Онг масаласини тахлил қилган фалсафий ва психологик концепциялар онглилик ва онгсизлик масаласини хам ўрганишган,
Онглилик ва онгсизлик масаласини 20 асрда психоанализ таълимотида австриялик олим Зигмунд Фрейд ва унинг шогирдлари – Карл юнг, Альфред Адлер ва Эрих Фромлар ўрганиб чиқишди.
Психоанализда онгсизлик концепцияси хаақида.
Инсон хақидаги психоаналитик тасаввур 20 аср бошларида австриялик психиатр олим Зигмунд Фрейд томонидан яратилди ва ўша давр психиатрияси ва европа маданиятида инқилобий ўзгариш бўлди. Бу таълимот инсоният фаолиятини онгсизлик ва онглилик сохаларига булиб, бу икки сохада бир-бири билан кесишмайдиган холда характерланиб, хар икки соханинг ўзига яраша тузилмаси ва вазифаси борлиги асосида исботланиб берилди. Бунда устунлик онгсизлик томонига берилди, чунки, Фрейд фикрича, у инсон харакатининг ботиний сабаби вазифасини бажаради, шу орқали инсон психикаси тузилади. Энг умумий маънода, онгсизлик Фрейд томонидан, нафақат инсон психикасини ривожи нуқтаи-назаридан талқин қилинди, балки бу ходиса инсоннинг мазмуний, моҳиятий, табиий, ижтимоий, маданий, тариҳий хаётига хам татбиқ қилинди. Онгсизлик орқали, хаттоки тариҳ ривожини хам очиб беришга харакат қилинди, нафақат тарих, балки цивилизация масалаларига хам татбиқ қилинди. . Зигмунд Фрейд (
1856—1939) йилларда яшаб ижод қилди. Инсон психикаси тузилиши ва ривожланишини ўрганувчи оқим фрейдизм деб аталади. Бу оқим XIX асрнинг охирларида шаклланди. Невроз касали моҳиятини Фрейд янгича талқин қилишга ўринди. Кейинчалик Фрейд ва унинг шогирдлари ижтимоий жараёнларни тушунтиришда психоанализ таълимотини кўллайдилар. Ўз дунёқарашининг шаклланишида Фрейд мураккаб йўлни босиб ўтди. Инсон психикасида Фрейд бир-биридан нисбий мустақил бўлган тузилмани ажратади: булар онг ости — у; онгли мен; олий — эго. Фрейд фикрича, бу уч тузилма ўртасидаги зиддият невроз касаллигига сабабчидир. Инсон туғилгандан бошлаб, бутун хаёти давомида унинг барча харакатларининг сабабларини Фрейд онг остида ётган, англанмаган хирсий хиссиётлар, яъни «либидо» орқали тушунтирди. Ёш болалардаги хирсий хиссиёт ота-она томонидан тақиқланади, натижада болаларда невроз холати пайдо бўлади.
Жамият аҳлокий нормалари томонидан тақиқланган бу хирсий хиссиётлар натижада инсон онгида бошка шаклга киради, уларга хос булган психик энергия хар хил невроз касалликлари орқали юзага чиқишга харакат қилади. Бундай хирсий хиссиётлар туғдирган неврозларни Фрейд психик ривожланишнинг нотабиий, зарурий босқичи деб хисоблаган. Бундай холатлар катта ёшдаги одамларда хам учраши мумкин. Инсон тақиқланган хирсий туйғуларини онгли равишда англаса, унинг тузалиши мумкиндир, дейди Фрейд. Кейинчалик Фрейд ўз ижодига янги тушунча «Танатос» (Азроил — бузгунчи, ўлим Худоси)ни киритди. Бу унинг тақиқланган хирсий хиссиётларни чегаралашига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |