115
5. Ҳар хил турдаги ердан фойдаланишларни ташкил этишнинг
хусусиятлари
Қишлоқ хўжалигидан бошқа тармоқлар корхоналари саноат, транспорт,
ўрмон ва сув хўжаликлари, табиатни муҳофаза қилиш, шаҳар қурилиши,
энергетика ва бошқа тармоқлар корхоналарига бўлинади.
Cаноат, қурилиш, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари,
ташкилотлари ва муассасалари ерлари улар фаолиятининг ҳудудий базиси,
биноларни, иншоотларни, инженерлик тармоқларини
жойлаштириш учун
табиий асос (пойдевор) сифатида хизмат қилади. Бу вазиятда ернинг
унумдорлиги аҳамиятга эга эмас. Одатда бундай ердан фойдаланишлар катта
ихчам массивларни ташкил этмайди; улар бошқа, кўпчилик ҳолларда қишлоқ
хўжалик ер эгалари ва ердан фойдаланишлари орасида тарқоқ ҳолда, суқилиб
кириб, уларни кесиб, узун энсиз полосалар тарзида жойлашади. Кўпчилик
ҳолларда бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бузилишига олиб келади,
мавжуд ер эгаликларини қайта ташкил этиш заруратини келтириб чиқаради.
Бундан ташқари ажратилган участкаларда жойлаштирилган объектлар
(заводлар, электр станциялари, кон саноати корхоналари ва ш.ў.) атрофдаги
ҳудудга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу билан бир қаторда, кўрсатилган
типдаги айрим ердан
фойдаланишлар йирик массивлар бўлиб, катта майдонларда жойлашишлари
мумкин. Уларга қўриқхоналар, ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги
объектлари ва ш.ў. киради. Қишлоқ хўжалигидан фарқли ўлароқ, улар ўз
тавсифлари бўйича жудаям ҳар хил, кўп сонли, уларни ташкил этиш эса
сезиларли хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Аммо барча вазиятларда ҳам
қуйидагилар зарур:
ердан
фойдаланиш
ўлчамларини
ва
уни
жойлаштиришни
жойлаштирилаётган объектнинг ички тузулишига ва вазифаларига мос тарзда
лойиҳалаш;
халқ хўжалиги самарадорлиги нуқтаи назаридан яхши лойиҳавий
ечимни аниқлаш учун бир неча ечимлар ҳисобланади;
берилаётган ерларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик қиймати
ҳисобга олинади.
Лойиҳавий ечимни танлашга халқ хўжалиги ёндошуви қуйидагиларни
талаб этади:
ер ресурсларидан фойдаланишнинг қабул қилинган
усулининг ижобий
ва салбий оқибатларини, ҳамда жойлаштирилаётган объектнинг ва унинг
ердан фойдаланишининг ҳудудга ва атроф муҳитга яқин ва узоқ келажакдаги
таъсирини тўла ҳисобга олиш;
116
ерни мутлоқ тежаш, унинг ишлаб чиқариш кучлари ривожланишининг
замонавий даражасига мос келадиган ўлчамлардаги саноат ва бошқа
қурилиш объектлари учун минимал сарфланиши тамойилига доимий риоя
қилиш.
Саноат корхоналарига ер ажратиш лойиҳаларини
ишлаганда ерни
тежашнинг самарали йўли - уларни саноат корхоналари тўпланган жойларга
жойлаштиришдир. Бунда бу корхоналарнинг ёрдамчи корхоналарини,
мухандислик иншоотларини ва коммуникацияларини, маданий ва маиший
хизмат кўрсатиш тизимини ҳамма корхоналар учун бирга яратиш мумкин. Бу
эса ер майдонларини ва бошқа харажатларни тежаш имкониятини беради.
Йирик саноат корхоналарига ер ажратишда
уларнинг хизматчилари ва
ишчилари яшаши учун шаҳарлар, корхона қурилиши тагига тушадиган
майдонда яшайдиган аҳолини кўчириш учун қишлоқларга ер ажратиш керак
бўлади.
Чизиқли жойлашган иншоотлар учун ер ажратганда (темир ва
автомобиль йўллари, электр узатиш тармоқлари, қувурлар, каналлар ва
бошқалар) уларнинг атрофдаги хўжаликлар ишлаб чиқаришига ва ердан
фойдаланишига салбий таъсири чуқур ўрганилади. Бу
иншоотлар учун ер
доимий ва вақтинча фойдаланишга берилади. Кўпчилик иншоотлар учун ер
ажратишнинг тасдиқланган меъёрлари бўлади. Шунинг учун уларнинг ер
майдонларини қисқартиришнинг бирдан бир йўли уларни иложи борича
қисқа масофалар бўйлаб жойлаштиришдир. Ер
сарфини камайтириш
мақсадида кўп ҳолларда, бир неча чизиқли жойлашадиган иншоотлар бирга,
қўшилиб жойлаштирилади (масалан йўл ва кабелли ёки симли электр,
телефон, радио тармоқлари). Вақтинча ажратилган ер майдонлари
рекультивация қилиниб қайтарилиши керак.
Тоғ-кон саноати корхоналарига ер ажратиш ҳам ўзига хос хусусиятларга
эга. Қазилма бойликларни саноат усулида қазиб олиш фақат тоғ-кон ажратиш
расмийлаштирилганидан кейин ва тоғ-кон ишларини олиб бориш учун зарур
майдон олинганидан кейингина бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: