Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда


Учинчи ёндошувга биноан борлиқни ўрганишда антропологик билиш услубларидан фойдаланиш зарур, бу услуб 20 асрнинг ўрталарида шаклланган



Download 317,53 Kb.
bet4/27
Sana24.02.2022
Hajmi317,53 Kb.
#197633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5287259038076111337

Учинчи ёндошувга биноан борлиқни ўрганишда антропологик билиш услубларидан фойдаланиш зарур, бу услуб 20 асрнинг ўрталарида шаклланган.
Бу ёндошувнинг вакили бўлган Х. Блюменберг фикрича фалсафий антропологиянинг асосчиси француз файласуфи Монтень бўлган.


Фалсафий антропологиянинг йирик вакилларидан бири И. Кант хисобланади. Инсон хақидаги қарашларида Кант учта саволни ўртага ташлайди: 1.Мен нимани билишим мумкин, 2. Мен нима қилишим мумкин, 3. Мен нимага умид қилишим мумкин. Бу учта савол ёлғиз бир саволга бориб тақалади:инсон ўзи қандай мавжудот. Бундай ёндошув фалсафий антропология фанини хаддан ташқари фундаментал фанга айлантириб қўяди. Кантнинг антропологик қарашларини М. Бубер тахлил қилар экан, унинг фикрича Кант инсоннинг яхлит концепциясини яратмаган, у инсонга таъриф бермаган ва ўзи қўйган саволларга жавоб хам бермаган. Лекин И. Кант инсон табиатида энг муҳим жихатни, яъни руҳий эркинликни айтиб кетади.
Макс Шеллер ғояларини А. Геллен, Г. Плеснер, Э. Ротхакер, Э. Хенгстенберг, М. Ландманлар ривожлантиришди. Файласуф нафақат хақиқатни очади, у коинотнинг логосини кашф этишда қатнашади. Коинотни ўрганар экан файласуф борлиқни хам билади, коинотни билиш эса уни ўзгартириш билан тенгдир. Агар коинот хато тушунилган бўлса мутафаккир уни вайрон этади, шунинг учун файласуф ўз тақдири ва оламнинг тақдири учун маъсулдир. Фалсафий фанлар ўз предмети сифатида борлиқ логосини ўрганишади, ижтимоий фалсафа жамиятнинг логосини ўрганса, фалсафий антропология фани инсон борлиғининг логосини ўрганади, логос сирли табиатга эга бўлса хам инсон ақли уни ўрганади, чунки инсон ақли хам ана шу логоснинг кўринишидир. Фалсафа инсон тафаккурини яшиндек порлашидан пайдо бўлади ва тафаккур занжирининг кейинги ривожида муҳим бир халқа вазифасини бажаради.
Макс Шеллер фалсафий антропология фанининг асосчиси.
Макс Шеллернинг ижоди шу қадар кўпқирралики унинг назариясидаги асосий фикрни ажратиб олиш бир мунча қийиндир. Лекин ишонч билан айтиш мумкинки унинг таълимотининг асосий мавзуси бу инсоннинг руҳий борлиғидир. Шеллер ижодининг барча босқичларидаунинг инсон табиатини тушуниши христианлик фалсафасидаги қарашлар билан чамбарчас боғлиқдир. Шеллер фалсафий антропологиясининг асосий услуби христианлик дунёқарашига асосланади. Инсон ўзининг тор табиий чегараларидан чиқиб кетиб оламнинг моҳияти бўлган худони англашга, у билан қўшилишга қодир, натижада инсон уни яратган худонинг тимсолига айланади. Инсон коинотдан фарқ қилади, лекин шу билан бир қаторда инсон коинот билан бир яхлитликни ташкил этади. Инсон фалсафаси инсон хақидаги метафизик билимларни конкрет фанлардаги билимлар билан бирлаштириши керак. Лекин Шеллер бу вазифани бажара олмади, бунинг сабабларидан бири шундаки Шеллер антропологияси икки бир бирига қарама қарши кутбни , яъни христианлик билан ницшеанликни бирлаштиришга харакат қилди.
Илоҳий руҳга бўлган ишонч космик табиатга эга бўлган ирода тушунчаси билан мутаносиблик, гармония холатига келмади. Фалсафий антропология фанининг тадқиқотчиси Б. Григорьяннинг фикрича Шеллер инсон хақидаги таълимотни ривожлантиришда конкрет фанларнинг ахамиятини тан олган бўлсада, унинг шахс хақидаги қарашлари диний табиатга эга. Шеллер конкрет фанлардаги билимларни инсонни хайвондан тубдан фарқ қилишини исботлаш учун ишлатади. Католицизм динидан Шеллер пантеистик қарашларга ўтади. Шу даврдан бошлаб унинг ижодининг охирги қисми бошланади, лекин унинг диний қарашлари бутун фалсафаси давомида йўқолмади. Масалан, унинг таълимотидаги инсон табиатининг илоҳий моҳияти диний қарашлардаги инсоннинг худонинг тимсоли бўйича яратилганлиги хақидаги фикрларга ўхшайди. Инсон моҳиятини унинг ўзидан келиб чиқиб тушунтира бўлмайди, инсоннинг моҳиятини англаш учун уни худонинг тимсоли эканлигини англаш зарур. Инсон шахси унинг хайвоний даражадан хақиқий илоҳий даражага ўтишида очилади. Биология ва психология фанлари инсон моҳияти хақида хеч нарса айтолмайди, чунки бу моҳият илоҳий. Интеллект ва танлаш имконияти инсонни хайвондан фарқлаш учун етарли эмас. Инсонни хайвондан фарқи унинг илоҳий даражага кўтарилаолишида. Инсон ўзини ўзгартираоладиган мавжудот, чунки у худога ибодат қилмайди, унинг ўзи тирик ибодатдир, инсоннинг руҳий юрагида худога бўлган эътиқод яшайди, мана шу эътиқод туфайли инсон худонинг тирик тимсоли. Инсон худони ахтармайди, чунки худо унинг қалбида яшайди ва игслг қалби орқали инсон худога кўшилади. Инсон ботиний оламида худо яшар экан, унинг моҳияти мана шу илоҳий ибтидонинг намоён бўлишида очилади. Ижодининг илк бор даврида Шеллер инсонни худони англашга интилувчи мавжудот сифатида кўрсатса, сўнги даврда инсон файласуф сифатида намоён бўлади, чунки фалсафа орқали худони инсон қалбида мавжудлиги очилади. Фалсафа орқали инсон коинот билан кўшилиб бутун борлиқни яратади.



Download 317,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish