шахсидаги одамларнинг бутун авлоди озод эмас, гунохкор ва улимга махкум. Авлиё Павел сингари уз гунохлари учун жазоланадилар.
Августин таълимоти ўрта аср тафаккурини белгиловчи маънавий омилга айланиб, бутун Ғарбий Европа христианлик таълимотига катта таъсир кўрсатади. Ўрта аср патристика вакилларидан бирортаси хали Августин даражасига кўтарила олмаган. У ва унинг издошлари диний фалсафада Худони ва илоҳий муҳаббатни англаш инсон руҳининг ягона мақсади, ягона хаёт кадрияти деб билганлар. У санъатга, маданиятга ва табиий фанларга нихоятда кам эътибор берган. Августин ўз фалсафасининг христиан асосига катта ахамият берган. Унинг фалсафаси теоцентрик руҳда, Яъни худо фалсафий тафаккурнинг марказидир. Худо бирламчи ва бошланғич принципидан келиб чиқиб, у жон тандан устун, ирода ва сезги ақлдан устун деб таъкидлайди. Бу устунлик метафизик жиҳатдан хам, гносеоеологик жиҳатдан хам, аҳлоқий жиҳатдан хам Худо энг олий даражадаги моҳиятдир, фақат унинг борлиги унинг ўз табиатидан келиб чиқиб, бошка барча нарсалар зарурий мавжуд эмас. Худо борлиги хеч нарсага боғлиқ бўлмаган моҳиятдир, бошқа хамма нарсалар фақат илоҳий ирода туфайли мавжуддирлар. Худо хамма мавжуд нарсалар ва ўзгаришларнинг сабабчисидир. Худо фақат дунёни яратибгина қолмасдан, уни сақлаб туради, доим яратишда давом этади.
Худога интилиш инсон учун табиий ва факат у билан бирлашибгина киши баҳтга эришиши мумкин. Шундай килиб Августин фалсафада илохиёт учун катта йўл очиб беради.
Фома Аквинский қарашларида диний антропология жихатлари.
Аквинский жон ва билиш ҳақидаги таълимоти асосида ўзининг ахлоқий таълимотини яратади. Аҳлоқий фаолиятнинг белгиловчи омили деб Аквинский ирода эркинлигини кўрсатади. Бу масалада ҳам у Августин ва францисканлар таълимотига қарши чиқади. Олийжаноблик белгилари сифатида Аквинский Юнон фалсафасидаги анъанавий тўрт тури; донолик, жасурлик, мўътадиллик, адолатлардан ташқари яна уч христианлик олийжаноблигини – имйон, умид ва муҳаббатни ҳисоблайди. Олийжаноблик ҳақидаги Аквинский таълимоти мураккаб, лекин бу таълимотнинг марказий ғояси оддий. Бу қуйидаги ғояга асосланади, инсон табиати ақлдир. Демак, ким ақлга қарши бўлса, у инсонга ҳам қаршидир. Ақл иродадан устун ва уни бошқаради. Унингча, ҳаётнинг маъноси-бахтдир. Бахтни эса у худони билиш деб ҳисоблайди. Билиш инсоннинг энг олий вазифасидир. Худо – билишнинг тубсиз манбаи инсоннинг охирги мақсади худони мақсади худони билиш ва унга муҳаббатдир. Бу мақсадга эришиш йўли синовларга тўла. Ақл инсонни аҳлоқий тартибга етаклайди. Аҳлоқий тартиб – бу илоҳий қонунлар. Ақл абадий роҳат ва бахтга эришиш учун нима қилиши кераклигини инсонга ўргатади. Аквинский табиат, моддий дунё, табиий илмий масалалар билан ҳам қизиққан. Аквинский энг аввало, аҳлоқий дунё, яъни жамият масалалари билан қизиқади. Унинг диққат марказида маънавий ва ижтимоий масалалар алоҳида ўринни эгаллайди. Қадимги юнонлар сингари у ҳам одамни энг аввало жамиятда, давлатда олиб қарайди. Давлат умумий фаровонлик ҳақида ғамхўрлик қилиш учун мавжуддир, дейди. Лекин Аквинский ижтимоий тенгликка мутлақ қарши чиқади. Табақаланиш фарқлари абадийдир, дейди. Қуйи табақалар ўз жўжайинларига бўйсунишлари керак, умуман бутун христианлар учун бқйсуниш – олийжанобликдир. Давлатнинг энг афзал шакли – монархиядир. Худо дунёда, жон танада қандай ўрин эгалласа, монарх ўз подшолигида шундай ўринни эгаллаши керак. Олийжаноб ва адолатли подшонинг ҳокимияти худонинг оламдаги ҳокимиятининг акс этишдир.
Монархиянинг вазифаси – фуқароларнинг фаровонлигини таъминлашдир. Бунинг учун энг аввало тинчликни сақлаш ва фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш керакдир. Давлатнинг ташқи мақсади ва мазмуни эса самовий роҳат – фароғатга эришишдир. Бунга эса фуқароларни давлат эмас, черков етаклайди. Лекин ҳар қандай черков эмас, балки ердаги худонинг ўринбосари бўлган – Рим папаси бошчилигидаги черков. Черковнинг роли давлатнинг ролидан юқоридир, шунинг учун дунёвий ҳокимлар черковга бўйсуниши керак. Ҳамма нарсани қамраб олувчи ҳокимият фақат черковга тегишлидир.

Инсон масаласи ўрта аср шарқ фалсафасида хам асосий масалалардан бирига айланади. Ўрта аср ислом динида тасаввуфйўналиши ажралиб чиқади, унинг вакиллари инсонни коинотдаги ўрни, унинг қалби ва сирли ботиний билими хақида ажойиб дунёқарашни яратишди.


Тасаввуфдаги комил инсон тушунчаси илоҳийлик ва инсонийлик тажассумининг мукаммал ва олий даражаси, одамларнинг оламни бутунликда, азим уйғунликда кўриш орзу-хаёллари, камолот машъали бўлиш баробарида аниқ шаҳслар, яъни валийуллох инсонлар рутбасини тан олиш ва қонунлаштириш мухимдир. Чунки комил инсон барча илмлардан, зоҳирий ва ботиний донишдан бохабар, қалбида ғайб асрори жўш уриб турган зот деб билинган. Шайх Азизиддин Насафийнинг сузи: «Жумла мавжудот одамзотга шунинг учун сажда қиладики, одамлар орасида комил инсон бор. Бас, жумла одам комил инсон туфайли шарафлидир. Мавжудот ичра комил инсонлар улуғроқ, шарафлироқ ва донороқ зот йўқ, чунки комил инсон энг пастдан энг юқоригача мартабалардаги мавжудотнинг ҳулосаси ва қаймоғидир ва фаришталар, руҳоний мавжудотлар ва аршу курси, самовоту қавокиб — хаммаси комил инсон хизматида ва хамиша комил инсон теграсини тавоф қилурлар ва комил инсон ишларини бажо келтирурлар. «Комил инсон илм мазхаридир, комил инсон илоҳий зот сифатларининг хам мазхаридир...* (Комил инсон. Техрон нашри, 1992, 153-бет).
Абу Абдулло Мухзммад ибн Ат Хаким Термизий «Хатм уланлиё» номли асарида (X аср) биринчилардан бўлиб авлиёлик рутбаси, даражалари ва комил инсон хақида фикрларни баён этган эди. Ул зотнинг фикрига кўра, солиқ маърифат даража-мартабаларини эгаллай бориб, илоҳиёт оламига яқинлашиб боради ва инсонга муяссар бўладиган билимларнинг энг юксаги — илоҳий чароғонлик билан тенглаша оладиган Маърифатга етади Шу зайлда инсон калбида илми гайб, илми лалуний порлаб, унинг рухи Яратган кудратига уланади.
Воқеан, «валий» сўзининг маъноси Худонинг дўсти, яқини демакдир. Аллоҳнинг яқинини, дўстини севиш Унинг ўзини севишга кафолатдир Фаридиддин Аттор «Тазкиратул-авлие» асари сузбошисида бундай ёзади: «Авлиёларга меҳру мухаббатимиз уларнинг камоли ва жамолига ва барча холат-ишларига хурмат-эҳтиромимиз натижасидир. Ушбу садоқат қалбларимизга Аллоҳ солган мухаббат нури каби порлоқ, буюк зотларга таъзимимизни юзага келтиради. Аллоҳ таолонинг муборак номларини хар замон тилидан қўймайдиган азиз-авлиёлар маърифатидан баҳраманд бўлган, хар қачон ва хар бир холатда Аллоҳ ёдини унутмаган кишилар учун авлиёлар хаёти намунадир» (Тошканд нашри, 1913, 4-бет).
Тасаввуф таълимотининг таниқли тадқиқотчиси Нажмиддин Комилов ўзининг “ Тасаввуф” деб номланган китобида Нажмиддин Кубронинг ранглар фалсафасига оид бўлган қарашларини мохирона очиб беради. Кубронинг ушбу қарашлари “латоиф “ назарияси” деб аталган ва биз уни бу ерда келтирамиз.
Камолот сари қадам комилларга эргашиш ва уларни севишдан бошланади.
хали кўнглида дунёвий хаваслар майли хукмрондир.2
Бундан кейин тариқат бошланади. Солиқ қалбида мухаббат кўзғалади, у Аллоҳ ёди билан яшайди ва бу сариқ рангга тўғри келади. Қизил ранглар солиқнинг руҳи вужуддан ажрала бошлагани, маърифатга яқинлашгани, маънавий моҳиятлар оламини англагани маълум қилинади. Аммо бу босқич хали хирс қутқусидан халос бўлмаган бир холатдир. Сўнгра оқ ранг кўринадики, бу юракнинг покланишига ишорадир ва хақиқатни англаш бошланади. Хақиқат оламидан хабардар бўлиб, тавхид холатини бошидан кечиради. Шундан кейин яшил ранг келади. Яшил ранг валийликдан нишона. У сирларнинг сирига, ғайбга ошноликни билдиради на солиқнинг асл моҳиятларга етишаётганини хам англатиши мумкин, мазкур ранглар солиқнинг Аллоҳ томон ва Аллоҳ билан руҳий сафарларини англатган бўлса, олтинчи ранг — қора ранг Аллоҳдан халқ сари сафарини билдириб, канз ул-асрор — сирлар хазинасини эгаллашини ва хайратга ғарқ бўлишини ифодалайди. Хайратдаги руҳ шариатнинг мағзи — хикматини бошқатдан идрок этиб, қоронги бир доғ рангига ўралади. Ва, ниҳоят, солиқ руҳи яна Аллоҳ хузурида пайдо бўлади У қора рангдан кутулиб, рангсизлик холатига киради. Зоти қулл даражасини эгаллаган солиқ якранглик холатида мақсадига эришади. Кўринадики, Нажмиддин Кубродаги ранглар ва уларнинг маънолари кейинги вақтларда тасаввуф назариётчилари таърифлаган рангларнинг шархидан фарқ қилади. У етти ранг хислатини етти тушунчага мослаб тушунтирган. Унингча, оқ ранг — Исломни, сариқ ранг — имонни, зангори ранг — эхсонни, яшил ранг — итминонни (ишончни), кўк ранг— иконни (тўлиқ ишонч), қизил ранг — ирфонни, қора ранг — хаяжонни (хайратни) англатади. Солиқ руҳи холатларини, қайси ранг кўз олдида намоён бўлаётганини пирига айтиб туриши керак. Пир шунга қараб муриднинг қайси босқичда турганини билиб, унга янги вазифалар юклайди. Хоразмлик шайхла ранглар оқ. сариқ, зангори, яшил, кўк, қизил, қора тартибида келтирилган. Яъни оқдан бошланиб, қора билан якунланади. Нажмиддин Кубро солиқ эътиқоди ва имонига кўп эътибор берган. Шунинг учун у имон, итминон, икон (ишонч) сўзларини қайта-қайта таъкидлайди. Аммо қора ранг таърифида ўхшашлик мавжуд. Нажмиддинда бўлганидай, кейинги суфийлар хам қора рангни хайрат белгиси хисоблаб, руҳнинг фанога ғарқ холати рамзи сифатида кўрсатганлар.3
Хуллас, Нажмиддин Кубронинг ранглар ва шакллар билан боғлиқ руҳи, психологик тажрибалари кейинги суфийлар томонидан ривожлантирилган. (Айтиш ўринлики, инсон руҳи билан боғлиқ бу манзара ва холатлар Оврупода XX аср бўсағасида кенг ўрганилиб, янги билимларнинг вужудга келишига сабаб бўлди.
Шундай қилиб ўрта аср шарқ фалсафасида, хусусан тасаввуф таълимотида инсон масаласи мистик, иррационал тарзда хал қилинди. Суфийларнинг қарашларида “комил инсон” ғояси марказий ўрин эгаллади. Тасаввуф таълимотига биноан инсон руҳий ривожланишининг тўртинчи босқичи бўлган бўлган “хақиқатда” инсон қалбида аллоҳ тажалли этади ва инсоннинг иллоҳий ўзлиги намоён бўлади. “Комил инсон” ғояси барча суфийларнинг инсон хақидаги қарашларига хос бўлган.

Уйғониш даври фалсафасида антропоцентризм.
Ғарбий Европaдa Уйгониш даври деб аталган давр ХIV-ХV асрларни ўз ичига қамраб олгак ва Европа маданиятининг энг буюк даври деб ҳисобланади. Бу давр оламга Николай Кузанский, Мишел Монтен, Леонардо да Винчи, Ж Бруно ва қўпгина бошқа буюк мутафаккирлар ва даҳоларни берди.
Фалсафа тарихида Уйғониш даврининг, аҳамияти мавзусида машҳур рус тадқиқотчиси Горфункель қуйидаги фикрларни баён этади. Унинг фикрича, Гегель ва Виндел I банд бу даврни ўрта аср схоластик фалсафасидан Ғарбий Европанинг янги давр фалсафасига ўтиш даври деб ҳисоблайдилар ва фақат уйғонишга хос бўлган махсус ҳусусиятлар ва буюк кашфиётлар ҳақида батафсил тўхтаб ўтадилар. Машҳур инглиз файласуфи Б.Рассел эса Уйғониш даври фалсафасини ўрта аср метафизик натурфалсафаси деб ҳисоблайди ва натурфалсафагасига хос бўлган фантастик дунёқараш элементларини танқид қилиб ўтади. Рассел фикрича, Спиноза, Лейбниц, Декарт таълимотидаги илмий қарашлар, янги давр фалсафасига асос солган аҳамиятга эга.
Горфункель уйғониш даври фалсафаси Ғарбий Европада янги капиталистик ижтимоий-сиёсий тузумнинг бошланиш даври деб ҳисоблайди. БУ тузум ўтмишдаги феодал монархияларга каттиқ зарба берган янги иқтисодий муносабатларни юзага келтирган маданият ва маърифатни антик давр маданиятига ўхшаш булган ҳусусиятларни юзага келтирилган.
Уйгониш даврининг буюк географик астрономик, математик кашфиётлари бў даврда саёҳатчилар томонидан янги ерларнинг очилиши фалсафий дунёқараш доирасини бениҳоя кенгайтирди. Натижада бу даврнинг файласуфлари энциклопедик билимларга эга бўлган олимларга айланишди. Бадиий адабиёт, санъат, хайкалтарошликнинг ривожланиши эса бадиий образли фикр юритишга биринчи даражали аҳамият берди.
Уйгониш даври фалсафасининг марказида инсон ва коинот масалалари ётади. Инсон коинотни ўз ичига жамлагани инсон-микрокосмос тушунчасида ифода этади. Уйғониш даври фалсафаси биринчи даражали аҳамиятни инсон масаласига қаратди ва бу масалани инсоннинг табиатда эгаллаган ўрни ва инсонни табиатга бўлган таъсири билан боғлади.
Бундан ташқари Уйғониш даврида астрология ва магия ҳам ривож топди. Буни биз Н.Кузанский ва Ж.Бруно фалсафий қарашларида кўришимиз мумкин.
Уйғониш деб номланган давр ўрта асрларда унутилган антиқ фалсафий ва маданий меросни қайтадан юзага келтирди. Италия шаҳарларида неоплатоиик, аристотелик ва платоник таълимотларни Мандзолли, Фичино Пампонацци, Бруно таълимотларида учратишимиз мумкин.
Уйғониш даври фалсафаси пантеистик тусга эга, яъни табиат руҳлантирилади ва табиатда худо тажалли этади деб ҳисобланади. Бундай қараш табиатни илоҳий ва муқаддас кучга айлантиради.
Кузаниский, Бруно, Мандзолли, Якоб Бёме таълимотларида пантеистик қарашлари билан бир қаторда астрология ва магия билимларига хос бўлган элементлар мавжуддир. XX асрнинг охирида фалсафада инсон масаласи яна долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Экологик муаммолар эса табиатга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишни Талаб этмоқда. Фалсафа фақатгина умумфан методологияси эмас,у буюк дунёқараш характерига эга эканлиги кўпгина олимлар томонидан таъкидланмоқда. Астрология ва магия билимларининг инсоннинг психологик ҳолатларидаги муҳим ўрни ҳақида буюк мутафаккир К.Юнг ҳам ўз асарларида кўп таъкидламоқда.
XX асрнинг охири инсон масаласига бўлган қизиқишни худди уйғониш даври каби юзага келтирмоқда. Уйғониш даврига хос бўлган иррационал интуитив фикр юритиш элементлари ҳозирги замон Ғарбий Европа фалсафасида қайтадан тикланмоқда. Экологик муаммолар эса табиатга бўлган муносабатни ўзгартиришни талаб этмоқда. Бу муносабатларда табиат инсонга тенг, хатто ундан кучли оламий куч эканлиги тан олинмоқда. Бадиий образли фикр юритиш мантиқий фикр юритиш билан бир қаторда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса XX аср охиридаги фалсафий қарашларни Уйғониш даври фалсафасига яқинлаштириб боради.

Уйғониш даври фалсафасининг машҳур вакилларидан бири Пикко делла Мирандолла инсон табиати ва унинг эркинлиги хақида фикр юритади.



Download 317,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish