10-мавзу: тафаккур



Download 139 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi139 Kb.
#289917
TuriАнализ
  1   2   3   4
Bog'liq
tafakkur

ТАФАККУР

1.Тафаккур психологияси предмети

  • Умумий психология дарсликларида тафаккурга берилган таъриф турличадир.
  • П. И. Ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумийлаштириб акс эттиришга (билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билаи шуғулланишига имкон беради»
  • М. В. Гамезо «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади.
  • А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур-ижтимоий-сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёндир».
  • В. В. Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга берилган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусиятлари ёритилган холос.
  • Худди шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари X Н. Гоноболин, К. К. Платонов дарсликларида ҳам учрайди.
  • Тафаккур предметини белгилаш учун тўлароқ таъриф О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур - бу ўз махсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттиришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат жараён, билиш фаолиятидир".
  • Ҳозирги даврда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли-туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларни айримларига характсристика бериб ўтамиз. С. Л. Рубиннггейн назариясига биноан, тафаккурии психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмети- жа-раён, фаолият тариқасида намоён бўлишдир
  • А. Н. Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан му-[ лоҳаза юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юритиш фаолияти эканлигини тан олади, лекии уни предметли-амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг структураси, фикр юритиш мотивацияси тўғрисида назарий методологик муаммоларни ўртага ташлайди.
  • П. Я. Гальперин фикрига кўра, тафаккур-бу ориентирлаш-тадқиқот фаолияти, ориентировка жараёндир, яъни ориентировка-жараён, ориентировка фаолият.
  • А. В. Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим янгликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни башорат килиш олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади.
  • Юқоридаги муаллифлардан фарқли ўлароқ, А. В. Брушлинский тафаккурнинг умумлаштириб, билвосита акс эттиришдан ташқари муҳим янгиликни излаш ва очиш, олдиндан башорат қилиш хусусиятлари мавжудлини ни далиллаб кўрсатади.
  • Юқорида юритилган фикрларга суянган ҳолда, тафаккурга қуйидаги шартли таърифни бериш мумкин: Тафаккур атроф-муҳитдаги воқёликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс зттирувчи психик жараён, ижтимоий сабабий боғланишларни англашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир.

Download 139 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish