Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда


Б) Руҳий ва моддий ҳаётда интуициянинг ўрни



Download 317,53 Kb.
bet9/27
Sana24.02.2022
Hajmi317,53 Kb.
#197633
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
2 5287259038076111337

Б) Руҳий ва моддий ҳаётда интуициянинг ўрни
Ҳаёт заминида ҳаётий жўшқинлик кучи, бошқача қилиб айтганда, тинимсиз руҳий қувватнинг ҳаракати ётади. Бу руҳий куч-қувват моддий шакллар орқали инсон онгида тасаввур этилади. Инсон тафаккури руҳий жараённи моддий шаклларсиз англаб етмайди. Балки шунинг учундир буюк рассомнинг асари бир қатор моддий нарсаларнинг бирлашишидан иборат эмас. Бу асарда нафақат бўёқлар, мўйқалам, холст, яъни рассомнинг қоғози, балки рассомнинг ички дунёсида жўш уриб ётган руҳий куч-қувват ҳам ётади. Бу руҳий кучни рассом мўйқалами остидан чиққан тимсоллар орқали ифода этади. Агар бу тимсолларни рассомнинг руҳияти жонлантирмаганда, санъат асарлари ўз мухлисларига кучли таъсир этмаган бўлар эди.
Руҳий жараён шакллар орқали тўхтайди ва секинлаша бошлайди. Айнан мана шу шаклларда қотиб қолган ва тўхтаб қолган руҳий куч материяга айланади. Демак, материя руҳнинг шакл қолипига тушиши ва секинлашиши натижасида пайдо бўлади. Ушбу шакллар бўлмаганида инсон тафаккури руҳни, руҳий ҳаётни космик бир куч сифатида англай олмаган бўлар эди. Лекин тафаккур шаклларни кўриб била олади, уларни юзага келтирган руҳий қувватни эса механик тарзда талқин қилади. У руҳий жараённи тўхтатишга, ажратишга, қолипларга солишга ва юзаки хоссаларга ажратишга одатланган. Буюк шоирнинг асарида биз бир қатор ҳарфлар орқали ифода этилган сўзларни кўришимиз мумкин. Бу сўзлар аслида шоирнинг фикрини ифода этувчи шакллардир. Бизнинг тасаввуримизга шу сўзлар шаклида яширинган ижодкорнинг фикри таъсир этади, қалбимизни ларзага солади.
А.Бергсон фандаги энергия ҳақидаги тасаввурларни руҳий жараён тушунчалари билан солиштириб кўради. "Коинотга назар ташласак, – деб ёзади Бергсон, – у сон-саноқсиз бизнинг қуёш системамизга ўхшаш системалардан иборатлигига амин бўламиз. Уларнинг бир-бирига таъсири деярли кучли эмас. Шунинг учун биз қуёш системаси доирасидаги энергия, яъни куч-қувват ҳаракатларини эътиборга олишимиз керак"14. Физика фанида энергиянинг сақланиши қонуни фундаментал конунлардан бири ҳисобланади. Бу қонунга биноан бизнинг қуёш системамиздаги энергия жараёнлари ўз-ўзидан камаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Лекин термодинамиканинг иккинчи қонуни ҳам мавжуддир. Бу қонун термодинамиканинг иккинчи принципи деб аталади ва унга биноан энергиянинг барча турлари иссиқликка айланади. У эса, ўз навбатида, барча ерга бир маромда тарқалишга ҳаракат қилади. Чексиз коинотда иссиқликнинг таркалиши унинг камайишига олиб келади. Шундай қилиб, бошида ниҳоятда кучли ва катта ҳажмда бўлган энергия жараёни аста-секин секинлашади, иссиқлик камайиб бориб, йўқолиш даражасигача келади.
Бир қатор муаммолар энергияни сақланиш қонунини асослаб бериш учун чексиз коинотдаги юлдуз системалар бир-бирига доимо таъсир қилади ва бу таъсир заминида энергиянинг алмашинуви ётади, деб ҳисоблайдилар. Бундай далилларни эътиборга олиш материяни абстракт макон тушунчаси билан боғлашга олиб келади. Бундай механик тушунча эса ҳозирги фан томонидан далиллар асосида тасдиқланмаган. Синергетика фанининг далилларига биноан энергиянинг кўпайишига олиб келадиган ривожланиш жараёнлари фақат айрим системаларгагина хос, улар эса ўз навбатида асосий йўналишни ташкил этмайди. Иссиқлик энергиясининг камайиб бориш жараёни физика фани доираларида жумбоққа олиб келади. Бу жумбоқни ечиш учун уч ўлчамли макон ва замон тасаввурига асосланган физика доирасида чиқиб кетиш лозим. Ҳаётий жўшқинлик кучлари термодинамиканинг иккинчи қонунини инкор этмайди, лекин материянинг барча шаклларида бу қонунга хилоф равишда ўзгаришларни келтириб чиқаради. Масалан, ўсимликлардаги хлорафилнинг юзага келиши жараёни космик қуёш энергиясини ўсимликнинг ҳаётий кучига айланиши ва энергияни иссиқлик шаклидан биологик шаклига ўтишдир. Демак, тирик организмлар ҳаётида энергиянинг камайиши қонунига хилоф равишда энергиянинг бутунлай бошқа шаклга ўтиш ҳоллари кузатилади. Ҳаётий жўшқинлик кучи материядаги инерт ҳаракатни енгиб, уни материяни биорганик даражага, кўтаради. Бу эса, ўз навбатида, ҳаётий жўшқинлик кучларига яратувчилик ва ижодкорлик хос эканлигини исботлайди.
Коинотда қарор топган ҳаётий жўшқинлик кучини Анри Бергсон қуйидаги тимсоллар орқали ифода этади. “Сади Карно томонидан очилган термодинамиканинг иккинчи қонунига биноан коинотдаги иссиқликнинг тарқалиш жараёни унинг аста-секин совушига ва ўлимига олиб келиши муқаррар эди. Лекин коинотнинг марказида шундай бир ажойиб куч борки, у худди ёниб турган вулқонга ўхшаб ўз ичидан янгидан-янги сайёраларни вужудга келади ва улар буюк бир куч таъсири остида ҳаракатга келган ва портлаб кетган ракеталарни эслатади. Бу парчаларнинг ҳар бир аста-секин совиб боради ва ундаги ҳаётий жўшқинлик кучи секинлашади. Бу коинотнинг яратувчилик ва ҳаётийлик маркази саналади. Айнан шу марказдан ҳаёт жўш уради ва сон-саноқсиз юлдуз ва сайёраларни яратади”15.
Бу жараён ҳеч қандай тартиб-қоидага бўйсунмайди, унда руҳий кучнинг эркинлиги жўш уради. Ҳаёт, энергия, руҳий жўшқинлик, ижодкорлик, эркинлик – буларнинг барчаси марказдан келиб чиқадиган кучлардир. Агар бу марказ бўлмаганида коинотдаги энергиянинг барча шакллари иссиқликка айланиб, аста-секин совиб, охир-оқибат йўқ бўлар эди.
Физика, механика фанлари доирасида материянинг фақат ноорганик шакллари ўрганилади. Буларда эса ҳаётий куч секинлашиб қолган. У шакл қолипига тушиб уч ўлчамли макон ва замонда мавжуддир.
Ҳаётий жўшқинлик ва ижодкорлик кучини тирик жонзотларнинг органик ҳаёти заминида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Органик ҳаётнинг ноорганик ҳаёт шаклларидан келиб чиқишини Бергсон инкор этади. Органик ва ноорганик ҳаёт қачонлардир ягона бўлган энергия оқимининг икки йўналишидир. Улар бир-биридан келиб чиқмайди. Органик ҳаётнинг сирини ўрганиш учун Бергсон нейрофизиологик жараёнларга эътибор қаратади. Бу жараёнларнинг барчаси тирик жонзотларнинг ҳаракатини бошқаради. Тирик организмлар ҳаракат орқали энергияни йўқотадилар ва шу билан бир қаторда энергияни ҳам олади. Масалан, йиртқич ҳайвонлар ўз ўлжасини қўлга киритиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қиладилар ва куч-қувватини йўқотадилар. Бироқ ўлжани қўлга киритгандан сўнг, йўқотилган энергияни қайтадан тиклаб оладилар. Агар улар ҳаракат қилишмаганда, улардаги ҳаётий куч ўз поёнига етар эди. Бергсон интуитив жараён ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради: “Интуиция – сўниб бораётган нур, у вақти-вақти билан порлаб ёнади ва интеллект яратган зулмат оламини ўзининг порлоқ нури билан ёритади”16. Бергсон Ч.Дарвин назариясини қаттиқ танқид қилади. Унинг фикрича, руҳий онгнинг энг юқори даражасида инсон онги пайдо бўлади. Интеллект барча моддий ҳаракатларни ва нарсаларни муайян қолипга солишга ҳаракат қилади. Руҳий онгнинг интуиция шакли эса барча нарсалардаги руҳий кучни ҳис қилади ва ижодкорликка хос бўлган спонтан характерга эгадир. Интуитив фикр юритиш шакллар, образлар, тимсоллар орқали нарсалар моҳиятини очиб беради ва бундай интуитив онгдан мантиқий изчилликни талаб қилиш хатодир. Шундай қилиб, тафаккур жараёни киноматографга ўхшашдир, интуиция эса қалбдаги илоҳий руҳий куч бўлиббарча нарсаларни хис қилиш орқали билади.
Шундай қилиб ушбу мавзуда фалсафа тарихида инсон масаласи, хар бир даврда бу масала ўзига хос жиҳатларга эга бўлганлиги очиб берилди.

Мавзу бўйича саволлар.




  1. Download 317,53 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish