ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ.
Ҳеч нарса мавжуд эмас. (Горгий).
Ҳуқуқ - бу куч.(Трасимах)
Ҳуқуқ кучлиларга хизмат қиладиган нарса. (Трасимах)
Индивид, алоҳида одам ҳамма нарсаларнинг ўлчови. (Протагор).
Ҳар бир нарсада бир-бирига қарама-қарши иккита фикр мавжуд. (Протагор).
Инсон ҳаёти-ҳаддан ташқари ўткинчи, бебақо. (Протагор).
Билим-бу ўзимиз ва вазият хақидаги билим, унда биз ўзимизни топамиз. (Суқрот)
Бир нарса борки, у умумий эзгуликдир. (Суқрот)
Умумий эзгуликни англаб олиш муҳим. (Суқрот)
Ўзингни ўзинг бил. (Суқрот)
Шуни биламанки, ҳеч нарсани билмайман. (Суқрот)
Суқротнинг шогирди бўлган машхур юнон файласуфи Афлотуннинг инсон хақидаги қарашларини хам қисқача тахлил қилиш зарурдир. Афлотуннинг инсон хақидаги қарашларида унинг фаравонлик ғояси муҳимўрин эгаллайди. “.
Афлотуннинг фаровонлик «ғояси” ҳақидаги таълимоти унинг дунёқарашидаги барча тизимлари объектив идеализм характерини англатиб қолмай, балки теологик идеализм ҳисобланади. “Ғоялар” ҳукумронлиги – мақсадга мувофиқ ҳукумронликдир. Айнан фаровонлик ғояси барча ғояларни муайян бирликка чорлайди. Бу бирлик мақсаддадир. Дунёдаги ҳукмронлик қилувчи тартиботлар, мақсадга мувофиқ тартиботлардир. Уларнинг барчаси фаровонлик мақсадига қаратилган бўлади. Ҳар қандай вақтинчалик ва нисбий мавжудлик қандайдир объектив борлиқ мақсадига эгадир.
“Мақсад бўлиши билан бирга у фаровонлик ҳисобланади” 27 – деб ёзади Афлотун.
Бу борлиқ барча жисмларнинг моҳиятини ташкил этади. Барча нарсалар фаровонликка эришишга интилади. Гарчанд ҳиссий жисмларда унга эришиш мумкин бўлмаса-да, барча жонли маҳлуқотлар учун олий мавсад – бахт ҳисобланади. Лекин бахт фаровонлик бўлгандагина бўлади, - дейди файласуф. Шунинг учун ҳар қандай жон фаровонликка интилади ва илк барча нарсалар фаровонлик учун амалга оширилади.
“Фаровонлик ғояси” сиз барча инсоний билимлар, у ҳатто мукаммал бўлмасин, барибир фойдасиздир”1. (Афлотун. Давлат. 505 А-В) объект мақсадга мувофиқлик тўғрисидаги Афлотун таълимоти тиологикдир, унинг тиологияси яъни илоҳиёт ва худолар тўғрисидаги таълимоти билан чамбарчас боғлиқ.
Худо нафақат тирик мавжудот, - у мутлоқ фаровонликдир. (Афлотун, Тимей, 29 Е). Шунинг учун инсон илоҳиётига интилиши зарурдир. Фаровонликни билиш истагида у худони билишга интилади: фаровонликка эришиш учун у худонинг моҳиятига алоқадор бўлишига интилади. Бу ҳол Афлотун “Қонунлар” асарида шундай дейди: “худо барча нарсаларнинг ибтидоси, ўртаси ва ниҳоясидир. У шунинг учун ибтидоки, ҳамма нарса ундан келиб чиқади: шунинг учун ўрталикдирки, у барча нарсаларнинг моҳиятини ташкил этади. Келиб чиқиш хусусиятига эгадир. Шунинг учун ниҳоятки, барча нарса ўз мақсадига интилгани каби унга интилади.
Фаровонлик унинг учун юқорида айтганимиздек, борлиқдан ва инсон билимидан юқори туради. Баъзан Афлотун «фаровонлик”ни ақл билан тенглаштиради. Чунки Афлотун фикрича оқиллик мақсадга мувофиқ келишликда намоён бўлади. Шунинг учун мутафаккир «фаровонлик”ни мақсадга мувофиқлик билан яқинлаштиради. Ўз навбатида мақсадга мувофиқ бу нарсаларнинг ўз ғояларига мувофиқ келишидир, дейди. Шунинг учун нарсаларнинг фаровонлигини билиш бу демак “ғояларнинг” барча турли ҳиссий, сабабий боғлиқ ҳодисаларни уларнинг ғайри ҳиссий ва мувофиқ борлиққа ёки қонунга мувофиқлаштиришдир.
Шунингдек Афлотун «Фелеб” асарида инсон учун фаровонликнинг тўлиқ тавсифини келтиради. Диалогда «инсон фаровонлиги” шарти сифатида қуйидагилар келтирилади:
ғояларнинг абадий табиатда иштирок этиши.
ғояларни ҳақиқатга айлантириш.
онгнинг мавжудлиги ва билимга эга бўлишлик.
баъзи фанлар, санъатлар, шунингдек тўғри мулоҳазаларга эга бўлишлик.
баъзи соф ҳиссий лаззатлар турларидан, масалан куйнинг соф оҳанглари ёки расмдаги гулларнинг лаззатидан баҳраманд бўлишлик.
Афлотуннинг фикрича, “дунёвий жон” марказдан ҳаракат қилиб, бутун оламни ўраб олади ёки уни кийинтиради. У тартиботнинг ибтидоси ва конзиний тузилишининг бошланишидир. Осмон ёритгичлари ундан ҳаёт оладилар. Ҳатто дунёвий жоннинг шаклланиши пифагорчиларнинг рақамлар ҳақидаги таълимотига тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |