Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда



Download 317,53 Kb.
bet1/27
Sana24.02.2022
Hajmi317,53 Kb.
#197633
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5287259038076111337


Кириш.
Одамзодни асрлар давомида ўз ички дунёсини ва коинотдаги ўрнини билиш масаласи ҳамиша қизиқтириб келган. Ҳозирги замондаги ижтимоий-фалсафий фикрда асосий муаммо инсон масаласи экан, унинг яшаш тарзи, ҳаёти, руҳий баркамоллиги каби масалалари асосий ўринга чиқди. Глобаллашаётган даврда инсон муаммоси инсон ҳаётининг маъносини, унинг руҳиятини, ички борлиғини тушуниш билан боғлиқ
бир оғиз сўз билан айтганда, инсон моҳияти, маънавий қадрияти ва руҳияти, бутун борлиқнинг олий неъмати деб аталади. Ҳар бир инсоннинг ҳаёт тарзи ҳам, руҳий борлиғи ҳам ўзгачадир
Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда «амалга оширилаётган ислоҳотларимиз ... марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйиб, давлатимиз ривожланиши стратегиясини шакллантирдилар. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ана шу жараёнларнинг моҳиятида ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак»1, - деган фикрлари ила инсон ҳаёти, руҳий баркамоллиги ва унинг яшаш ҳуқуқи асосий эътиборда бўлиши кераклигини қайд қилади. Демак, республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаолиятимизда инсон, унинг ҳаёти, руҳий ва маънавий баркамоллиги, ички имкониятлари ва қобилиятини амалга ошириш ҳамда яшаши учун ғамхўрлик ётади. Мазкур масалани ҳал этишда, албатта, тарихий-фалсафий билимларнинг ҳам аҳамияти каттадир.
Инсон ҳақидаги таълимотлар долзарб ва аҳамиятли бўлиши билан ҳанузгача ўзидан олдинги тарихий-фалсафий қарашларни давом эттириб келмоқда ва ўзига хос йўналишда ривожланмоқда. Инсон ҳақидаги таълимот ва назарияларнинг ижодий ривожлантирилиши, бир томондан, унинг умумий ривожланиш хусусиятларини акс эттирса, иккинчи томондан, тарихий тараққиётнинг назарий, методологик, амалий жиҳатларини аниқлайди ва истиқболларини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан ҳозирги замон инсон ҳақидаги таълимотларни инсоният тараққиёти ҳақидаги илмий-назарий қарашларнинг давоми сифатида ифода қилиш лозим бўлади.
Глобаллашув шароитида инсон ҳақидаги таълимотлар ғоят хилма-хил, муқобил таълимотлардан иборат бўлиб, бир томондан, уни комплекс-тизимли тасаввур қилишга имкон беради, иккинчи томондан, «таълимотлар уммонидан» маъқулини танлашни тақозо қилади. Шунинг учун инсоният олдида қайси таълимот илмий-назарий объектив ҳақиқатга даъвогарлик қилиши, замон талабига жавоб бериши мумкин, деган савол муқаррар бўлиб турибди.

Download 317,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish